ФАХРИЙЛАР.2020


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Дунёда илм таркатувчи бу́линг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
БИЗ ХАЛИ ҲАЁТГА ТЎЙМАГАН ЭДИК...
Айбимиз не эди,ҳеч ким билмади.
Кимлар қадримизни елга сотдилар.
Йигирмада гуллар термоқ онлари,
Хандакларда ўтди,бизни отдилар.
Дунё мовий,ҳатто қуртлар ўлмасин..
Севмоқ ширин эди,жон сарим бизга
Ахир яшашдан ҳеч безмаган эдик,
Тақдир тўйдингми айт,қонларимизга?
Даҳшатмас,қирларда оловлар ютиб
Қийналиб кўкларга боқмоқ чалажон.
Даҳшат шу: кўксингда тоғ бўлиб турган
Доғ бўлиб қайтмоқда боланг,онажон.
Оҳ,афғон уруши, афғон уруши
Гулдираб,айланар забонлар нечун?
Оғир,оғриганда халқнинг юраги.
Беҳуда қон тўккан қурбонлар учун,
Тақдир биз яшашга тўймаган эдик.
Кар бўлиб қолсайдим,онажон...


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
Посмотрите, чем я поделился(-ась)! @MIUI


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
кратик харакати-фаолияти тугатилган вақти номаълум,"Лаъли Бадахшон" гуруҳи ва бошқа гуруҳлар бўлган эди.
7. БТМ собиқ дала қўмондони (Бадахшон минтақасида) Имомназар Имомназаров -2012 йил ўлдирилган.
8.БТМ собиқ раҳбарларидан бири Хожи Акбар Ту‌ражонзода хозир Тожикистонда диний уламо сифатида фаолият юритади.


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
ТОЖИКИСТОНДАГИ ФУҚАРОЛАР УРУШИ.
Айрим харбий можоралар Совет Иттифоқи тарқалиб кетгандан сўнг хар давлатни ўзини тарихига ёзилди.
Хозир у можораларни ижтимоий тармоқлардан топиб ўқишга хар ким ҳам қунт қилавермайди.
Афғон уруши ва бошқа харбий можоралар хақида ёзганим тинчликни қадрига етиш ва муаммоларни уруш йўли билан хеч ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатишдир.
1990 йиллардаги СССРнинг ошкоралик ва демократия даврида Тожикистонда ҳам жиноий тўдалар фаоллашиб қолишдилар.
"Ислом Ўйғониш партияси","Тожикистон Демократик партияси" тузилиб феврал ойида катта намойишлар бошланди.
Намойишлар ортида 1985 йилда Тожикистон Коммунистик партияси биринчи котиби лавозимидан бўшаган Рахмон Набиев турар эди.
Намойишчилар мамлакатда реформалар ўтказишни ва амалдаги Тожикистон Республикаси 1-президенти Қаҳҳор Маҳкамовни истеъфога чиқишини талаб қилишар эдилар.
1991 йил 24 ноябрда мамлакатда президент сайлови ўтказилди, унда 56 фоиз овоз олиб Рахмон Набиев ғолиб бўлди ва мамлакат президенти этиб сайланди.
"Ислом Ўйғониш партияси","Тожикистон Демократик партияси" ва "Растохез" миллий демократик харакати аъзолари,улар қўллаб- қувватлаган вакил Давлат Худоназаровни кам овоз олишига сабаб сайлов варақаларини сохталаштирилгани деб норозилик билдиришдилар.
Оммавий тартибсизликларни ҳукумат бартараф қилолмай қолди.
1992 йилнинг баҳоридан гармлик ва помирликлар,кулобликлар ва ленинободликлар ўртасидаги можораларни бир муросага келтирилмаган президент Р.Набиев Душанбедан қочишга уринди,лекин бунга йўл қўйишмади.
Кулобликлар ва хисорликлар "Тожикистон халқ фронти" харакати ташкилотини тузадилар.Бу ташкилот Қўрғонтепа,Кулоб,Гарм ва Тоғли Бадахшон жангари гуруҳлари билан урушиб кетади.
Мағлубиятга учраган исломий гуруҳлар аламидан тинч аҳолини(айниқса рус,ўзбекларни) қирғин қилиб чекинадилар.
1992 йил сентябрда Тожикистон халқ фронти қўшинлари Хисор водийсини эгалладилар.
У ерда янги Хисор- Турсунзода гуруҳини ташкил қилиб, "Тожикистон Ислом Ўйғониш партияси"га қарши жангга кирадилар.
1992 йил октябрида уруш энг қизғин нуқтасига чиқади.
Фарғонадан харбий хаво десант бўлинмаси Тожикистон халқ фронтига кўмакка келади.
2 декабр куни президент Р.Набиев истеъфога чиқарилиб, ўрнига Эмомали Рахмонов сайланди.
15-махсус харбий бригадаси сафида хизмат қилган генерал- майор А.Чубаровнинг хотираларида Қўрғонтепадаги жанглар шавкатсиз бўлганлиги кексалар,аёллар ва болаларни мурдалари ариқларда қолиб кетганлиги,тана қисмларини кесиб олинганлиги ҳақида ёзади.
10 декабрда Тожикистон халқ фронти пойтахтни эгаллаб, помирликлар ва қоратегинликларга қарши террорни бошлаб юборадилар.
1993 йил уруш Гарм,Ромит ва Дарвоз худудларига кўчди.
Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон халқ фронтини қўллаб-қувватлаб турди.
1994 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан ўндан ортиқ тинчлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди,аммо томонларнинг бир келишувга келолмаслиги урушнинг чўзилиб кетишига сабаб бўлди.
1997 йил 27 июн куни Москвада, Кремлда Тожикистон президенти Э.Рахмонов ва Бирлашган тожик мухолифати етакчиси Саид Абдулла Нурий ўртасида тинчлик сулҳи имзоланди.
Келишувга асосан Бирлашган тожик мухолифати етакчиларидан Тожикистон ҳукумати таркибига бир нечтаси киритилди, муҳолифатнинг 5000 кишилик аскарлари Тожикистон армияси сафига хизматга қўшилди.
Уруш оқибатида юз мингдан ортиқ одам халок бўлди,600 мингдан зиёд кишилар бошқа мамлакатларга кочоқ бўлиб ўтиб кетдилар.
Зиёлилар,олимлар чет элларга кўчиб кетдилар.
Урушнинг мамлакат иқтисодиётига етказган зарари 10 миллион доллардан ошди.

ТОЖИКИСТОН ҲУКУМАТИГА МУҲОЛИФАТДА БЎЛГАН ПАРТИЯ ВА ТАШКИЛОТЛАР.
1. Бирлашган тожик муҳолифати(БТМ) таркибидаги "Ислом У‌йғониш партияси".
Раиси Мухиддин Кабирий- Интерпол кидирувида.
2.БТМ таркибидаги "Группа-24" гурухи.
Раҳбари Умарали Қувватов- БАА давлатида хибсда.
3.БТМ рахнамоси Саид Абдулла Нурий -Эронда қочқинда.
4.БТМнинг дала қўмондони Алоуддин Давлатов(лақаби Али Бедак)- 2011 йил ўлдирилган.
5.БТМнинг дала қўмондони,"Адолатли тинчлик ўрнатиш харакати" раҳбари полковник Махмуд Худойбердиев- Турк ияда ,Интерпол қидирувида.
6." Растохез" миллий демо


Forward from: ФАХРИЙЛАР.2020
ИНГЛИЗ - АФҒОН УРУШЛАРИ.
БИРИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
Британиянинг Афғонистонга қарши мустамлака босқинчилик уруши 1838-1842 йилларда содир бўлди.
Инглиз армиясининг асосий кучлари Қандаҳор ва Ғазнани эгаллаб Кобулга чиқиш макқадида Бу‌лан йўлаги орқали жанубий- ғарбий Афғонистонга бостириб кирди.
Афғон қўшинларини чалғитиш мақсадида Пешовардан Хайбар давонига зарба берилди.Инглиз қўшинларининг сони 30 минг дан ортиқ бўлиб,унга қарши курашган афғон жангчилари сони 15 мингдан ортиқ эди.
Қу‌рол- аслаҳалари инглизларникидан анча қолоқ эди.
Босқинчилар 1839 йил Қандахор,Ғазна ва Кобул шаҳарларини эгаллаб олгач,бунга жавобан афғонлар партизан урушини бошлаб юбордилар.
Инглизлар Афғонистон амири Дўстмухаммадхонни тахтдан тушириб ўрнига ўз "малайи" бўлган шоҳ Шужоъ қўйдилар.
Дўстмуҳаммадхоннинг ўғли Акбархон афғон қабилалари биргаликда шавқатсиз қаршилиги натижасида 1842 йил Кобул шаҳри қайтариб олинди.
Амир Дўстмуҳаммадхон яна тахтига эгалик қилди.Шоҳ Шужоъ ўлдирилди,инглизлар чекинишга мажбур бўлдилар.
Жалолобод шаҳри томон чекиниб қочган 16000 аскарни бари йўлда қириб ташланади,фақат харбий врач Уильям Брайдонга отда шаҳарга кириб боришига қўйиб беришади.
Ниҳоят инглизлар мағлубиятини тан олдилар,1842 йилнинг охирида Афғонистонни тарк этдилар.
ИККИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
Бу уруш 1878-1880 йилларда бўлиб ўтди.
Уруш 36000 кишилик инглиз қўшинларининг 3 колонна бўлиб Афғонистонга (Хайбар,Куррам ва Бу‌лан йўлаги орқали) бостириб кириши билан бошланди.
Афғон армияси ноиложликдан чекинди ва
1879 йил инглизлар Қандаҳор шаҳрини эгалладилар.
Шу йил сентябрда Афғонистон амири Ёқубхон Англия билан Гандамак битимини имзолади.
Шартномада инглизларга ён босилгани сабаб халқ қўзғолон кўтарди.
1880 йилнинг 27 июлида Қандаҳор яқинидаги Майванд жангида афғон қўшинлари инглиз бригадасини батамом тор- мор этдилар.
Кобулдаги инглизларни 100 минг кишилик халқ армияси қамал қилди.
Шундан сўнг Англия хукумати режасидан воз кечиб Амир Абдурахмон билан келишув шартномаси тузишга мажбур бўлди.
УЧИНЧИ ИНГЛИЗ-АФҒОН УРУШИ.
"Йиқилган курашга тўймас" деганларидек инглизлар учинчи инглиз- афгон урушини бошладилар.
Афғонистон амири Омонуллахон 1919 йилнинг май ойида Афғонистон мустақиллигини эълон қилди.
Май ойининг учинчи куни инглизлар уруш харакатларини бошлаган эдилар, улар бу сафар Ҳайбар,Вазиристон ва Қандаҳор йўналишлари бўйича 3 та колонна бўлиб 340 минг кишилик қўшин билан бостириб келдилар.
Уларга қарши афғонларнинг 40 минг кишилик аскарлари қаршилик қилдилар.Инглизларнинг техникаси ва қу‌рол- аслаҳалари такомиллашган бўлсада,тоғ шароитида партизанча уруш ҳадисини олган афғонлар уларга бас кела олишдилар.
Ҳайбар йўналишида инглизлар зафар кучган бўлсалар,Вазиристонда мағлубиятга учрадилар.
Вазиристонда яшовчи қабилаларнинг ялпи қўзғолони ва Ҳиндистонда инглизларга қарши инқилобий кўтарилиши Англияни Афғонистондаги урушдан воз кечишига мажбур қилди.
1919 йил 8 августда Равалпинди шаҳрида сулҳ битими тузилди,битимга кўра Англия Афғонистон тўла мустақиллигини тан олди.


Forward from: QASHQADARYO AHLI
Рамазон тақвими

Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши кутилмоқда.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ


Forward from: Рустам
Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар
РЎЙХАТИ
1941 — 1945 йиллардаги уруш ва бошқа урушлар даврида ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига мувофиқ пенсияларга устама пул олишга ҳақли бўлган уруш қатнашчилари ҳисобланадилар.
Қуйидагилар уруш қатнашчиларига тенглаштириладилар:
а) 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;
б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;
в) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия таркибида ёки ҳаракатлар кетаётган жойларда хизматни ўтаган собиқ СССРнинг Ички ишлар вазирлиги органлари ва Давлат хавфсизлиги қўмитаси органларининг бошлиқлар ҳамда оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
г) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида ҳаракатдаги армия ва флотлар таркибидаги қисмлар ҳамда бўлинмаларда балоғат ёшига етгунга қадар полк ўғиллари ва юнгалар сифатида юрган шахслар;
д) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида ишлаган, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектлар қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;
е) ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;
ж) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерлари (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган бошқа жойлар)да бўлган (тутқунлар, шу жумладан, болалар) шахслар;
з) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳарнинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат қилган ва «Ленинград мудофааси учун» медали ҳамда «Қамалдаги Ленинград фуқаросига» нишони билан тақдирланган шахслар;
и) 1956 йилнинг 24 октябридан 1956 йилнинг 10 ноябригача бўлган даврда Венгрия ҳудудидаги жанговар ҳаракатлар даврида ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;
к) ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган, тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва Давлат хавфсизлик хизмати органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар ҳамда хизмат сафарига юборилган ишчи ва хизматчилар.


Forward from: 123
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида
19.02.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳамда Ватан равнақи, тараққиёти ва унинг ҳимояси учун курашган буюк аждодларимизга алоҳида эътибор ва чуқур эҳтиром кўрсатиш, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасини улуғлаш юртимизда олийжаноб қадриятга айланган.

Халқимизнинг Ватан ҳимояси йўлидаги юксак мардлик ва қаҳрамонликлари барча авлодлар учун намуна ва ибрат мактаби вазифасини бажариб келмоқда. Хусусан, Иккинчи жаҳон урушига ўзбекистонликларнинг 2 миллионга яқини сафарбар этилиб, шундан 538 минг нафардан ортиғи жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган, 158 минг нафардан ортиғи бедарак йўқолган, мустақиллик йилларида 200 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида ўз жонини фидо қилганлар.

Биз тинчлик ва мустақиллик учун ўз жонини аямаган ота-боболаримиз ва мард ўғлонларимизнинг улкан жасорати, матонати ҳамда фидойиликларини юрагимизда абадий сақлаймиз.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига пухта тайёргарлик кўриш, уни юксак даражада ўтказиш, Ўзбекистон халқининг тарихий қаҳрамонлиги, фидокорона меҳнатини улуғлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқатли, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлашга қодир инсонлар этиб тарбиялаш мақсадида:

1. Кенг жамоатчилик вакилларининг юртимизда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини (кейинги ўринларда – Хотира ва қадрлаш куни) “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) 1-иловага мувофиқ;

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ишчи гуруҳ (А. Арипов):

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни хотирлаш, айни вақтда ҳаёт бўлган меҳнат фахрийлари ва кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга қаратилган тадбирлар юқори савияда ўтказилишини ташкил этсин;

ушбу тоифадаги шахсларнинг яшаш жойига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий қисмлар командирлари, давлат ва жамоат арбоблари, фахрийлар, фан, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар, шу жумладан, “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларининг ташрифларини, улар кўрсатган мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилсин;

ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг яшаш жойларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахслар, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилишини таъминласин;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва унинг оқибатида ногирон бўлган шахсларга ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали равишда топширилишини ташкиллаштирсин;


Forward from: ,,,ОДИЛЖОН КУБИЖОНОВ,,,
Абдукодир Абдурахимов.:
📞ЭШИТДИКДА!

Ўзбекистон Республикасининг "ФАХРИЙЛАР ТЎҒРИСИДА"ги (Закон о ветеранах) қонуни лойихаси тайёрланганлиги муносабати билан хозирда давлат ташкилотлари ва хуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва Мудофаа вазирлиги томонидан фахрийларни тоифаларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига жангчи фахрийларни рўйҳатини шакллантириш топширилган.

шу муносабат билан туманларда яшовчи БАЙНАЛМИНАЛЧИ ЖАНГЧИЛАР туманлар Мудофаа ишларида рўйҳатда борликларини аниқлаб, регистрациядан ўтишлари керак!

Барча раисларимиздан туманларда яшовчи жангчи фахрийларни, керак бўлса МФЙ раислари ёрдам билан хабардор қилишларингиз керак бўлади.

👤Рустам Султанов.

🔰𝗔𝗿𝗺𝗶𝘆𝗮 𝗧𝗩 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶


Forward from: Утанов Нормумин
Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасига аъзо бўлиш учун керакли ҳужжатлар

1. Военный билет
2. Паспорт
3. Леготное удастворение
4. Удастоверение об инвалидности + ВТЭК справка
5. Фотаграфия 2х3= 2 шт
6. Фотаграфия 3х4= 2 шт
7. Копия награды
8. Заявление
9. Анкета
10. Вступительный взнос 50 % минимал оклад


Forward from: эгамбердиев шукуржон
“БИР КЕЧАДА ЙЎҚОТИЛАДИГАН НАРСАЛАРГА УМРИНГИЗНИ ТИКМАНГ”

Ёлғон, ўткинчи нарсалар – бойлик, мол-мулк ва унвон-мансаблар ортидан қувманг: булар ўн йиллар давомида йўқотилган соғлигингиз, умрингиз ҳисобига орттирилади, аммо бир кечада мусодара қилиниши, олиб қўйилиши  мумкин. Кулфатдан қўрқманг ва бахтни кўпам интизор бўлиб кутманг. Бирибир бир кам дунёда яшаймиз. Совқотмаётган, очлик ич-ичингизни тирнамаётган бўлса шунинг ўзи етарли... Умуртқа суягингиз синмаган бўлса, икки оёқ, икки қўлингиз ишласа, кўзларингиз кўриб, қулоқларингиз эшитса – яна кимга ва нимага ҳасад қилишингиз мумкин? Бошқаларга ҳасад қилсак,  энг аввало ўз-ўзимизни еб адойи тамом қиламиз. Кўзингизни каттароқ очинг, қалбингизни покланг ва ким сизни ўзига яқин олса ва яхши кўрса ўшаларнинг қадрига етинг. Уларни хафа қилманг, уришманг. Ҳеч ким билан жанжаллашиб ажрашиб кетманг. Ахир айнан худди шу жанжал сизнинг бу ҳаётдаги энг охирги ишингиз бўлиши ва одамлар хотирасида бир умр шу тахлит қолишингиз мумкин.

Александр Солженицын, ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати


ЁНҒОҚ ҲАНГОМАСИ.
(Латифа)
Ўзбек халқ эртаклари фақатгина болаларни овутиб қўядиган гаплар эмас унинг замирида инсонийлик тарбияси мужассамлашган.
Ҳалқ эртаклари одамларни зукколикка,мардликка, сабрлиликка, қаноат қилишга,боқиманда бўлмасликка ва бошқа олийжаноб ишларга ўргатади.
Айрим халқларни ёзувчилари эртакларни тўқиб адабиётларга киритган бўлсалар, ўзбек халқ эртаклари асрлар давомида одамлар тилида сайқалланиб, сўнгра адабиётларга кўчирилган.
Жуда кўп эртакларимиз бош қахрамони Хўжа Насриддин афанди бўлади.
ЁНҒОҚ ҲАНГОМАСИ.
Бир куни Хўжа Насриддин афанди кўчадан эшак миниб ўтиб кетаётган экан, уни маҳаллани болалари чувуллашиб ўраб олибдилар.
Ҳар бири "Афанди менга ёнғоқ беринг" дейишиб, юргизгани қўймабдилар.
Шунда афанди "Болалар, кўчанинг бошида бир киши ҳаммага текин ёнғоқ улашиб турибди"-деб алдаб қўйибди.
Бу хабардан болалар хурсанд бўлишиб, қийқиришиб кўчани бошига қараб чопишиб кетибдилар.
Хўжа Насриддин" Ҳақиқатдан ҳам ёнғоқ улашаётган бўлса-чи, бўлмаса бекорга болалар чопиб кетишмайди"-деб ўйлабди ва эшагидан тушиб болалар кетидан чопиб кетибди.


Ҳурматли қуролдошлар руҳимизни туширмайлик, давлатимизни молиявий имкониятлари кўпайса албатта бизларни рағбатлантиради.


Бундай ҳолат аввал ҳам бўлган эди.
Номида шахсий автомобили бор уруш қатнашчиларига бензин учун тавон пули берилади дейилган қарорда байналмилал жангчилар учун тааллуқли к) банди қолдириб кетилган эди.


Forward from: Рустам Султанов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБАНИНГ 80-ЙИЛЛИГИ ҲАМДА ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА МУНОСИБ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА" ГИ 2025 ЙИЛ 19 ФЕВРАЛДАГИ ҚАРОРИНИНГ 2-БАНДИДА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲАР БИРИГА 25 000 000 (ЙИГИРМА БЕШ МИЛЛИОН) СЎМ МИҚДОРИДА ПУЛ МУКОФОТИ БЕРИЛИШИ КЎРСАТИЛГАН. ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН ТУШУНТИРАМАН: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2022 ЙИЛ 13 ОКТЯБРДАГИ 592-СОНЛИ ҚАРОРИНИНГ 1-ИЛОВАСИДА КИМЛАР УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАНЛИГИ КЎРСАТИЛГАН. ИЛОВАНИНГ а,б,в, г, д,е,,ж,з БАНДЛАРИДА КИМЛАР 2-ЖАХОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ВА 2-ЖАХОН УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАНЛИГИ АНИҚ КЎРСАТИЛГАН. БАЙНАЛ МИНАЛЧИ ЖАНГЧИЛАР ҚАРОРНИНГ К) бандида. ШУ МУНОСАБАТ БИЛАН БУ ҚАРОР БИЗНИНГ ЖАНГЧИЛАРИМИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАС ЭКАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМАН! РУСТАМ СУЛТАНОВ!


Forward from: GRA
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

👍
@Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !


Forward from: Нуриддин Усанов


Forward from: Нуриддин Усанов

20 last posts shown.