AL-AMIN.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎙️Абдурахмон домла

Аллоҳ таолонинг ғазабига гирифтор бўладиган тоифа ким?


@al_aminuz


ОГОҲЛИК

#раддия

Фиқҳий мазҳаб имомлари Қуръон ва Суннатни кишиларга осонлик билан тушинтирган ва уларга амал қилиш йўлларини мусулмонларга ўзига хос услуб билан баён қилиб берган катта алломалардир.
Ачинарлиси, мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликка чақирувчиларни борлиги. Улар ўзларича фиқхий мазҳабчиликни нуқсон деб биладилар, ўз фикрларини исботлаш мақсадида мазҳаббошиларга ҳам тош отдилар. Бу уммат учун улкан хатар эди. Бу бузуқ ғояга томошабин бўлиб индамаслик, бефарқ бўлишлик асло мумкин эмас.

Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ мазҳабсизликни "Исломдаги энг хатарли бидъат" деб билганлар.

Четда туриб бу ёвуз ғояни тарғиб қилаётган ватанфурушлар динга хизмат қилаётгани йўқ, улар дин номидан динни ва умматни бузмоқчи бўлаётганлардир.

Мазҳаб бу - аҳли суннадир. Аҳли сунна пайғамбар алайҳис саломнинг йўлидир.

Жаҳолатга қарши маърифат, жоҳилга қарши илм!

Абдурахмон домла Артиқов
исломшунос

https://t.me/al_aminuz


#Мазҳаб

Фиқҳдаги тўрт мазҳаб бизга: саҳобаларнинг йўлини; тобеъинларнинг йўлини ҳамда улуғ мужтаҳид имомларнинг йўлини нақл қилади. Бу зотларнинг илми ушбу мазҳаблар замирида нақл қилинган, сақланган, таҳрир ва таҳқиқ қилинган. Ушбу тўрт мазҳабдан бошқаларда саҳобалар, тобеъинлар ва мужтаҳидларнинг ишлари ҳақида бизга нақл қиладиган, суянса бўладиган, эътиборга молик бирор китобни учратмаймиз.

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ.


https://t.me/al_aminuz


Рамазон яқин. Келинг, гуноҳларга тавба қилиб муборак ойни покиза қалб билан кутиб олайлик!

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни насуҳ (чин) тавба қилишга тарғиб қилиб, шундай деган:

“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!”

Таҳрим сураси, 8-оят

https://t.me/al_aminuz


Рамазон яқин

Аллоҳим бизни Рамазонга саломат етказгин, Рамазонни бизга насиб этгин ва ушбу ойни (унда бажарилган амаллар) қабул бўлган ҳолда мендан олгин!".

https://t.me/al_aminuz


Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:

“ Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам қиёмат кунигача қайтмайман”.

✍️Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ.

Бизга бу кунни ато этган ва хатоларимизни афв этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.


https://t.me/al_aminuz


Бомдод гўзал ибодат,
Пешинни қилинг одат,
Асрда олинглар ҳикмат,
Шомда бўлинг саломат,
Хуфтонда барчамиз омонат.

Аллоҳга омонатсиз

https://t.me/al_aminuz


Андижон вақти билан
беш вақт намозларнинг
такбир вақтлари.


🕋 Бомдод 06: 25

🕋 Пешин 13 : 00

🕋 Аср 16 : 25

🕋 Шом 18 : 00

🕋 Хуфтон 19 : 50

НАМОЗ ВАҚТЛАРИНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИБ ҚЎЙИНГ!

Андижон шахар "Уйғур" жоме масжидининг диний, маърифий канали

... 🍃🌿🌺🌸🌸🌺🌿🍃...


Намоз ўқиш ҳаром ва макруҳ бўлган вақтлар хақида


"Кифоя" китобида уламоларимиз мазкур далиллар ва улардан бошқа ҳужжатлару қоидаларни ишга солиб, намоз ўқиш ҳаром ёки макруҳ бўлган вақтларни тартибли равишда баён қилиб берганлар.

وَرُوِيَ أَنَّ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ طَافَ بِالْبَيْتِ سَبْعًا بَعْدَ الْفَجْرِ وَلَمْ يُصَلِّ حَتَّى خَرَجَ إِلَى ذِي طُوَى، فَصَلَّى رَكْعَتَيِ الطَّوَافِ بَعْدَ مَا ارْتَفَعَتِ الشَّمْسُ

«Умар розияллоҳу анҳу бомдоддан кейин Байтни етти бор тавоф қилиб, Зу Тувога чиқмагунларича намоз ўқимадилар. Тавофнинг икки ракъат (намоз)ини қуёш кўтарилгандан кейин ўқидилар» («Фатҳу бабул иная би шарҳи Ниқоя»).
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:
1. Қуёш чиқаётган пайтда.
2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)
3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)
Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром.
4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.
5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:
6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш. Бунинг далили:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ إِلَّا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ

Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фажрдан кейин бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ», дедилар».
Табароний ривоят қилган.
7. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
9. Ийд намозидан олдин ва кейин.
10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.

https://t.me/al_aminuz

Абдурахмон домла Артиқов
исломшунос-олим


ТАРИХГА БИТИЛГАН САҲИФАЛАР

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилади:

"Ер аҳлига азоб беришга чоғланаман. Агар Менинг уйларим (мас­жидлар)ни обод қилувчиларни, Менинг йўлимда яхши кўрувчиларни ва саҳар чоғида истиғфор айтувчиларни кўрсам, азобимни улардан даф этаман".

Имом Байҳақий ривояти.

Янги ҳонақоҳда илк намоз ўқилган кун

10-июн 2022 йил

https://t.me/al_aminuz


Жаннатдаги зиёфат.

  Банда Аллоҳнинг байтига имкон қадар савоб умидида эртароқ бориши, азонни масжидда ўтириб эшитмоғи кўп ва ҳўп яхшидир.
Шу мавзудаги ҳадиси шариф билан танишамиз:

وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى
الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ وَرَاحَ، أَعَدَّ اللهُ لَهُ نُزُلَهُ مِنَ الْجَنَّةِ، كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ унга жаннатда зиёфат тайёрлаб қўяди», дедилар»

Муттафақун алайҳ.

Бундан мурод шу бўлиши керак. Бекорчиликдан эртароқ бориб гаплашиб ўтириш бўлмасин. Вақт ўтсинга келиб дунё гапларини қилиб масжидда ўтирмасин. "Эрта бориб кеч қайтса"дан мурод, бориб зикрга машғул бўлсин, намоздан кейин тез туриб чиқиб кетмасин, фарздан кейинги дуолар ижобат, ўтирсин.

Бозорга секин борилади, тез чиқиб кетилади. У жой шайтонлар манзилидир. Масжидга тез борилади, секин чиқиб кетилади. Бу жой Аллоҳнинг уйидир.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Устоз Абдурахмон домла.

Ҳалол касб-камолот қилинг!

Жума мавъизасидан.

https://t.me/al_aminuz


Ҳалол касб бу  -  ибодат.

Аллоҳ таъолодан тонг саҳарларда офият, ҳалол ризқ сўраймиз ва буни сабабини қилиб харакат қиламиз. Биласизми, ўша харакатингиз сизни қайсидир гуноҳингизга ҳам каффорат бўлар экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади", деганлар.

Имом Табароний ривояти

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

Янги иш ҳафта бошланди, ҳаммамиз тирикчилик учун кўчага чиқамиз, иш жойларимизга йўл оламиз. 
  Аллоҳ таъоло хар бир қадамингизга ибодат савобини ёзсин, ҳатоларимизни кечирсин. Ҳалолидан зиёда қилсин.

Абдурахмон домла Артиқов
исломшунос

https://t.me/al_aminuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Янги тонг муборак!

Бугун душанба
17 февраль, 2025
18 шаъбон, 1446

Аллоҳ таоло янги ҳафтани, бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

https://t.me/al_aminuz


Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

Банда доимо таҳоратда юришга одатланмоғи лозим. Таҳорат мўминнинг қуроли, таҳорат бўлса қийин шароитда ҳам намозга енгиллик.

Уламолар: “Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами” дейдилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади”.

Баъзилар: "ҳуфтон ўқиб олайлик таҳорат борида", дейдилар. Намозни ўқиб таҳорат синдиради, янгиламайди. Бу яхши эмас. Малолланмасдан албатта ётишдан олдин таҳоратли ётишга одатланиш керак.

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz


Уламолардан бирлари:

“Ражаб шамолга, Шаъбон булутга, Рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки Ражаб ойида экин экмаса, Шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.

Шундай экан,
Рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда шаъбон ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

https://t.me/al_aminuz


#умид

Тупроққа йиқилсанг, янгитдан гул бўлиб бош кўтаришингни кут. Ўтмишда неча бор тупроқ бўлганингни эмас, неча бор гул бўлиб унганингни хотирла.

Ҳар бир машаққат ортида бир ёруғлик бор. Агар қўлларингга тикан ботиб қонга беланган бўлса, демак гулга етишинга оз қолибди.

... 🍃🌿🌸🌺🌺🌸🌿🍃...

https://t.me/al_aminuz


Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳахудан:

- "Фитналар қачон тўҳтайди", - деб сўрашганида: -

" Жоҳиллар илм масаласига аралашмаганда", - деб жавоб берган эканлар.

https://t.me/al_aminuz


Тарбия қилишликка энг муҳтож одам бу - ўзингдир. Ўзлигингни англаб ет. Сенга ўзингдан ўзга ғаним йўқ. Агар ўзингни ўзинга ташлаб қўйсанг, ўзлигингни хароб қиласан.
Ўзгани қўй, ўзингни англа, ўзингни ислоҳ қил.

https://t.me/al_aminuz


ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Дуо қилар экансиз албатта, эл-юртни барча мўмин-мусулмонларни ҳам қўшиб дуо қилинг. Дуода зиқналик қилманг. Мусулмоннинг мусулмонга дуоси ижобат.
Қуйидаги ҳадиси шарифни англаган инсон асло ғоибдаги биродарларини дуода унутмади.

Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир.

(Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.

Имом Муслим ривояти.

Исломни гўзаллигини қаранг, ўзга кишига қилинган дуо ортидан фаришталар сизга дуо қилса, субҳаналлоҳ!

Азизлар, дуоларда бир- бирларимизни унутмайлик!

Абдурахмон домла Артиқов

https://t.me/al_aminuz

20 last posts shown.