#йўлдаги_ўйлар
Яхши одам бўлишга интилма.
Яхши одам қандай бўлади?
У ҳеч кимнинг кўнглини оғритмасам дейди.
Қўл қовуштиради.
Сукут сақайди.
Кўзларини олиб қочади.
Ўзининг мулойимлиги билан атрофида рўй бераётган кирдикорларни ҳаспушлайди.
Ўзининг жимлиги билан не-не адолатсизликларга йўл қўйиб беради!
“Кўрганмидинг?” деса “йўқ!” дейди, “билганмидинг?” деса “йўқ!” дейди...
Йўқ, оғайни, бундай қилма, сен бундай яшама.
Юрагингда озгина исён бўлсин...
Муштларинг лозим пайтда тугила билсин...
Кўзларингда ўт бўлсин, олов бўлсин...
Яхши одам бўлишга интилма...
Одам бўлишга интил!..
⸺ Байрам АЛИ
👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress