#таъсис_сайловлар
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати 6-команда касаба уюшмаси аъзоларининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартиби бўйича 6-команда касаба уюшмаси аъзоларининг таъсис йиғилишида 3 нафар касаба уюшма фаолларидан иборат цех қўмитаси таркиби шакллантирилди ва цех қўмитаси раислигига муқобиллик асосда ҳамда очиқ овоз бериш йўли билан Рахматжон Нишонов сайланди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати касаба уюшмаси қўмитаси раиси Баҳодир Расулов корхона, комбинат миқёсида “Олмалиқ КМК” АЖнинг 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилги якуни бўйича батафсил ахборот берди.
Йиғилишда сўз олган команда раҳбари
Дилшод Саидхонов ҳам ўз навбатида, мазкур команда жамоасида ҳисобот даврида амалга оширилган тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирда сўзга чиққан ходимлар томонидан 2024 йилда ОКМК жамоа шартномасининг бажарилишини қониқарли баҳолаш таклиф этилиб, бир овоздан маъқулланди.
Web-site|📱
YouTube|📱
Facebook|📱
Telegram|📱
Instagram|📱
Twitter