ИССИҚХОНАДА ҚИШКИ-БАҲОРГИ МАВСУМ УЧУН ПОМИДОР ЭКИШ ИШЛАРИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...
Қишки-баҳорги экиш мавсумида помидорнинг 55-60 кунлик кўчатларни экиш январь ойининг 15-санасидан февралнинг иккинчи ўн кунлигигача амалга оширилади. Кўчатларни қўш қатор усулда 80+80х45 см ёки 85+85х50 см оралиқ схемасида экилади.
Экиш олдиндан ковлаб суғориб олинган кўндаланг чуқурчаларга стаканнинг 3 дан 2 қисми кўмиб бажарилади. Ҳозирги истиқболли навлар тупроқлардаги озиқ моддаларга жуда талабчандир. Экишдан олдин ва ўсув даврида органик ҳамда минерал озиқа моддаларни тупроққа солиш тупроқни агрокимёвий таҳлили натижаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Органик моддалар миқдори 20% атрофида сақланиши талаб этилади. Бунинг учун тупроққа асосий ишлов беришдан олдин иссиқхона майдонига 1 сотихига камида 3,5-4 тонна чиринди ёки биогумус ва 1-1,5 тонна ғоваклаштирувчи модда (қипиқ, сомон майдаси ва бошқалар) солиниши лозим.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger