Бидъат аҳлига раддия


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


ВИРУС ФИРҚАЛАР
Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа.
©Аҳли сунна вал жамоа
____________
Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир.
©Ибн Таймия

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📚 Аллоҳу Акбар! Толиби илмлар учун хушхабар.
-
✍ Алҳамдулиллааҳ…

Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ томонидан Саҳиҳул Бухорий, Саҳиҳ Муслим, Сунан ан-Насоий, Сунан Ибн Можа ва Сунан ат-Термизийга ёзилган барча шарҳлар жамланди. Насиб бўлса, яқин кунларда бу китоблар нашр қилинади, иншааллоҳ.

✨Саҳиҳул Бухорий тахминан 20 мужаллад.
✨Сунан ан-Насоий тахминан 7 мужаллад.

📓 Бу улкан неъмат учун,
беқиёс ҳамду санолар ягона бўлмиш Аллоҳ 👆гадир!
Бу – аҳли сунна имоми бўлмиш фазилати буюк олимнинг қалами билан ҳадислар шарҳланиши ва бу шарҳлар нашр қилиниши, барча мусулмонлар учун улкан хушхабардир..

📹 Видео: Шайх Солиҳ ибн Муқбил ал-Усаймий кутубхонасидан.
-
🩵Vazakkir


✉️ Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام الشافعي رحمه الله:
ولا يقاتل الخوارج حتى يبدؤوهم بالقتال وإن اعتزلوا وأظهروا رأيهم وكانوا في مصر وعرفوا بذلك ولم يحاربونا لم يمنعوا الفيء ما دامت أيديهم في أيدينا ولم يمنعوا من دخول الأمصار لقول علي لَكُمْ عَلَيْنَا ثَلَاثٌ لَا نَمْنَعَكُمْ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ تَذْكُرُوا فيها اسْمَ اللَّهِ وَلَا نَمْنَعُكُمْ الْفَيْءَ ما كانت أَيْدِيكُمْ مع أَيْدِينَا وَلَا نَبْدَؤُكُمْ بِقِتَالٍ

«Агар хаворижлар биз билан уруш бошламаган бўлсалар, уларга қарши уруш бошлаш жоиз эмас. Шунингдек, хаворижлар ўз қарашларини ошкор қилиб, қайсидир маконда алоҳида ажралиб олишган бўлсалар, биз билан бирга кофирларга қарши жанг қилганларида, биз уларни ўлжадаги улушларидан маҳрум қилмаймиз ва уларнинг юртимиз бўйлаб сафар қилишларига тўсқинлик қилмаймиз.

Ва бунга далил Али розиаллоҳу анҳунинг сўзларидир «Сизларнинг бизда учта ҳақингиз бор: Аллоҳнинг масжидларини зиёрат қилишингизни ман қилмаймиз, токи у ерда Унинг номини зикр қилинг, кофирларга қарши биз билан бирга жанг қилганингизда биз сизларни ўлжадаги улушингиздан маҳрум қилмаймиз, ва биз ўзимиз сизлар билан уруш бошламаймиз».

📓 «Мухтасар ал-Бувайти», 965.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


✉️ Шунингдек, Мариcийнинг қуйидаги сўзлари ҳам нақл қилинган:

ونقل أيضا قول المريسي: ما شيء أنقض لدعوانا من القرآن، غير أنه لا سبيل إلى دفعه إلا مكابرة بالتأويل.

"نقض عثمان بن سعيد على المريسي" ص: ٢٢٤.

«Бизнинг даъвоимизни Қуръондан кўра кўпроқ оғирлаштирадиган нарса йўқ. Лекин уни рад этишнинг йўли – фақат таъвил (асл маънодан бошқа томонга буриш) орқали уни инкор этиш мумкин».

📓 «Нақз алал-Марисий», 224.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


✉️ Имом Усмон ибн Саид Ад-Доримий раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام عثمان بن سعيد الدارمي رحمه الله:
"وبلغنا أن بعض أصحاب المريسي قالوا له: كيف تصنع بهذه الأسانيد الجياد التي يحتجون بها علينا في رد مذهبنا مما لا يمكن التكذيب بها؟
- مثل: سفيان، عن منصور، عن الزهري.
- والزهري، عن سالم.
- وأيوب، وابن عون، عن ابن سيرين.
- وعمرو بن دينار، عن جابر، عن النبي ﷺ، وما أشبهها؟

فقال المريسي: لا تردوه فتفتضحوا؛ ولكن غالطوهم بالتأويل، فتكونوا قد رددتموها بلطف إذ لم يمكنكم ردها بعنف.

"نقض عثمان بن سعيد على المريسي" ص: ٦٤٧.

«Бизга маълум бўлишича, Мариcийнинг баъзи шериклари ундан: «Бизнинг мазҳабимизни рад қилишда, бизга қарши далил қилиб келтираётган ва ёлғонга чиқариб бўлмайдиган ишончли ривоятлар билан қандай муомала қиласан?
Масалан: Суфён, Мансурдан, Зуҳрийдан ва у Солимдан.
Айюб ва Ибн Авн, Ибн Сирийндан.
Амр ибн Динор, Жобирдан у Набий ﷺдан ва мана шунга ўхшаш», деб сўрашган.

Мариcий уларга: «Уларни рад қилманг, акс ҳолда шарманда бўласиз. Балки уларни таъвил (асл маънодан бошқа маънога буриш) йўли билан чалғитинглар. Шунда уларни юмшоқлик билан рад қилган бўласиз, агар кескин инкор қилишни имкони бўлмаса», деган.

📚 «Нақз алал-Марисий», 647.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Forward from: MuhsinTV
🟣 ☑️☑️☑️☑️☑️ 🟣

«Аллоҳ таолонинг йўлига нисбатан аҳли фасоҳат ва ҳужжат илми билан қуролланган душманлар бор, албатта.

Шунинг учун Аллоҳнинг динидан ўзингизга силоҳ бўладиган илмни ўрганиб ана ўша шайтонларга қарши урушадиган бўлишингиз фарздир.
Лекин, сиз Аллоҳга иқбол қилсангиз, Аллоҳнинг ҳужжатларига ва баёнатларига берилсангиз; қўрқманг ва тушкунликка тушманг.
Аллоҳнинг аскарлари ҳужжат ва сўз билан ҳам, худди қилич ва қурол билан ғолиб бўлганларидай ғолиблардир, фақатгина йўлда қуролсиз юрган муваҳҳидга нисбатан қўрқув бор холос».

Ибн Абдулваҳҳоб, «Шахсия рисоласи», 1/156.
_
✉️ Ислом оламида исломга ёт бўлган фирқалар мавжуд, улар ўзларини исломга нисбат беришади, мусулмонликни даъво қилишади, аслида эса исломдан бегоналар, чунки ақийдалари Аллоҳга, Унинг оятларига, ваҳдониятига куфр келтириш ақийдасидир.
Навбатдаги туркум дарсларимизда эса ана шундай фирқаларнинг баъзи шубҳаларига Аллоҳнинг изни ила жавоб берилади.


#Кашфуш_шубуҳот

📝 Telegram 🎞 YouTube
📝 Facebook 🗂 Плейлист


«Арқамнинг уйи», ушбу дастур биз ҳақ йўлда деб билган Раббоний олим, шайх ва устозларнинг маъруза ва дарсликларидан тўплаб аудио китоб ҳолатига келтирдик. Таниқли шайх ва устозларни «Арқамнинг уйи» дастурида жамладик, энди толиби илм ва барча Исломни ўрганишга бел боғлаган киши учун қулай шакилга келтирдик. Ушбу дастурда аудио ва пдф шакилда китоблар мавжуд. Бизни мақсадимиз замонавий технологиялар орқали салаф солиҳларни йўлини барча ўзбек-забон мусулмонларга етказишдир. Ва албатта тавфиқ Аллоҳдандир.

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.arqam.ibabiarqam&pcampaignid=web_share


— Шайх Муҳаммад Солиҳ ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ «Тақриб Ат-Тадмурия» асарида айтади:

«Ёшлар орасида динда мустаҳкам туриш кенг тарқалди, шу боис улар кофирлар, динсизлар ва мунофиқлар учун таҳдидга айланди. Динга амал қилган киши – "радикал", "террорчи" деб аталадиган бўлди.

Улар: «Бу радикал, у эса террорчи!» – дейишди.

Бу гаплар одамларни уларнинг йўлидан узоқлаштириш ва уларни заифлаштириш учун айтилмоқда. Лекин кўпчилик одамлар воқеликни тўғри баҳолай олмайдилар.
Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳақ ғолиб бўлади ва синовлардан ўтади».

Синовлар албатта бўлиши керак, токи сабрли кишилар ажралиб чиқсин ва сабрсиз ҳамда иродасизлар маълум бўлсин.

Агар сен динга амал қилсанг ва "террорчи" деб аталсанг, бу сени ташвишга солмасин, қўрқма! Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари ﷺга айтди: «Бас, сиз Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, сиз равшан ҳақиқат устидадирсиз». (Намл: 79-оят).


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Исҳоқ ибн Роҳавайҳ (161 – 243 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

وقال إسحاق بن راهويه: جمعني وهذا المبتدع إبراهيم بن أبي صالح مجلس الأمير عبد الله بن طاهر، فسألني الأمير عن أخبار النزول فسردتها.
– فقال ابن أبي صالح: كفرت برب ينزل من سماء إلى سماء.
– فقلت: آمنت برب يفعل ما يشاء.
رواها الحاكم بإسناد صحيح عنه.

الأربعين في صفات رب العالمين ٧١.

«Мен ва бу бидъатчи Иброҳим ибн Абу Солиҳ амир Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг мажлисида йиғилдик. Амир мендан Аллоҳнинг (дунё осмонига) нозил бўлиши ҳақидаги хабарларни сўради, мен уларни санаб ўтдим.

Шунда Иброҳим ибн Абу Солиҳ: «Осмондан осмонга тушадиган Роббга куфр келтираман», – деди.

Мен эса: «Хоҳлаган ишини қилувчи Роббга иймон келтираман», – дедим».

Ҳоким саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

Заҳабий «Арбаъин фи сифати Роббил-ааламин», 71.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Имом Абдулқодир Ал-Жийлоний Ал-Ҳанбалий (471 – 561 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

وقد هدد الله تعالى الوليد بن المغيرة المخزومي حين سمى القرآن قول البشر بسقر فقال : { إن هذا إلا سحر يؤثر . وإن هذا إلا قول البشر . سأصليه سقر } فكل من قال : القرآن عبارة أو مخلوق أو لفظي بالقرآن مخلوق فله سقر ، كما هو للوليد إلا أن يتوب

«Аллоҳ таоло Валид ибнул Муғийра Ал-Махзумийга Қуръонни "инсон сўзи" деб атаганида "Сақар" (жаҳаннам оташи) билан таҳдид қилди. Аллоҳ таоло айтади: «(У Валид) деди: «Албатта, бу нақл қилинган сеҳрдан ўзга нарса эмас. Бу инсон сўзидан бошқа нарса эмас. Яқинда уни Сақарга киритурман», (Муддассир: 24-26).

Шунинг учун ким Қуръонни "ибора" (Аллоҳнинг Зотидаги маъноларнинг ифодаси), ёки "махлуқ" (яратилган), ёхуд "менинг Қуръон билан бўлган лафзим махлуқ" деса, унга ҳам, Валидга бўлгани каби, тавба қилмаса, Сақар тайёрлаб қўйилган».

📚 «Ал-Ғуня ли толибий ториқил ҳақ азза ва жалл», 128-129.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


💥Энг кўп ҳадис ривоят қилган 7 саҳоба розияллоҳу анҳум:

🔸Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та ҳадис;

🔸Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу – 2630 та ҳадис;

🔸Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та ҳадис;

🔸Оиша бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо – 2210 та ҳадис;

🔸Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу – 1660 та ҳадис;

🔸Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та ҳадис;

🔸Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу – 1170 та ҳадис.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


💎 Ибн Батто Ал-Укбарий Ал-Ҳанбалий (304 – 387 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

٥٥١. ومن خبثائهم، ومن يظهر كلامه الذب عن السنة، ونصرة لها، وقوله أخبث القول: ابن كلاب، وحسين النجار، وأبو بكر الأصم، وابن علية.

الشرح والإبانة على أصول السنة والديانة، ٣٠٨.

«Ва улардан ярамас-разиллари бор, зоҳирида суннатни қўллаётган ҳимоя қилаётгандек кўриниб, аслида энг ёмон гапларни айтадиганлар: Ибн Куллоб*, Ҳусайн Ан-Нажжор, Абу Бакр Ал-Осим ва Ибн Уълийя».

📚«Аш-Шарҳ вал-ибона ала усулус-сунна вад-дияна», 308.
__
*Ашъарий ва мотуридийларнинг бобокалони


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Имом Барбаҳорий (ваф. 329 ҳ.й) раҳимаҳуллоҳ айтади:

والإيمان بأن الله تبارك وتعالى هو الذي كلم موسى بن عمران يوم الطور وموسى يسمع من الله الكلام بصوت وقع في مسامعه منه لا من غيره، فمن قال غير هذا فقد كفر

«Аллоҳ табарок ва таоло Тур тоғида Мусо ибн Имрон билан гаплашгани ва Мусо Аллоҳнинг каломини эшитгани, Унинг овозини ўз қулоқлари билан эшитгани, яъни бошқа бировдан эмас айнан Аллоҳнинг Ўзидан эшитганига иймон келтириш шартдир. Кимки бундан бошқа нарсани айтса – у кофирдир».

📚 «Шарҳус сунна», 19.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Халлолнинг ғуломи Абдулазиз Бағдодий Ал-Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال عبدالعزيز البغدادي رحمه الله:
أولى الناس بالصحبة من وافقك في السنة، ولا تصحب من خالفك في السنة وإن كان قريبا، ألا ترى إلى نوح عليه السلام قال: ﴿إِنَّ ابْنِي مِنْ أَهْلِي﴾ كيف أجيب: ﴿إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ﴾.

زاد المسافر ٢٨٤/١.

«Инсонлар орасида энг муносиб дўст – сен билан суннатда ҳамфикр бўлган кишидир. Суннатга зид бўлган киши билан дўстлашма, ҳатто у сенга яқин қариндош бўлса ҳам. Нуҳ алайҳиссаломнинг:
«Парвардигорим, албатта, ўғлим менинг аҳли оиламдандир» (Ҳуд: 45-оят) деган сўзига қарамай, Аллоҳ унга: «Албатта, у сенинг аҳлингдан эмас» (Ҳуд: 46-оят) деб жавоб берди.

«Заадул мусаафир», 1/284.


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


https://youtu.be/iUtmozaCIVg

Абдулқодир Ҳусайн устоз Юсуф Давронга раддия билдирган экан.
"Фиқҳул акбар"дан бошқа уч асрдаги китобларни келтиринглар, деган саволга Абдулқодир Қуръон ва суннат бор дебди…

Абдурроҳман Димашқий ҳафизаҳуллоҳ эса сизлар Қуръон ва суннатни ҳам тан олмайсизлар-ку деб.
Аллоҳ осмонда деган оятни ва жориянинг ҳадисини келтирибдилар.


🔖 Авж олган ёлғон турлари:

1⃣ Маддоҳларнинг ёлғони.
2⃣ Мунофиқларнинг ёлғони.
3⃣ Аҳмоқларнинг ёлғони.
___
🔊 Маддоҳларнинг ёлғони: ҳам воқеийликка, ҳам ўзининг ишончига зиддир.
Масалан: баъзи юқори мансабдор кишиларга волий, ҳоким ёки юртбошига, мақтовли сўзларни ёлғондан айтиши: «Сизнинг ташаббусингиз ва олиб бораётган одилона сиёсатингиз сабаб, осмонимиз мусаффо...» ва шу кабилар. Оғзидан чиқаётган бу гаплар сафсата аслида. Ҳамда воқеийликка тушмаслигини кўпчилик инсонлар ҳам билади. Чунки баъзи ҳоким, волий ёки юртбошилар адолат қилмайди. Олиб бораётган сиёсати ҳам инсонлар манфаати учун эмас.
Бундай сафсата гапларга маддоҳнинг ўзи ҳам ишонмасада, лекин уни мақташлик учун воқеийликка тескари, ҳамда ўзининг ишончига зид бўлса ҳам ёлғондан айтаверади.

🔊 Мунофиқларнинг ёлғони: гапи рост воқеийликка тушаверади, лекин қалби бунинг акси бўлади.
Аллоҳ таоло айтади:


إِذَا جَآءَكَ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ قَالُواْ نَشۡهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُۥ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ لَكَٰذِبُونَ

«Қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз», дерлар. Дарҳақиқат Аллоҳ, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур». (Мунофиқун: 1). Ушбу оят билан Аллоҳ таоло мунофиқларнинг ёлғон даъволарини фош қилди. Ҳолбуки ҳақиқатдан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг расули ва бандаси эди. Лекин мунофиқлар ичида ишонмаса ҳам, тиллари билан ёлғон гувоҳлик беришган эди.

🔊 Аҳмоқларнинг ёлғони: ҳақиқатдан йироқ бўлади, лекин аҳмоқ бўлгани учун айтаётган гапига гарчи ёлғон бўлсада ўзи ишонаверади, шунинг учун аҳмоқдир, афсус.
Масалан: бирон бир унвонга нолойиқ бўлганларга, сохта унвон бериш билан аҳмоқларнинг аҳмоқлиги билиниб қолади ва бунга таассуб қилган ҳолда ёндашаверади.
Аслида бирон бир унвонга лойиқ бўлмасада ундай кишини аҳли илм ёки табиб, ёки шайх, қози ёки доктор, ёки фалон соҳанинг эгаси, деб билишидир.
Бу ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«إِذَا أُسْنِدَ الْأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ». (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

«Қачон иш эгасидан бошқасига топширилса, қиёматни кутавер». (Бухорий «Саҳиҳ», 6496).

Нолойиқ унвонпарастлар ўзлари билса-билмасада, соҳасига сохта унвонлар олиб, шунга рози бўлиб, шуни кўз-кўз қилиб ва шу билан нон еб юрадиган ҳаромхўрлар, ҳоинлардир!
Бироқ, аҳмоқ кишилар таассублик ва аҳмоқликдан бу ҳоинларга нолойиқ бўлса ҳам, катта унвонлар, мансаблар бериб юборади, ҳаттоки бу сохтакорларни улуғ ва тенги йўқ саҳобаларга Умар розияллоҳу анҳуга ёки баъзи салафи солиҳларга тенглаштириб юради.


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


Нифоқ икки турлидир: 📌

🔸 Эътиқодий нифоқ: диндан чиқарадиган катта нифоқ.
🔸 Амалий нифоқ: диндан чиқармайдиган кичик нифоқ.

➡️ Эътиқодий нифоқ олти қисмдир:
1⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғонга чиқариш.
2⃣ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган(шариатдан бирон нима)ни ёлғонга чиқариш.
3⃣ Пайғамбарлардан биронтасини ёлғонга чиқариш.
4⃣ Пайғамбарлар олиб келган шариатдан бирон нимани ёлғонга чиқариш.
5⃣ Ислом хор, паст деб мусулмонларни заифлигидан хурсанд бўлиш.
6⃣ Исломнинг нусрати ва иззатига норози бўлиш.

Булар диндан чиқариб юборадиган катта нифоқлардир. Бундай эътиқод эгаси дўзахнинг энг тубида бўлади.

➡️ Амалий нифоқ эгасини диндан чиқармайди.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадсида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мунофиқнинг аломати учта: сўзласа, ёлғон сўзлайди, ваъдасига вафо қилмайди, омонатга хиёнат қилади» – деганлар. (Бухорий, 33. Муслим 59).

Бошқа ривоятда: «Агар хусуматлашса фожирлик қилади».


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة


таҳажжуд_ва_уни_осонлаштирувчи_сабаблар.pdf
5.0Mb
🎁 Рамазонга тайёргарлик

📖 «Таҳажжуд ва уни осонлаштирувчи сабаблар», китобини тақдим этамиз.

Бу китоб таҳажжуд ўқишни одат қилган ва энди ўқишни истаган мўминлар учун кўп фойдаларни ўз ичига олган.

Муаллиф: Шайх Ваҳид ибн Абдуссалам Балий ҳафизаҳуллоҳ
Таржимон: Яҳё Абдуллоҳ

@ASLFOYDA


Forward from: Hadisdan 10 foyda
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азизлар!

Аллоҳнинг фазли билан эркаклар учун "Аллоҳни, Пайғамбаримизни ва Динимизни таниш" номли дарс ўтишни мақсад қилдик.

Бу дарслар ҳафтада бир кун ўтилади.

Топшириш дарси фақат эркакларга хос бўлиб, доимий дарс топшираман, деганларга алоҳида гуруҳ ташкил қилинади.

Дарслар оммага мўлжалланган бўлиб, араб тилидан хабари бўлиш-бўлмаслигининг аҳамияти йўқ. Дарс ўзбек тилида ўтилади.

Дарсга қатнашиш бепул.

Ҳозирги кунимизда иймоний дарсларга эҳтиёж катталиги учун, бу дарслар ташкил қилинди. Аллоҳ дарсларимизни манфаатли ва давомли қилсин.

⏰ Дарс шанба куни Тошкент вақти билан 17:00 да.

Дарс ушбу каналда бўлади⤵️

https://t.me/Hadisdanfoyda

Мурожат учун: @MubinTVbot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туш бўлган ўнг бўлмас, ўнг бўлган туш бўлмас, туш бўлса ўнг бўлмас, ўнг бўлса туш бўлмас… эээ ўша гап.

"Брат"ни янги-янги ҳанграшлари бўлмаса ҳам зеркиб қоламиз шекилли-а?


✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة

817 0 11 12 19

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🙃 Чоршанбанинг гапи пайшанбага тўғри келмас, деб шуни айтса керак.

✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة

847 0 15 5 12
20 last posts shown.