Алишер Абдухамидов


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Fikrlar
Mulohazalar
Tarix
Moliya
Siyosat

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Аҳнаф айтди:

«Ўзига зулм қилган киши ўзгаларга бундан-да золимроқ бўлади. Динини яксон қилган киши шарафини ундан-да ортиқроқ яксон этувчи бўлади».

«Унванул байан» китобидан.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Намоз ва рўза қандай фарз бўлса, худди шундай қалбдан кибр, ҳасад, ҳирсни йўқотиш ҳам вожибдир.

Абул Ҳасан Ҳарақоний

https://t.me/alisher_abduhamidov


Нафсимдан ҳам кўра муолажаси менга оғирроқ нарса бўлмади. Бир марта ғалаба қилсам, бошқа сафар мағлуб бўлардим.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/alisher_abduhamidov


Имом Шофеъий айтдилар:

«Ким Қуръонни ўрганса, қадру қиммати ошади.
Ким фиқҳни ўрганса, шаъни юксалади.
Ким ҳадисни ёзиб олса, ҳужжати кучаяди.
Ким ҳисобни ўрганса, фикри равонлашади.
Ким араб тилини ўрганса, табиати мулойимлашади.
Ким ўз нафсини (шаҳват ва гуноҳлардан) эҳтиёт қилмаса, амали наф бермайди.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Атрофингизга эътиборли бўлинг.

Атрофингиз сизнинг тамойилларингиз, одатларингиз ва идеалларингизга мос бўлиши керак.

Ақлли инсон ҳеч қачон ўз атрофида “қон сўрувчилар” ва ҳиссий “вампирлар” тўпланишига йўл қўймайди. Уларни енгил бир ҳаракат ёки кескин сўз билан узоқлаштиради. Унинг муҳити эътибор билан танланган. Бу – шахсий элита. Унга фақат ривожланишга туртки берадиган ва қўллаб-қувватлайдиганлар киради.

У ҳеч қачон ўзини пастга тортувчилар билан бирга бўлмайди. Унинг даражани ушлаб қолиш жуда муҳим ва бунинг учун уни кибр ва сноубизмда айблашса ҳам, ўз ҳаётини ҳамманинг манфаатига бағишлашни истамасликда айблашса ҳам, унинг иши йўқ.

bektoshkhatamov

https://t.me/alisher_abduhamidov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Саховат, қаноат...

https://t.me/alisher_abduhamidov


Қалб юмшоқлиги зикрдан юзага келади. Чунки Аллоҳнинг зикри қалбда қўрқув, ислоҳ ва юмшоқликни вожиб қилади. Ҳамда ундан ғафлатни кетказади.

Ибн Ражаб Ҳанбалий

https://t.me/alisher_abduhamidov


Тасаввуф қалбни фақатгина Аллоҳга йўналтирмоқ ва Аллоҳдан бошқа нарсалардан кўнгилни мутлақо узмоқлик демакдир.

Ибн Халдун роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/alisher_abduhamidov


Инсон машғул бўладиган энг афзал ибодат – илм талаб қилиш, ўрганишдир.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Деду.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Агар таҳажжуднинг бир лаҳзасини Нуҳ умри ва Сулаймон мулки баробарига сотсам ҳам, зиён қилган бўлардим.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/alisher_abduhamidov


Абдулвоҳид ибн Одам ат-Тавовисий айтадилар:

Мен тушимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У киши бир жамоат саҳобалари билан турган эдилар. Мен у кишига салом бердим, у зот алик олдилар. Мен: Ё Расулуллоҳ! Бу ерда нега турибсиз?-деб сўрадим. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийни кутиб турибман, дедилар. Бир неча кундан кейин Имом Бухорийнинг вафот этганлиги ҳақидаги хабарни эшитдим. Ўйлаб қарасам, мен Расулуллоҳни тушимда кўрган вақтга тўғри келди.

(Сияру аъламун нубало - Шамсуддин Заҳабий).

https://t.me/alisher_abduhamidov


Тушкунлик қондаги кортизол миқдорининг камайиб кетишига олиб келади, ғазаб эса қонда адреналин ва тироксин миқдорининг кескин ошишига сабаб бўлади. Агар инсон қаттиқ ғазабланиш, ташвиш, уйқусизлик ва тушкунлик ҳолатига тушса, у осонгина ошқозон яраси, диабет, ичакларнинг қисқариши, қалқонсимон без касалликлари ва юрак хуружи каби касалликларнинг қурбонига айланади. Бу касалликларнинг ягона давоси эса, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, хушҳоллик кайфиятини уйғотиш, кенгбағрлик ва софдилликдир.

Мустафо Маҳмуднинг "Сирлар олами" китобидан.

https://t.me/alisher_abduhamidov

457 0 19 1 11

Гитлер — Муаллим

Гитлер, Сталин ва яна кўплаб диктаторларнинг инсонларни бошқариш услублари ҳақида ҳужжатли фильм кўриб чиқдим.

Барча ёвуз даҳолар ўз халқини бошқариш учун — террор, қатл қилиш, ОАВʼни ишлатишларидан хабарим бор эди.

Аммо инсонларни бошқаришдаги бир ҳийла менга янгилик бўлди — бошқа давлатга қарши уруш бошлаш.

Бир кўринишдан бир-бирига зид бўлган ғояга ўхшаб кўринади.

Лекин қачонки бир давлат бошқа юрт билан уришар экан, инсонлар ичидаги негатив энергиясинини золим раҳбарларга эмас, балки мамлакат ташқарисига тўкиб сочади.

Бунданда манфаатлиси — умумий мақсадларга эришиш учун халқ бирлашишга мажбур бўлиб, улар орасидаги бўлиниш ва адоватга ҳам чек қўйилади.

Энг яхши ҳимоя бу — ҳужум.

Натижада, диктаторларга қарши исёнлар олди олинади.

Бундан ташқари, уруш ва қийинчилик мамлакат аҳолисини бирлаштиришга ҳам ёрдам беради.

Яъни аввал уришиб юрган душманлар — уруш вақтида бир-бирига елкадош бўлиб, аҳил дўстга айланади.

Қиссадан устозлар учун ҳисса:

Вақти-вақти билан синфлараро мусобақалар ташкил қилиб туринг:

1. Ўқувчилар ичидаги салбий энергияни мусобақада чиқариб юборади;
2. Синф ўқувчилари орасида бирдамлик ва аҳилликка сабабчи бўлади.

Ustoz_kundaligi

https://t.me/alisher_abduhamidov


Муоз Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
“Қайси мужоҳидларнинг даражаси энг баланд?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳни кўп зикр қилувчиларнинг”, дедилар.
Яна сўради: “Рўзадорларнинг энг кўп савоб оладиганлари қайси?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳни кўп зикр қилувчилари”, дедилар.
Сўнг ўша киши намоз, закот, ҳаж ва садақа ҳақида сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир саволга: “Аллоҳни кўп зикр қилувчилари”, деб жавоб бердилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: “Аллоҳни зикр қилувчилар ҳар бир ишда ўзлари билан яхшиликни олиб кетдилар”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ана шундай”, дедилар.

https://t.me/alisher_abduhamidov


«Дунё ва охират севгиси, бир қалбда жамланмайди»

Маъруф Кархий

https://t.me/alisher_abduhamidov


Ибн Ражаб дедилар:

«Ҳомиладор аёл ой-куни тўлиб, кўзи ёришини кутиб тургани каби, сочига оқ тушган одам ҳам ўлимини кутиб турган ҳисобланади. Шундай бўлишига қарамай гуноҳда бардавом бўлиши нақадар хунук».

“Латоифул маъориф”.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Ибн Аббос ва Қатода розияллоҳу анҳумо айтади:

“Гиёҳларнинг ердан униб чиқиши, дарахтларнинг кўкариб, гуллаб мева қилиши, полиз маҳсулотлари ва ҳоказолар инсонларнинг саъй-ҳаракати, жидду жаҳди, куч-қуввати ва талаби билан эмас, балки Аллоҳ таолонинг раҳмати ила ҳосил бўлади”.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Одамларнинг мақтовига учган киши учун кибр ва манманлик хавфи бор. Мақтов туфайли пайдо бўладиган бу икки иллат ҳам ҳалокатлидир.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дейди: «Умар розияллоҳу анҳу қўлида қамчини ушлаб ўтирган эди, ёнида одамлар ҳам бор эди. Шу пайт Жоруд ибн Мунзир келиб қолди.
– Бу Робиъа қавмининг саййидидир! – деб юборди биттаси.
Буни Умар ва унинг ёнида ўтирганлар, шунингдек Жоруднинг ўзи ҳам эшитди. Жоруд яқинлашгач, Умар қўлидаги қамчиси билан уни савалай бошлади. Шунда Жоруд:
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, эй амирал мўминин? – деди.
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, деяпсан, ҳозир айтилган сўзларни эшитмадингми?!
– Анавининг оғзидан чиққанини эшитдим, деди Жоруд (лекин унга эътибор бермадим, деган маънода).
– Бу сўзлар туфайли қалбингга кибр ва манманлик аралашиб қолишидан қўрқдим. Шунинг учун бўйнингни бир эгиб қўяй, дедим».
Мақтовнинг яна бир фитнали жиҳати мақтовни эшитган кишининг суст бўлиб қолишидир. Негаки у шаънига ёғилаётган мақтовлардан маст, ўзидан мамнун ва тўла рози. Шунинг учун ўз устида ишлашга ҳожат йўқ. Ўз устида ишлаш учун эса инсон, лоақал, ўзини нималардадир қосир ҳисоблаши керак. Тиллар мақтовга югурар экан, мақтовни эшитаётган киши «ҳақиқатан ҳам шундайман» деган гумонга боради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қачонки биродарингни юзига мақтасанг, гўё унинг бўйнига устара тортибсан» Ибн Муборак ривояти.
Аслида, мақталаётган киши мақтовчидан кўра ўз аҳволини яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунинг учун ҳам Мутафаккир дейди: «Қачон бир мақтов, олқиш эшитсам, ўзимни кичраяётгандек кўраман».

“Унвонул баён”дан.

https://t.me/alisher_abduhamidov


2005—2015 йилларда Ўзбекистондан Россияга ва қисман Қозоғистонга мавсумий ишлашга кетиш энг урф бўлган палла эди. Жараён ўзи 2000-йиллар бошида бошланган эди (тожик ва қирғиз қўшнилардан кейинроқ), сўнг кучайиб кетди, натижада ўзбеклар Россиядаги меҳнат муҳожирлари ичида тезда биринчи ўринган чиқиб қолди (чунки одам сони кўп бизда).

Миграция кучайишининг асосий сабаби 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга қўйилган санкциялар, иқтисодий ва сиёсий ёпилиш бошлангани, даромад туша бошлагани эди. Ўз навбатида, Россия бу йилларда гуркираб ривожланиб, бойиб бораётган эди. 2011—2014 йилларда энг кўп ўзбек Россияда ишлаш патенти олгани қайд қилинган. Айнан ўша йилларда, масалан, Москвада шунчаки "Ашан"да аравачаларни тўплаб юрган одам ҳам ойига 30 минг рубль (кунига минг рублдан) топарди. Рубль курси 1 долларга 32—34 юрарди. Яъни деярли ҳеч қандай малакага эга бўлмай, бемалол минг долларга яқин пул топиш мумкин эди.

2014 йилги воқеалардан сўнг (нефть нархининг тушиши, Қрим аннексияси, рубль қадрининг тушиши) Россияга бориб-келувчилар сони кўпайиши тўхтади, рақамлар барқарорлашди. Лекин Россияда жуда катта ўзбек диаспораси шаклланиб улгурди (максимал рақам — 4 млн гача).

2016—2018 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш рўй берди, даромадлар бироз ошди, лекин бу миграция оқимини камайтирмади. 2022 йилги Украина босқинидан кейингина бу оқим пасайди.

Лекин оқим бошқа томонга йўналмоқда. Эндиликда кўпроқ ўзбек АҚШга, Европага кетишга интилмоқда ва бу миграция олдингисидан анча фарқ қилади. 2005—2015 йилларда гап тирик қолиш ҳақида кетаётганди, шунга Россия, Қозоғистон энг тезкор ва осон вариантлар эди, топган даромади (минг долларгача) тирикчиликка етар эди.

Ҳозирги миграциядан мақсад тирик қолиш эмас, балки ошиб кетган эҳтиёжларни қоплашдир. Россия, Туркия, Қозоғистонда топиладиган ойликни ёки унга яқин даромадни, умуман олганда, Ўзбекистонда ҳам топса бўлади, Жанубий Кореяга кетиш имконияти эса чекланган. Шунга бошқа, 2 минг доллардан кўпроқ даромад келтириладиган бозорларга интилиш кучли.

Миграция мавзуси бирдан хаёлга келиб қолиб, бу бўйича тадқиқот ва аналитикани ўрганиб, шунақа маълумотлар олдим хуллас. Ва битта хулоса қилдим ўзим учун — Ўзбекистондан чет элларга меҳнат миграциясига кетиш ҳали ҳам давом этаётган бўлса ҳам, бу миграциянинг сифати ва муҳожирларнинг даромадга қўядиган талаблари ошган. Олдин тирикчилик мақсади қўйилган бўлса, ҳозир энди чиройли ҳаёт, каттароқ даромад мақсади қўйилмоқда. Янги бозорлардаги яшаш ва ишлаш шароитлари ҳам Россия ва Қозоғистондан яхшироқ.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг ичида даромад бироз ошиши миграцияни тўхтатмаган, чунки эҳтиёжлар ортиб бормоқда. Аҳоли 20 йил давомида тўпланган меҳнат миграцияси тажрибасини ишлатиб, даромад тармоқларини янада кенгайтирмоқда, хизматини қимматроққа сотишга уринмоқда.

Менимча, Ўзбекистон иқтисоди ўсиб кетсаям, миграция унча-мунчага тўхтамаса керак. Биринчидан, ишчи кучи ҳамиша ортиғи билан бор. Иккинчидан, хорижда тайёр тажриба, ўрнатилган алоқалар, қурилган ижтимоий тармоқлар, эгалланган бозорлар бор. Учинчидан, даромад ошиши эҳтиёжлар ҳам ортишига олиб келади, бунинг натижасида одамлар янаям кўпроқ пул топишга интилаверади, бу ҳалқа дўниб келаверади.

AsanovEldar

https://t.me/alisher_abduhamidov


Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг "Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари" номли китоби ва унинг ҳаммуаллифининг яқинда Тошкентдаги давра суҳбати ҳақида эшитдингиз. Бу анча шов-шув кўтаргани аниқ.

Шу ўринда қизиқ бир маълумотни тақдим этаман. Мамлакатлар тараққиёти ва таназзули сабабларини илмий асосда ёритиб берган илк шахс мусулмон олим Ибн Холдун бўлганини билармидингиз?

Ибн Холдун ўзининг "Муқаддима" китобида давлатлар ва халқларнинг қудрати ва таназзули сабабларини таҳлил қилади.

Жеймс Робинсон Ўзбекистоннинг иқтисодий қолоқлиги ҳақида сўз борганда ижтимоий институтларнинг ривожланмаганини айди. Худди шу нарсани Ибн Холдун ундан анча аввал таҳлил қилиб берган эди.

Ибн Холдун ёлланма қўшинлар учун давлат харажатларини , савдо ва ишлаб чиқариш солиқлари ва тарифларини камайтириш тарафдори бўлган.

Унга кўра, давлат амалдорлари хоҳиш ва малаканинг озлиги туфайли савдо-тижорат фаолиятини тўғри бошқара олмайди (Госплан эсингиздами?). Тижорат ва ишлаб чиқариш давлат томонидан назорат қилинган мамлакатларда молиявий етишмовчилик ва таназзул содир бўлади, деб асослаб берган.

Ибн Холдуннинг тавсиялари ўз даврида ва бугунги кунда ҳам кўплаб давлатлар амал қилади. Ибн Холдунга қадар давлатларнинг тараққиёти ва таназзулини батафсил тушунтириб берган бирорта олим бўлмаган.

Аввалроқ, 1900 йилларда тиббиёт соҳасидаги бир қанча кашфиётлар, хатто Нобель мукофоти ортида Ибн Синонинг илмий мероси ётганини айтган эдим.

Хулоса шуки, бугун ғарб бизга ўргатмоқчи бўлаётган нарсаларни бундан аввал биз ғарбга ўргатиб бўлган эдик. Шунчаки, биз ўзимизнинг илмий асарларимизни ўқишдан тўхтаган пайтимиздан бошлаб, Ғарб бизга ўз асарларини ўқитишни бошлади.

Билган нарсасига амал қилишда ҳам улар биздан ўзиб кетди.

Шу сабабдан "Грузия", "Атом одатлар", "Мамлакатлар таназзули", "Учдан кейин кеч" каби китобларни ҳаддан зиёд маркетинг қилиниши ва қилишни хушламайман.

Илмий меросимиз ундан ҳам кучли, тажрибадан ўтган ва муҳими илоҳий хабар билан тасдиқланган ҳикматларга тўла.

Масала шуки, уни ўқишни истаймизми? Нашр қилишнинг имкони борми? Тарғиб қилишничи? Амал қилишчи?

Said Komil Muhammad Karim

https://t.me/alisher_abduhamidov

20 last posts shown.