“Шаффоф” бренди асосчиси О.Тошматовнинг музокара сўзидан:
“Манда 243-модда йўқлигини сабаби - счётдан чет элга пул чиқариб, технология олинган, счётдан пул чиқариб арматура олинган, ғишт олинган, тахта олинган, цемент олинган, у ҳаммаси манбаси бор нарса бўлса, солиғи тўланса, қанақасига яна 243-модда бўлади?”
1-босқчи суди томонидан О.Тошматов яширилган солиқ эвазига Фарғона водийси ҳудудида 2018-2023 йилларда 24 та газ шаҳобчасини қурганликда айбланган. Лекин ушбу шаҳобчаларга Хитойдан 6 млн. АҚШ доллари қийматдаги ускуналар пул ўтказиш йўли билан импорт қилинган.
Масалан қиймати айбловда 9,3 млрд. сўм қилиб кўрсатилган Қўқон шаҳри, Сариққамиш кўчаси, 114-уйда жойлашган газ шаҳобчасига 345 минг 810 АҚШ доллари миқдордаги ускуналар олиб келинган (2019 йил 18 февраль кунги UZ-ZWD2019 рақамли импорт шартномаси ва 2019 йил 5 апрель кунги EDA281575 сонли божхона-юк декларацияси).
Шунингдек, ўтказилган солиқ аудитида газ шаҳобчаси умумий қийматининг 5,8 млрд. сўмлик қисмига кирим ҳужжатларининг мавжудлиги (яъни маҳсулот ва хизматларнинг пул ўтказиш йўли билан сотиб олинганлиги) аниқланган.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 11 февраль кунги 1-сонли қарори 2.1-бандидаги тушунтиришга кўра, жиноий йўл билан орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни қонуний манбалар ҳисобидан топилган мол-мулкка қўшиш йўли билан олинган мол-мулк ҳам жиноий фаолиятдан олинган даромадга кириши, бундай ҳолларда мол-мулкнинг фақат қўшилган пул суммаси ёки қўшилган мол-мулк қийматига тегишли қисмигина жиноий йўл билан топилган деб эътироф этилиши белгиланган.
Яхлит бино-иншоотлар ва комплекс кўринишидаги 9,3 млрд. сўмлик газ шаҳобчаси қийматининг 70-80%ига асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган бир вазиятда унинг ҳужжатсиз 20-30%лик қисмини жиноий йўл билан топилган деб ажратиб олишнинг имконияти йўқ. Бироқ 1-босқич суди ушбу газ шаҳобчасини (шу каби қолган 23 та газ шаҳобчасини ҳам) тўлиғича жиноий йўл билан топилган деб эътироф этиб, қўпол хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблаймиз.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev