Вилоят ҳокими топшириғига асосан, Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдурахмонов бошчилигида сектор раҳбарлари шаҳримиздаги
"Бўстон" ҳамда
“Ишчилар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди.
Тадбиркорлар билан суҳбатда улар, амалдаги қонунчилик тартибида фаолият юритишлари кераклиги тушунтирилди.
Учрашувда тадбиркорларга ҳар бир тадбиркор топаётган даромадидан солиқ тўлаши нафақат давлат учун, балки ўзи учун ҳам фойдадан ҳоли эмаслиги, ушбу тўланаётган солиқлар натижасида халқнинг ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами, пенсия олувчиларнинг эхтиёжлари таъминланиши, иш хақи ва нафақалар миқдори оширилиши, ушбу даромадларининг яширилмаслигига боғлиқ эканлиги юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиTelegram I
Instagram I
Facebook