Сауна (lifestyle мақола)
Юртимиздаги баъзи “тадбиркор”ларнинг маркетинг сиёсати сабабли ҳозир сауна деса одамлар кўз олдига фохишахоналар келишни бошлади.
Аммо, ҳақиқий сауна ва баняларнинг маъносини тушунмаган одамларга ачинаман. 80-100 градус иссиқда суяк-суягигача қиздириб, кейин бирдан 5-8 градусли муздек сувга ташлаганда туюладиган завқни хис қилмаган одам сауна нималигини билмайди.
Ҳар хил миллатли нафақахўрлардан иборат битта кичик коллективимиз бор - ҳар хафта саунага борамиз. Улар ўзлари билан ҳар хил шифобахш чойлар, берёзовый дейсизми, дуб дейсизми ҳар хил вениклар, 20-30 йиллик асаллар олиб келишади. Мана шундай шинавандалардан саунада париться қилишни ўрганиш керак.
Катталарнинг айтишича, олдин “общественная баня”лар кўп бўлган ва уларга кўплаб одамлар ташриф буюрган. Кейинчалик ҳамманинг уйида ҳаммом пайдо бўлгач, бундай жамоат ҳаммомлари камайиб, йўқ бўлиб кетган. Ҳозир бу бизнес соҳасига яна қайта “жон кирди”. Кенг дунёқарашли тадбиркорлар, айниқса Тошкент шаҳрида, Россиядаги рус баняларини ҳам ортда қолдирадиган хаммомлар қуришмоқда ва у ерда хатто оилавий ташриф буюриладиган муҳит яратишмоқда.
Мисол учун, Финляндияда 2-3 миллионта сауна мавжуд. Мамлакат аҳоли сони эса 5,5 миллионни ташкил қилади. Бу ўртача ҳар 2 кишига 1 та сауна дегани. Уларда сауна маданият даражасида ривож топган.
Ўзбекистонда одамлар ўлимининг асосий сабабларидан бири бу юрак-қон томир касалликларидир. Айниқса, суд ва ҲМҚОларда ишловчилар учун бу “дежурный” касаллик. Сауна эса ушбу касалликларни жуда эффектив равишда бартараф қилади.
Сауна/баня/ҳаммом – булар ҳар хил тушунчалар, лекин уларнинг қуйидаги жуда кучли фойдалари мавжуд:
- қон айланишини яхшилайди;
- кучли терлаш натижасида тана ортиқча токсинлар ва зарарли моддалардан халос бўлади;
- иммунитетни мустаҳкамлайди;
- терини кислород билан яхши тўйинтиради, бадан “нафас олиш”ни бошлайди;
- стрессни камайтиради;
- нафас йўлларини тозалайди, кислород айланишини яхшилайди;
- уйқуни яхшилайди;
- ортиқча вазнни кетказади, метаболизмни тезлаштиради.
Саунани одат ва маданият тусига айлантиринг, саунадан тўғри фойдаланиш қоидаларини ўрганинг, соғлигингизни асранг.
С лёгким паром!
@advocatekulbayev