Alisher Rustamov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


⭕ СЕРВИС бўйича 18 йиллик тажрибага эга мутахассис
⭕ Тадбиркор, консультант, ижодкор
⭕ Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart каби компанияларда ишлаган.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Қимор ва крипто-бизнес. Орасидаги фарқлар катта. Бири айрим мамлакатларда жиноят сифатида қаралади. Шундай экан, жуда кўп ёшларни шахсан учратиб турибман. Қарзга ботиб кетган. Оддий ходим бўлишга рози, лекин ишга олмайман. Аввал имконият берганман бунақа йигитларга. Арзимаган 5-6 млн топиб, яна ўша иккита нарсага тикади. Яна ҳамкасбларни айнитади.

Осон пул бу шубҳали машғулот. Иккита кнопкани босиб, 1-2 ойда Ламбо миниш бу ижтимоий тармоқдаги ёлғонлардан бири. Қўшилмайсиз бу гапимга, биламан. Айтасиз, а менда шунақа зўр бўлиб кетган устоз ёки танишим бор, деб. Айни ўша акалар аслида криптодан эмас, балки сизга дарс бергандан бойиган бўлади😅. Ҳаммаси эмас, кўпчилиги. Қолганлари ўзи таги бойлар бўлади. Кичик қисми портфолио юритади, сизга вақти йўқ, пулини кўрсатишдан ҳавфсирайди.

Кийим бизнесига ҳам шунақа кирмоқчи бўлганлар бор. Бирон акани Лэндкрузер олганини кўради. Ўзи 2 дона дўкони бор. Ҳитойдан станок олиб келарди, асл даромади ўша ердан. Кийим бизнеси плюсга чиқмаганди. Ташқаридан эса айни шу дўкон очиб зўр бўлиб кетгандек кўринади. Пул топадиганлар сизга ҳамма сирини очмайди, сиз қаерданлигини сўрамайсиз ҳам.

Сал улғайишимиз керак.

Ходим олаётганда крипто ва қимор ҳақида алохида савол-жавоб қилиб олинг.

@alisher_rustamov


Бизнес эгаси савдо қилишни билиши керакми? Бу борада жуда турли фикрлар бор.

Ижод ва ишлаб чиқариш соҳасида савдони мутахассис жамоа олиб боргани яхши.

Олиб сотарликда бизнес эгаси савдога яқин бўлиши анча фойда келтиради.

Операционкадан чиқишни устозлар айтдику, деб кўр-кўрона қарор қабул қилманг. Яхши ният қилинг, шу нарсага революцион йўл билан эмас, эволюцион услуб билан келаман, денг. Қалб ости безларни ечвориш керакдир:
- Сиз ҳам чет мамлакатларда дам олиб ётишни истайсиз
- Фақат тизимларштириш орқали битта тел билан ишни ҳал қилишни хохлайсиз.

Ишонинг, ўша одамлар асосан инстада шундай яшайди) Асл ҳаётда барибир ишнинг ичида овора). Секинроқ юринг, узоққа борасиз. Ҳамманинг вазияти индивидуал кейс.

@alisher_rustamov


Онлайн дарс бошланди Insan лойиҳаси билан. Айни дамда кетяпти. Запись бўлмайди. 20:00-21:00 (бошланди).

@alisher_rustamov




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️Respect Business кийим дўкон тормоғи кенгайиши муносабати билан вакансия: Фэшн-консультант (кийим сотувчиси).

- Маош: 3 млн + савдодан KPI/Бонус (ходимлар ўртача 5 млн сўм топадилар)
- Иш вақти: 09-18:00 ва 13:00-21:00
- 6 кун иш, 1 кун дам

Талаблар:
- Аввал савдо соҳасида ишлаган бўлиши керак
- Ўзбек ва Рус тилини билиши керак.

Суҳбат: 16-Январь
Вақти: 8:45-10:00 (тонгда)
📍Манзил: Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 1-уй (Respect Business дўкони)
☎️+998 (97) 987 3333


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Milliard Club-га боргандик. Бир кичик лавҳача.

@alisher_rustamov


Forward from: Respect Business
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эркак киши бир олган пальтосини йиллаб кияди. Оила, рўзғор, харажатлар… Бирон нарса ёқтирса ҳам, кўзи қиймайди оила бюджетидан айириб шуни харид қилишга. Қўшиласизми? Айнан шунинг учун биз бюджетга қаттиқ таъсир қилмайдиган
⚡️⚡️⚡️ 50% акция эълон қилдик:

- Пальтолар
- Плащлар
- Курткалар
- Чино ва деним шимлар
- Джемпер, кардиган, пололар.

12-19 Январь давом этади. Ҳимоячилар кунига бирон зўр совға олиб, яқинларни ёки ўзингизни ҳурсанд қилиш имконияти.

Манзиллар:
📍Ц1, Шаҳрисабз кўчаси, 1-уй
📍Next Савдо Маркази, 2-Қават
📍Riviera Савдо Мажмуаси, 2-Қават, Lufian дўкони ичида.

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Пешонада ёзилгани ёки кадар бор нарса. Шунингдек ҳар бир инсонга нимадир осонлаштирилган бўлади. Санъатга яқин бир кишини биламан. Топиш-тутиши яхши эмас. Нолийди шу борада: мен анундан ҳам зўр қиламан, мен мана бундан ҳам билимим кучлироқ, деб. Унинг ижодига оид бир лойиҳа қилмоқчи бўлдик. Мақсад - даромадини ошириш. Эплолмади, истеъдод ўртачадан паст. Шижоат юқори эмас. Шу кетишда аҳволи ўзгариши қийинлигини айтдим. Яна биров билан солиштиришни бошладилар: ана жа бунақа қийналмай ҳам, машиналар ва уйлар олишяпти-ку, деб. Балки уларга шу нарса осондир, сизгачи, деб сўрадим.

Ҳуллас, суҳбатимиз боши берк кўчага кирди. Баҳслашишни ёқтирмайман. Тарк этдим.

А ўзи ижодга нимага аралашиб юрибсиз, дейишингиз мумкин. Ўз вақтида бу соҳага жуда яқин бўлганман. Бу йўналишда таланти бўлиши муҳим. Таланти паст одамларни кўрасиз, лекин уларнинг кучи бошқалар билан чиқишиб кетишда бўлади. Бу ҳам истеъдод. Жонли концерт куйлолмайди қўшиқчиларнинг аксари, лекин муомаласи зўр ва ҳудди жонли айтаётгандек кўриниши борде😅. Кўнглингизни олади. Актерлик ижод-ку.

Бизнесда ҳам биров зўр бўлиб кетади. Одамлар билан чиқишишда таланти бор инсон бўлиб чиқади. Бировларнинг кўнглини олиш осонлаштирилган.

@alisher_rustamov


Консалтинг йўналишимизда айни дамда иккита мижозим билан яқиндан ишлаяпмиз:

1) Nexel.uz
2) Respect Business.

Ижтимоий тармоқ орқали савдоларни кўтаришда конверсия муҳим. Жуда оддий тактика қўллаб, мижозларни ушлаб қолиш даражасини оширдик.

Бир курс қилсам, шуларни кейс қилиб айтиб бераман.

@alisher_rustamov


Савдо бўлмаслигининг сабаби бўйича икки маротаба зўр дарс олгандим:
1) Пицца компаниясининг каттаси билан суҳбат қурганман:
— Алишер ака, мана роса реклама қиляпсизлар консалтинг ҳизматингизни, лекин ҳеч қачон ўзингиз миндай келиб бир кейс қилайлик бирга, демадингиз
— Бўлди, … ака қачон бошлаймиз?

Бу ердан ҳулоса: доим бирон кейс қилишга харакат қилинг. Мижоз келишини кутманг, ўзингиз боринг.

2) Ҳизматлар сотадиган бизнесда “замерга” борилади мижоз чиққанида. Ўша ерга аслида ҳеч ким бормаган бўлиши мумкин. Борган бўлса ҳам, қайта алоқага чиқилмаган бўлади.

Ҳулоса: назорат паст даражада бўлса, савдо бўлмайди.

Иккала хато ўз бошимдан ўтган. Ўзим қилганман, десак бўлади.

@alisher_rustamov


Forward from: Respect Business
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Джемпер кийиш қоидаси.

Манзиллар:
🎈Ц-1
🎈Next (2-қават)
🎈Riviera (2-қават, Lufian дўкони ичида)

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Саводсиз кам пул топишга маҳкум. Ёзишмаларда ва овозли ҳабарларда бу нарсага эътибор беришни ҳозирдан бошланг.

Саводи йўқ одам тўғрисида фикр шакллантириш осон:
1) Китоб ўқимайди
2) Ўзига ўҳшаганлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади
3) Ўзгармайди.

Ва аксинча, сал саводингиз борлигини кўрсатсангиз, юқоридагиларнинг тескарисини тасдиқлайсиз:

1) Китоб ўқиса керак
2) Дунёқараши кенг шекили
3) Аниқ ўз устида ишлайдиган бола/қиз экан.

Танлов қўлингизда. 4unarlmi bolla ? Weta narmani iwlavomanu. Nma kerebo bunaqa sohtakorln. Йозила. Телефонимми екрани синуди. Озила яхшимисила? Ў, Ё, Э чатни тарк этиб бормоқда.

@alisher_rustamov


Forward from: Respect Business
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шарф боғлашнинг усулларидан бири:)

Манзиллар:
🎈Ц-1
🎈Next (2-қават)
🎈Riviera (2-қават, Lufian дўкони ичида)

@respect_business_uzbekistan

Instagram | Facebook


Kingsman катта феномен бўлди кийим соҳасида. Билмадим, Муҳаммадсодиқ ҳозир нечи ёшга тўлдилар, лекин 4 йил ичида босиб ўтган йўлларининг мевасини ҳозир кўряптилар. Умрлари узоқ бўлсин! Ҳизматлар билан чарчамасинлар. Кейинги 4 йилликда минтақадаги топ бренд яратишларида тилакдошмиз!

@alisher_rustamov


Тирноқ олиш учун қайчи керак бўлиб қолди. 1,5 яшар қизим қайчини ўз қутичасига солиб олган экан. Бер, десам жанжал қилди. Кейин пашша ўлдиргични топдим. Ўшани қайчига алмаштирмоқчи бўлдим. Кўнмади. Шунда пашша ўлдиргични деворга уриб қанақа товуш чиқишини кўрсатдим, ҳудди шу товушдан мазза қилаётганимни айтдим. Қайчига алмашдик.

Ҳулоса:
Мижозларнинг пули ҳам шу қайчидек нарса. Сизга керак. Товарга алмашолмайсиз, агар товарнинг якуний натижасини унга кўрсатолмасангиз.

@alisher_rustamov


Ташаббускорлик ҳақида.

Амалга оширилиши осон бўлган вазифаларда ташаббус кутиш ўринлироқ.

Юқорида 25 дона лайк сўрадим, тўғрими? Кўпчилик ташаббус кўрсатди. Аввалги мақолаларимга нисбатан анча фаол бўлдик, чунки бу осон эди.

@alisher_rustamov


Кризис даврида икки ҳил компания инқрозга учрайди:

1) Қарорларни секин қабул қиладиган
2) Қилинган қарорларни ижросини эплолмайдиганлар.

Иккаловида шунақанги зўр менежер бўлиши керакки, у бизнес эгаси ва жамоа ўртасида дипломат бўлиши шарт.

Ўтган ойнинг ўртасида бир мижозимнинг компаниясида акция эълон қилдик. 1 соатда қарор ва 24 соат ичида ижро амалга оширилди. Бизнес эгаси қарор қабул қилиши учун учта ечим бердик. Аслида танлов имкониятини яратдик. Мақсад - савдони қимирлатиш эди. Катта пул топадиган менежер бўламан, десангиз, раҳбар олдига ечимлар билан киринг. Муаммолар шундоқ ҳам кўп. Агар менежерларингизда ташаббускорлик йўқ бўлсачи? Агар 25 та лайк йиғсак, шу тўғрисида гапириб бераман😁.

@alisher_rustamov


Пулингиз ва билимингиз кўп бўлиши мумкин, лекин бизнес ривожланишида бошқа нарсалар муҳим. Нималар керак:

1) Билими бор савдо жамоаси
2) Яхши дўстлар
3) ижарага берувчининг виждони борлиги
4) Зўр бухгалтер
5) Саводли молиячи.

Шахсий ҳаётда ҳам шунга ўхшаш-ку:
- Шинам транпортингиз
- Итоатли аёлингиз
- Кенг уйингиз
- Қадрияти бор қўшнингиз борлиги сизни бахтли қилади.

Майли, шахсий ҳаётни четга сурамиз. Кўп бизнесларда 1-5 пункларда кўрсатилганларнинг аксари йўқ бўлади.

Умуман кутилмаганда Абдуллоҳ исмли таргетолог йигит билан танишиб қолдим. Маркетинг харажатларни анча камайтириб беролди. Биринчи ўзим синадим, кейин яқинимизда синаяпман. Натижалар зўр. Нима демоқчиман? Жамоани ривожлантираман, деб ният қилсангиз, ривожлантирадиган одамларга бир кун дуч келасиз.

@alisher_rustamov


Forward from: Respect Business
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўпчилик дам олиш вақтида тоғли ҳудудларга боради. Айнан ўша ерда кийиладиган иссиқ курткалар акцияда. 50% чегирма айнан Lufian кийимларига.

Манзил: Riviera, 2-Қават.


Бэтмен билан боғлиқ бир воқеа эсимга тушиб туради. Катта компания билан шартномамиз бор эди. Улар ўша давр люкс ручка савдо қилардилар. Анча бирга ишладик: мижозлар билан мулоқот, сервис, сотув маҳорати… Duty Free деган жойда махсулотларини қўйиш керак эди, лекин музокара ўҳшамади у ернинг раҳбарияти билан. Сабаби оддий - раҳбариятигача чиқолмадик. Ручка сотадиган компаниянинг хўжайини Бэтмен кийимини тиктирди. Duty Free раҳбарининг олдига ўша кийимда борди. How would I introduce you деган жойида оддий Batman, деб жавоб қайтарди. Ҳуллас, 25 дақиқада иш битди.

Бошқаларга ўҳшамаслик бошқача пул топишга олиб келаркан.

@alisher_rustamov

20 last posts shown.