ЯНГИ ЭКИЛГАН МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИНИ МУЛЧАЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Суғориш чекланган туманларда баҳорда ўтқазилган дарахтлар танаси атрофига 70–80см кенгликда компост ёки 10–15см қалинликда қуруқ ҳашакдан ёки сомондан мулча ёпилади.
Бу тупроқ намини сақлайди, кўчатларнинг тутиши учун қулай шароит яратади, тупроқ эрозиясини камайтириб, тупроқ аэрациясини яхшилайди ва бегона ўтларнинг ўсишини олдини олади ҳамда чиригандан кейин тупроқни органик моддаларга бойитади.
Мулча тупроқни қуриб қолишидан сақлайди ва натижада сув ерга чуқурроқ сингади. Мулча тагидаги ҳарорат шудгор қилинган ерга қараганда ёзда салқинроқ, қишда эса иссиқроқ бўлади, бундан ташқари, мулча тагида тупроқ микроорганизмлари ва тупроқни ғовак қилувчи чувалчанглар тезроқ кўпаяди.
Мулча тагидаги буғланиш камроқ бўлганлиги учун зарарли тузлар ер устки қаватларига чиқмайди. Шунинг учун шўрланган ерларда боғ барпо қилишда мулчанинг аҳамияти каттадир. Мулчаланган боғлар камроқ суғорилади.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger