ҚОР ЁҒАДИ
Қор ёғади, унга кафтим тутаман,
Қор ёғади, ғоз патидай оқариб.
Сени бунда илҳақ бўлиб кутаман,
Мен кутаман совуқлардан кўкариб.
Қор ёғади ва бир зумда эрийди,
Тоб беролмай унинг оташ меҳрига.
Кўлмаклар ҳам балки эрта қурийди,
Тушунолмай табиатнинг сеҳрига.
Қор ёғади атроф ҳамон оқарар,
Жиловлолмай жўшқин руҳим бу дамда.
Малаккинам, бўлма қордек беқарор,
Сен мангусан менинг учун оламда.
Қор ёғади...
1970
Амирқул Пўлкан
Қор ёғади, унга кафтим тутаман,
Қор ёғади, ғоз патидай оқариб.
Сени бунда илҳақ бўлиб кутаман,
Мен кутаман совуқлардан кўкариб.
Қор ёғади ва бир зумда эрийди,
Тоб беролмай унинг оташ меҳрига.
Кўлмаклар ҳам балки эрта қурийди,
Тушунолмай табиатнинг сеҳрига.
Қор ёғади атроф ҳамон оқарар,
Жиловлолмай жўшқин руҳим бу дамда.
Малаккинам, бўлма қордек беқарор,
Сен мангусан менинг учун оламда.
Қор ёғади...
1970
Амирқул Пўлкан