Andijon tongi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Андижон туман ҳокимлиги нашри
Официальный сайт
https://andijontongi.uz
Телефон: офис (74) 373-14-14
мобиль: (91) 605-69-41

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижонда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларда автомашина бошқараётган аёлларимиз, шунингдек барча соҳада фаолият юритаётган опа-сингилларимизга 8-март "Халқаро хотин-қизлар  куни" муносабати билан байрамона кайфият улашилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram


❗️Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг 2,5 миллиарди эшитиш билан боғлиқ турли муаммоларга дуч келади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги офиси раҳбари Ботир Бердиқличев бугунги кунда 1 миллиарддан ортиқ инсон мусиқа тинглаш одатлари туфайли эшитиш қобилиятига шикаст етказиш хавфи остида эканини маълум қилди.

«1 миллиарддан ортиқ ёшлар нотўғри тинглаш одатлари туфайли эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида экани жуда ташвишли, аммо тўғри хатти-ҳаракатлар билан бунинг олдини олиш мумкин», — дейди у.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Forward from: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни


“Мен офтобга алишмаган аёллар”...
Маҳмуд Тоир.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram


Forward from: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳарчасида бўлиб, у ерда фаолият олиб бораётган ишчилар ҳамда ободонлаштириш ходимларини 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram


* Рамазон туҳфаси

ДОНОЛАР БИСОТИДАН

* Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди – кўп нарсани йўқотган одам тушунади.

* Кўп озор берадиган одамлар кечиримли бўлмайдилар, кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар.

* Бахт нима эканлигини – бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар.

* Ким тақдирнинг шапалоғини еган бўлса, ўша инсон кўп нарсага эришади.

* Йўқчиликда кун кечирган инсон борига сабр-қаноатли бўлади.

* Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса, у ҳақиқий маънода яшай билади.

* Инсоннинг моддий бойлиги дунё – давлатдан ташкил топса, қалб ва руҳ тобора синиб, хокисор бўлиб бормоқ билан юксалади.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Ассалому алейкум!
Хайрли тонг!

Бошлаган янги кунингиз меҳр- муҳаббатга ва муваффақиятга ту́ла кун бу́лсин.

      Бугун  жума
      7 март, 2025 й.
      7 Рамазон, 1446 й.

Яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#рамазон_фазилати

Мусо алайҳиссалом Роббига муножот қилиб:

— Эй Роббим! Бирор бандангни мени икром қилганингчалик икром қилганмисан? Ахир, Сен менга ўз каломингни эшиттирдинг, — дедилар.
Шунда Аллоҳ:
— Эй Мусо! Мен сен билан гаплашган вақтимда ўртамизда етмиш минг парда бор эди. Лекин охир замон бўлганда Менинг шундай бандаларим бўлгайки, Мен уларни рамазон ойи билан икром қиламан, уларга Мен бу муборак ойда жудаям яқин бўламан. Уммати Муҳаммад рўза тутиб, лаби оқариб, рангги сарғайиб ифторликка ўтирган сонияларда Мен шу пардаларни кўтараман. Эй Мусо! Рамазон ойида қорни оч қолиб, жигари куйганларга жаннат бўлсин. Мен уларни жамолимни кўришдек улкан бахтга мушарраф қилгайман, — деди.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


⏱ Бугун 7-март Рамазоннинг Еттинчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.


Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲


https://t.me/andijon_tongi_gazetasi




⏱6-март ифторлик вақти барча вилоятлар учун

☪️Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...     

                  (Hikmatlar Xazinasi)

     
https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#Адлия_хабари

❗️Хотин-қизлар куни муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Хотин-қизлар куни байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни байрами - барча учун дам олиш куни;

🔹9 март (якшанба) — Дам олиш куни;

🔹10 март (душанба) 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни (ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#Эслатма
Саҳарликда кўп сув ичишингиз бу, куни бўйи ўша жамғарган сувингиз сабаб то ифторгача чанқамаслигингизни англатмайди, бу хусусият фақатгина 🐫 туяга хосдир...

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу менинг Андижоним


Бугун Андижон вилояти ташкил топганига 84 йил бўлди

Андижон – Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмонанд юртнинг ўзига хос, гўзал ва оҳанграбо масканларидан бири. У дунёга машҳур олиму шоирлар, зукко ва омилкор инсонлар, миришкор деҳқону қилни қирқ ёрадиган тадбиркорлар юрти. Меҳмондўст, бир сўзли андижонликлар барча соҳаларда ҳамиша илғорлар сафида бўлишга интилиб келмоқда.

Андижон вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Фарғона водийсининг шарқий қисмида жойлашган. Майдони 4,3 минг км². Республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса 10 фоизини ташкил этади. Айни кунда вилоятда 3,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Вилоят ҳудудида Андижон, Хонобод шаҳарлари ҳамда 14 та туман таркибида 909та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Вилоят республиканинг кўп миллатли ҳудудлари сирасига киради. Сабаби унда қирғиз, тожик, уйғур, рус, корейс, арман, татар халқлари тинч-тотув яшаб келмоқда.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#рамазон_фазилати

ФАРИШТАЛАР ДУО ҚИЛИШАДИ

"Ким Рамазон ойида ҳалол ризқ билан бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, фаришталар рамазоннинг ҳар кечасида унинг ҳаққига дуо қиладилар"
(Ибн Абу Дунё. “Фазоилу Рамазон” ).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли.

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Бугун 6-март Рамазоннинг Олтинчи куни

🌙Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун.


Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

Яқинларга улашинг👇

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi




#кайфият

Сизга ишонмаётганларга, сира хақиқатни исботлашга уринманг! Инсонлар ўзларининг фитратлари қадар кўрадилар...
Инсоннинг фитрати — уни ҳаётга бўлган қараши ва атрофдаги ишларни қандай кўришидадир...

Сиз самимий бўлаверинг! Сиз холис бўлаверинг! Амалларимизни бандаси эмас Яратган сарҳисоб қилади.

Хайрли кун, яхшилар!!!


https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


#рамазон_кундалиги

Рўза фақат оч қолиш эмас!


Кўзларнинг рўзаси: «Ҳаромга қарамадим»

Тилнинг рўзаси: «Ёлғон гапирмадим, ғийбат қилмадим, ҳеч кимнинг қалбига озор бермадим.»

Қулоқларнинг рўзаси: «Ғийбат бўлган жойда турмадим, ҳаром овозларни эшитмадим.»

Оёқ ва қўлларнинг рўзаси: «Ҳаромга бормадим, ҳаромни ушламадим.»

Замоннинг рўзаси: «Вақтимни бекор ўтказмадим, Рамазондан унумли фойдаланиш учун Аллоҳ қодир қилганча ҳаракат қилдим.»

Унутманг:

Рамазон ёмон одатларни вақтинчалик тўхтатиш учун эмас, улардан тамоман воз кечиш учундир.


https://t.me/andijon_tongi_gazetasi


Ассалому алейкум!
Хайрли тонг!

Бошлаган янги кунингиз меҳр- муҳаббатга ва муваффақиятга ту́ла кун бу́лсин.

      Бугун  чоршанба
      5 март, 2025 й.
      5 Рамазон, 1446 й.

Яхши кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

https://t.me/andijon_tongi_gazetasi

20 last posts shown.