Агро хаёт


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал.
Реклама бўйича: @agroproectt реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади!
Якшанба дам олиш куни!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


Мия толиққанда ёнғоқ истеъмол қилинг

Мияда турли фикрлар ҳаддан ташқари айланаётган бўлса, у тезда чарчайди ва тўғри ишламайди. Натижада хотира ёмонлашади.

Соат 10:00 ва 15:00 оралиғида сиз мия кучини тиклашга ёрдам берадиган лецитин, витаминлар ва микроэлементларга бой бўлган ёнғоқ ейишингиз мумкин. Бундан ташқари, ишлаётганда ҳар соатда дам олиш учун туриш ва юриш яхшидир.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤔 AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasining navbatdagi ishtirokchi kompaniyasi dehqonchilik sohasida faoliyat olib boradi. Sittelsdorfdagi ROPA Fahrzeug-und Maschinenbau GmbH qand lavlagi va kartoshka yig‘ishtirish mashinalarini ishlab chiqarish bo‘yicha eng muhim innovatsion markazdan biri. ROPA shtab-kvartirasida 500 ga yaqin xodim ishlaydi. ROPA tadqiqot, ishlanma va prototip ishlab chiqarishda 60 dan ortiq xodimlarni ish bilan ta’minlaydi. ROPA mashinalari dunyoning 40 dan ortiq mamlakatlariga eksport qilinadi.

Kartoshka texnologiyasi sohasida ROPA hozirda ko‘plab texnik innovatsiyalar va noyob xususiyatlar tufayli ham premium ishlab chiqaruvchi sifatida e’tirof etiladi. Qand lavlagi texnologiyasi sohasida ROPA jahon bozorida yetakchi hisoblanadi.

✅ Hosil yigʻuvchi texnikalari hayvon nomlari bilan atalib, ish unumdorligi ham shunga mos boʻlgan ROPA kompaniyasining zamonaviy texnikalari bilan yaqindan tanishishni istasangiz, 27–29-noyabr kunlari boʻlib oʻtadigan AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasiga tashrif buyuring. Hosilingiz yigʻimini ROPA texnikalariga ishonib topshiring.

Murojaat uchun: (71)238-56-00
Rasmiy sahifamiz:
💬Telegram |💬Facebook |🌐Veb sahifa |📷Instagram


Шолғом мавсуми бошланди

Баъзида сотиб олинган шолғом таъми бемаза чиқади.
Шолғомни танлашда унинг пўстлоғига эътибор бериш керак: у силлиқ, доғларсиз ва шикастланмаган бўлиши лозим. Ўлчами кичикроқ бўлган шолғом мазалироқ ва камроқ аччиқ бўлади.
Шолғомнинг жуда кўп навлари учрайди:
Сариқ тури серсув, ёрқин таъмга эга ва шу билан бирга клетчаткага бой саналади;
Оқ шолғом камроқ хушбўй, аммо майин толаларга эга, унинг ҳазм бўлиши осонроқ ва болалар таомномаси учун кўпроқ мос келади;
Яшил нави бироз редискага ўхшайди;
Қора нави жуда аччиқ ва аосан дори учун ишлатилади.

Ертўлада тупроққа кўмилган ҳолда у куздан баҳоргача сақланиши мумкин. Совутгичларда юқори намлик ва вентиляциянинг яхши эмаслиги туфайли шолғом бир-икки ойдан кўп сақланмайди. Хона ҳароратидаги қоронғи жойда бу сабзавот узоғи билан бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Узоқ вақт давомида сақланганда у аччиқ таъм ола бошлайди.
Сабзавот пўстлоғидан тозаланиб, майдаланган ҳолда музлатгичда бир неча ой давомида сақланиши мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot


Chorvachilik bilan shugʻullanishda munosib hamkor

🐄 AgroExpo Uzbekistan 2024 ishtirokchisi AGRAVIS TECH (Oʻzbekiston) kompaniyasi yem-xashak yigʻish texnikasi va ehtiyot qismlar bilan taʼminlash, shuningdek, hayvonlar uchun yem ishlab chiqarish hamda yetkazib berish bilan shugʻullanadi. Bundan tashqari, chorvachilik fermalarini tarqatgichlar va aralashtirgichlar bilan taʼminlaydi.

📢 Chorvachilik sohasiga qiziquvchilarni 27–29-noyabr kunlari boʻlib oʻtadigan AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasiga taklif etamiz. Tadbirkorlik faoliyatingizga doir masalalarni AGRAVIS TECH jamoasi bilan muhokama qilish imkonini qoʻldan boy bermang.

Murojaat uchun: (71)238-56-00
Rasmiy sahifamiz:
💬Telegram |💬Facebook |🌐Veb sahifa |📷Instagram


Уй шароитида лимон сақлаш

Ноябрдан-декабрь ойларида   узилган мевалар аввалги ва кейинги узилганларига қараганда яхши сақланади. Чунки, мева бу пайтда тўлиқ пишиб етилган бўлади.

Ҳосилни йиғиб олишда эҳтиёткорлик талаб этилади. Мевалар узоқ вақт яхши сақланиши учун мева бандидан узиб олинмайди. Бунинг учун ток қайчида мева банди билан қирқиб олинади ва зарар етказмасдан салқин хонага (ҳосил кўп бўлганда) 15-20 см қалинликда ёйилади. Лимон дарахти тиконли бўлгани учун мевага зарар етиши мумкин. Тикон кирган мева эса узоқ сақланмайди.

Йиғиб олинган лимон ҳосили салқин ҳонада 3-5 кун усти очиқ ҳолда сақланади. Бу жараёнда мевалар ўзидан намлик чиқариб, озгина сўлийди ва яхши сақланади.
Меваларни саралаш жараёнида нуқсони бор мевалар ажратилади, тилинган, тикан кирган, лат еган, банди узилган мевалар ажратиб қўйилади. Мева банди эса 0,5 см узунликда қолдириб кесилади. Шунда мевалар бир-бирига зарар етказмайди. Соғлом меваларни селофан пакетчаларда ёки махсус яшикларда сақлаш мумкин.

Бир-икки кг лимон сиғадиган пакетга мевани териб чиқилади. Сўнгра устидан 2-3 сиқим олдиндан тайёрлаб қўйилган ёғоч қипиғи (апилка) солинади ва ҳаво кирмайдиган қилиб тугиб қўйилади. Қипиқ мева терлаганда ҳосил бўладиган намликни ютиб туради. Ёғоч қипиғини ҳаво иссиқ пайтида қуёшда қуритиб, йирик тишли элакда элаб пана жойга олиб қўйилган бўлиши зарур.

Ҳамма мевани пакетлаб бўлингандан сўнг, пакетларни бир ёки икки қават қилиб салқин, қоронғу хонага териб чиқилади. Бунда 1-1,5 м оралиқда юриш учун (йўлак) жой қолдирилиши зарур. Сақлаш давомида шу ердан юриб меваларни назорат қилиб турилади.

Хона ҳарорати +5, +15 ˚C бўлиши керак ва вақти-вақти билан хона ҳавоси ўзгартириб турилиши талаб этилади. Агар текшириш пайтида 1-2 та зарарланган мевалар аниқланса, дархол зарарланган мева олиб ташланиб пакет қайтадан боғлаб қўйилади. Барча чора-тадбирлар тўғри қўлланганда лимон мевасини бу усулда март ойигача ва ундан ҳам узоқроқ муддатда яхши сақлаш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
KRONE'da — keng assortimentdagi texnikalar

🚜 Bu yilgi AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasining navbatdagi ishtirokchi kompaniyasi KRONE boʻlib, u 100 yildan ortiq vaqt davomida Shpeleda qishloq xo‘jaligi texnikalarini ishlab chiqaradi. Maschinenfabrik Bernard Krone GmbH & Co. KG oddiy temirchilik zavodidan dunyoning 60 dan ortiq mamlakatlariga eksport qiluvchi global kompaniyaga va ozuqa tayyorlash texnikasi sohasida keng qamrovli yetkazib beruvchiga aylandi.

➡️ KRONE ozuqa tayyorlash uchun to‘liq assortimentli 200 dan ortiq modellar, texnikalarni taklif qiladi. Yuqoridagi video orqali kompaniya texnikalari haqida qisqacha tasavvur hosil qilishingiz mumkin. Toʻliqroq maʼlumotni esa 27–29-noyabr AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasiga tashrif buyurib, bilib olish imkoniyatiga ega boʻlasiz.

Murojaat uchun: (71)238-56-00

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🌱 Хонаки гулларни қишга тайёрлаш

1️⃣ Суғоришни камайтириш: Қиш ойларида ўсимликлар камроқ ўсади, шунинг учун уларни камроқ суғориш керак. Лекин тупроқ тўлиқ қуримаслигини ҳам назорат қилиш лозим.


2️⃣ Намликни сақлаш: Қиш мавсумида уй ҳавоси қуруқ бўлиши мумкин. Гулларни кўпинча намлаш ёки уларнинг атрофида сув қўйиш орқали намлик даражасини ошириш мумкин. Айниқса, тропик гуллар учун бу жуда муҳим.

3️⃣ Ўғит беришни камайтириш ёки тўхтатиш: Қишда ўғит беришни камайтириш ёки тўхтатиш керак, чунки ўсимликлар ўсишни секинлаштиради. Баҳорга яқин эса ўғитлашни давом эттириш мумкин.

4️⃣ Ҳароратни назорат қилиш: Хонадаги ҳарорат 18-22°C даража атрофида бўлиши тавсия этилади. Ўсимликларни совуқ ҳароратдан ҳимоя қилиш ва иссиқ радиаторлардан узоқда сақлаш керак.

5️⃣ Ёруғликни таъминлаш: Қиш ойларида кунлар қисқароқ бўлгани сабабли ёруғлик етарли эмас. Ўсимликларни деразага яқин жойлаштириш ёки зарурат бўлса, махсус ёруғлик манбаларидан фойдаланиш фойдали бўлади.

🌸 Ушбу маслаҳатларга амал қилсангиз, хонаки гулларингиз қишда соғлом сақланади ва келаси мавсумда янада яхши ўсади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
BVL — hamkorlari ishonchini oqlab kelayotgan kompaniya

✅ Qishloq xoʻjaligida uzoq yillik tajribaga ega boʻlgan BVL kompaniyasi nemis ishlab chiqaruvchisi bo‘lib, 1860-yildan beri qishloq xo‘jaligi texnikalarini ishlab chiqaradi. 1978-yilda dunyodagi birinchi vertikal ozuqa aralashtirgichni ishlab chiqdi, patentladi. So‘nggi 45 yil davomida vertikal aralashtirish texnologiyasi doimiy ravishda takomillashtirdi va hozirda tirkamali, statsionar, o‘z-o‘zidan yuklanadigan va o‘ziyurar ozuqa aralashtirgichlarni ishlab chiqaruvchi yetakchi kompaniyalardan biriga aylandi.

⏩️ Bundan tashqari, silos bortlaridan silos massalarini qazib olish, chorva mollari uchun og‘ilxonalarda to‘shamalar tayyorlash va biogaz qurilmalari sohasida keng assortimentdagi mahsulotlarni taklif etadi.

🔸 27–29-noyabr kunlari boʻlib oʻtadigan AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasida ushbu kompaniya vakillari va mahsulotlari ham ishtirok etadi. Siz, tadbirkorlarda, kompaniya tajribalarini oʻrganish va kelishuvlarga erishish imkoni bor.

Murojaat uchun: (71)238-56-00
Rasmiy sahifamiz:
💬Telegram |💬Facebook |🌐Veb sahifa |📷Instagram


Бодом мағзини истеъмол қилинг ва сиз уйқу келтирадиган таблеткаларни унутасиз!

✅ Бу мазали мағизлар нафақат оқсилга, балки магнийга ҳам бой, мушакларнинг бўшашишини таъминлайдиган ва ухлашни осонлаштирадиган моддадир.

✅ Бундан ташқари, бодом мағзи мелатониннинг қимматли манбаи бўлиб, уйқуга халақит берадиган стресс гормони - кортизол даражасини пасайтириши мумкин.

✅ Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу турдаги мағиз ёғлари тинчлантирувчи таъсирига эга.

✅ Демак, ётишдан олдин бир ҳовуч бодом мағзи ёки бодом ёғли пасталар уйқусизликка қарши курашда ажойиб ёрдамчи бўлади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


‼️ Дунёдаги барча мевали дарахтларни энг зўри — ўзимизнинг ўлкада борлигини унитилмаслик керак.

Жоним ёнғоғи 1937 йили Бўстонлиқда Ўзбекистон иқлимига мослашган яратилган бўлиб, 1947 йилда Украинада "Идеал"ни, 1961 йили Хитойда "ХА" — 185 навларини шу навга таянган ҳолатда дунёга келтирилганини эсдан чиқармаслик керак.

Жоним ёнғоғи ҳар томонлама сифатли, хуштам-у юпқапўчоқлиги, серҳосиллиги учун дунё пештахталарини забт этган.

Ички ва ташқи бозорда ёнғоқ ташқи кўринишига эмас, мағзининг сифатига қараб баҳоланади.

Бизда кафолатли Жоним ёнғоқ, даромад манбаи — тиконсиз наъматак ва барча турдаги мевали дарахт кўчатлари бор.

934025354

@kochat_uzbekistan
@kochat_uzbekista
n


🥕 САБЗИ САҚЛАШ УСУЛЛАРИ ҲАҚИДА

Сақланадиган сабзини кавлашдан 10 кун олдин суғориш яхши самара беради. Сабзи барги сарғайгандан кейин кавланиб, баргидан тозаланади ва сақлаш жойига келтирилади.

Сабзи совутгичли омборларда контейнер ва 30 кг ли яшикларда нисбий намлик 90-95% бўлган шароитда яхши сақланади. Сабзини эни 50-60 см, чуқурлиги 80-90 см бўйи, 2,5-3 м ўрада сақлаш ҳам мумкин. Ўра тупроғи нам бўлиши ва ўт ёки барг тушмаслиги талаб этилади.

Ўрага сабзи тўлдириш вақтида эланган қум солиб борилса, сабзи сўлимайди ва узоқ сақланади. Ўра тўлдирилгандан кейин усти похол ёки қамиш (5-10 см) билан ёпилади ва 30-35 см тупроқ тортилади.

Сабзини январь-февраль ойларигача салқин ертўлаларда полиэтилен қопларда, яшикларда (ичига полиэтилен тўшама қилиб) сўлимаслиги учун устига қум ёки нам тупроқ билан ёпиб қўйиб, кунлик эҳтиёж учун ишлатиб бориш мумкин.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


AGROTECH EXPO 2024 ishtirokchisi bilan tanishing

🐄 AGRAVIS TECH (Oʻzbekiston) kompaniyasi yem-xashak yigʻish texnikasi va ehtiyot qismlar bilan taʼminlash, shuningdek, hayvonlar uchun yem ishlab chiqarish hamda yetkazib berish bilan shugʻullanadi. Bundan tashqari, chorvachilik fermalarini tarqatgichlar va aralashtirgichlar bilan taʼminlaydi.

📆 AgroExpo Uzbekistan 2024 koʻrgazmasi 27–29-noyabr kunlari Toshkent shahrining Oʻzekspomarkaz binosida boʻlib oʻtadi.

Murojaat uchun: (71)238-56-00

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🔵 Биласизми?

Лазер ёрдамида текислаш туфайли ер юзаси 0-0,2% даражасигача текисланади. Мазкур амалиёт ўтказилган ер майдонларида сувдан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. Сувнинг эгат бўйлаб текис тақсимланиши уруғларнинг бир текис униб чиқиши ва кўчатлар қалинлигининг оптимал даражада бўлишини таъминлайди.

Ерларнинг самарали текисланиши экинларнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бу эса ҳосилдорликни ошиши ва ҳосил сифатини яхшилаш имконини беради.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🍊 Хурмо истеъмол қилиш кайфиятни кўтаришини биласизми?

Хурмода моносахаридлар: глюкоза ва фруктоза кўп бўлгани учун ҳам ширин.

Хурмо:
✅ Юракни мустаҳкамлайди,
✅ Кайфиятни кўтаради,
✅ Қоматга эса сахарозачалик кучли таъсир кўрсатмайди. Шундай экан, хурмо шоколад каби антидепрессант (депрессияга қарши) ва тинчлантирувчи ҳамдир.

‼️ Аммо калорияси камроқ: 100 граммида атиги 60-70 ккал бор.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тупроқ таҳлилининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти

Муваффақиятли фермер хўжалиги  соғлом тупроқдан бошланади. Ҳар бир тупроқ тури ўзига хос хусусиятларга эга. Тупроқнинг тузилишини ўзгартириб бўлмайди, лекин фермерлар ҳар доим озуқа моддалари ва тупроқ пҲ даражасини бошқариш орқали тупроқ сифатини яхшилаши мумкин. Тупроқ сифатини бошқаришнинг энг муҳим омилларидан бири мунтазам тупроқ таҳлилидир.

Тупроқни таҳлил қилиш тупроқдаги мавжуд экинлар учун озуқа моддаларининг аниқ миқдорини аниқлайдиган қимматли  амалиётдир. Шунингдек, у турли хил кимёвий, физик ва биологик тупроқ хусусиятларининг кўринадиган суратини тақдим этади.

Бу орқали тупроқда азот, фосфор, калий, магний ва калций миқдорини аниқлаш
Тупроқ пҲ ни таҳлил қилиш,
гумус таркибини, мавжуд оҳак ва органик моддаларни аниқлаш мумкин.

Нима учун тупроқ таҳлили жуда муҳим?
Тупроқни таҳлил қилиш тупроқ сифатини яхшилаш учун зарур бўлган қимматли маълумотларни беради. Тупроқдаги озуқа моддаларининг аниқ миқдорини кузатиб, деҳқон тупроқ ва экин талабларига мувофиқ ўғитлашни осонликча созлаши мумкин. Фермер хўжалигини бошқариш дастуридан фойдаланган ҳолда, фермерлар оптимал ҳосил олиш учун ўсимликларнинг ўсишини оширадиган маълумотларга асосланган ўғитлар бўйича тавсиялар олишдан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, тупроқ таҳлили тупроқнинг ҳозирги пҲ даражасини аниқлаш орқали экинларнинг озуқавий моддаларини бошқаришни осонлаштиради.

Бир сўз билан айтганда тупроқни таҳлил қилиш сизга аниқ қайси ўғитни экинга беришингизни кўрсатади.  Сиз экин учун зарур бўлган ўғитни берасиз ва ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймайсиз. 

Энг сифатли ва ишончли минерал ўғитлар бўйича:

91 001 00 05
95 007 55 50


🧅 Пиёзни истеъмол қилиш қоннинг қуйқаланиши хавфини камайтиради!

✅ Пиёз қонни суюлтиришга ёрдам беради, қон ёмон ҳолистринни шаклланишига тўсқинлик қилади, қон оқимини яхшилайди ва қон томирларини шикастланишдан ҳимоя қилади.

✅ Таъсир максимал бўлиши учун кунига 50 г (1/4 пиёз) пиёз истеъмол қилиш яхшидир. Пиёзни хом холатича истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, сувда ювмасликка ҳаракат қилинг, чунки бу қон томирларини ҳимоя қилувчи модданинг эришига олиб келиши мумкин.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🎚 ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КЎРГАЗМАСИГА МАРҲАМАТ!

🔶 2024-йил 27-ноябрдан 29-ноябргача “Ўзекспомарказ”да Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги муҳим икки воқеа — “Agroexpo Uzbekistan” ҳамда
“Agrotechmash expo” қишлоқ хўжалиги кўргазмалари бўлиб ўтади.

Кўргазмада:

Қишлоқ хўжалигининг энг замонавий техникалари ва технологиялари;

Ирригация тизимлари, инновацион суғориш теҳнологиялари;

Иссиқхоналар, чорвачилик ва паррандачилик анжомлари ва бошқа кўплаб янгиликлар намойиш этилади.

Кўргазма кунлари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ва фермер деҳқонлари учун панелл дискуссиялар бўлиб ўтади. Унда долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Кўргазмада 20 дан ортиқ давлатлардан 100 га яқин компаниялар иштирок этиши режалаштирилган.

🎚 Энг сўнгги қишлоқ хўжалиги янгиликларидан хабардор бўлиш учун кўргазмага ташриф буюринг!

ТАШКИЛОТЧИЛАР:
🔴 “O‘zekspomarkaz”
🔴 IFWexpo Heidelberg GmbH

📞 Батафсил маълумот олиш учун: 712385600


🇮🇷🇷🇺 Эрон 6 ноябр куни қишлоқ хўжалиги ва алоқа муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиладиган биринчи сунъий йўлдошни учиради!

Маълумотларга кўра, космик қурилмалар Россия ёрдамида учирилиши режалаштирилган.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


☘️ Кузги кўчат экиш мавсуми бошланди. Яхши ният ила боғлар барпо этайлик.

Бизда бир, икки йллик яримпакана, интенсив, Ўзбекистон иқлимига мослашган Жоним ёнғоқ ва бир, икки, уч йиллик плантация, девор, атиргулга ўхшаш тиконсиз наъматак кўчатлари бор.

Ким қизиқса гуруҳга кириб, кўринг. Маъқул тушса боғлар яратинг.

Ёрдам-у маслаҳат биздан,
Яхшигина даромад сиздан!

📞 934025354

@kochat_uzbekistan
@kochat_uzbekistan


🌡 САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИНГ ҲАРОРАТГА МУНОСАБАТИ

👉Улар 4 та гуруҳга бўлинади:

1. Қиш фаслига ва музламага чидамли экинлар:

Пиёз, шовул, хрен, спаржа. Бу ўсимликларнинг ривожланиши +1 даражадан бошланади.

2. Совуққа чидамли экинлар:

Карам, салат, укроп, исмалоқ, бир йиллик пиёз, саримсоқ, нўхот ва илдизмева таркибига кирувчи сабзавотлар. Булар ривожланишининг бошланғич ҳарорати +2 дан бошланади, +32 даражадан кейин уларда ўсиш умуман тўхтайди.

3. Илиқсевар экинлар:

Бу гуруҳга бодринг, кабачок, помидор, аччиқ ва булғор қалампири, бақлажон сингари сабзавотлар киради. Уларнинг уруғи +12 даражадан кейин унишни бошлайди. Уларнинг оптимал ўсиш ҳарорати +20 +28 даража. +15 дан паст ва +30 даражадан баланд ҳароратда озуқа моддаларнинг етиб бориши ва ўсиш жараёни секин-аста тўхтайди.

4. Иссиқсевар экинлар:

Булар тарвуз, қовун, ошқовоқ, маккажўхорилардан иборат. Улар иссиқликка талабчан, ривожланиши эса, ҳатто +40 даражадан кейин ҳам давом этади.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube

20 last posts shown.