Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Бошқа саҳифалар:
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: https://www.instagram.com/wwwandijonuz?
Web-site: https://gov.uz/oz/andijan

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят раҳбари Янги Андижон шаҳарчасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишди.

Навбатда бажарилиши керак бўлган ишлар юқори сифат даражасида ташкил этилиши юзасидан ўз кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, ҳудудни янада ривожлантириш бўйича муҳим масалалар шу ернинг ўзида белгилаб олинди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#live


Балиқчи тумани Сарновул маҳалласи лимон етиштиришга ихтисослаштирилмоқда.

Ҳозирда 300 та хонадондаги иссиқхоналарга 6 минг туп лимон кўчатлари экиш ишлари бошланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#live


Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон тумани ҳудудидаги "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасида  мебель ва чарм саноати билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#live


Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги "Ипак йўли" саноат иқтисодий зонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда "Яшил макон"  лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, ҳудуд ободлигига ҳисса қўшиш учун бел боғлаган ҳашарчилар, ёши улуғлар билан суҳбат қурмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вилоят раҳбари Андижон шаҳрида олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, ҳашарчилар билан суҳбатлашди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари жараёнлари билан танишмоқда.

Дастлаб, Андижон халқаро аэропортидаги таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Камчиликлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди олдидан.


ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР СЎЗИ

✍️Сирожиддин Саййид,
Ўзбекистон халқ шоири.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан миллий қадриятларимизни тарғиб қилувчи челенжга "старт" берилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов таълим соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида соҳадаги муваффақиятлар, айрим ечимини кутаётган муаммолар, маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш омиллари, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, мактабларда ўтказилаётган педагогик кенгашларнинг ўрни ва аҳамияти, шунингдек, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кийиниш маданияти каби долзарб мавзуларга алохида тўхталиб ўтди.

Масалаларни таҳлил қилар экан, битирувчи ёшларни олий таълим ва касб-ҳунарга жалб қилиш, улар орасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#live

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида таълим соҳасидаги ишлар ҳамда белгилаб берилган топшириқлар таҳлили юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Андижон вилоятида 459 та маҳаллага электр энергияси етказиб бериш янада яхшиланди

Бугунги кунда вилоятдаги мавжуд 143 дона 35-110 кВтли подстанцияларидан чиқувчи 19 минг 124,6 километр узунликдаги 0,4-110 кВт кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 8 минг 492 та трансформатор пунктлари орқали 23 минг 464 та юридик мақомга эга ва 691 минг 912 та аҳоли хонадонлари, жами 715 минг 376 та истеъмолчига электр энергияси етказиб берилди. 

Ўтган йил давомида ҳудудларда меъёридан ортиқ юклама билан ишлаётган 10 та кичик кучланишдаги трансформаторлар ўрнига Хитой давлатидан катта – 40 МВА кучланишли трансформаторлар олиб келиниб, ўрнатилмоқда.

Хусусан, Избоскан туманидаги “Пахтакop”, Пахтаобод туманидаги “Қўқонқишлоқ”, Балиқчи туманидаги “Балиқчи”, Хўжаобод туманидаги “Завроқ”, Андижон шаҳридаги “Машинасоз” подстанцияларига 2 тaдан 40 МВА кучланишдаги трансформаторлар олиб келиниб, ишга туширилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида вилоятнинг 459 та маҳалласида яшовчи 95 минг нафардан зиёд аҳолининг ҳамда 3,5 мингдан зиёд ижтимоий ва тадбиркорлик соҳа объектларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Барча ҳаракатлар юрт тинчлиги, эл фаровонлиги учун...

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#челленж

Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди олдидан.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган 10 умумтаълим мактаби битирувчилари билан суҳбатлашди. Мулоқот давомида уларнинг мақсадлари, фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижодкорлар билан учрашув


Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда фаолият олиб бораётган ижод аҳли билан учрашди.

Унда вилоят раҳбари маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турлари билан бир қаторда адабиёт йўналишидаги истеъдодини юзага чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.

Учрашув якунида Андижонлик созгар уста Абдумалик Мадраимов томонидан кашф этилган янги мусиқа асбоби орқали ижро этилган куйлар ижод аҳлига хуш кайфият улашди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram



16 last posts shown.