VODIY TA'LIM YANGILIKLARI | UYDA QOLING


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Vodiydagi oliy o‘quvyurtlari haqida ma'lumot
Darsliklar,
Talaba, abituriyent uchun yangiliklar,
Ta'lim yangiliklari
Murojaatlar:
❓Savollar
@aduuzbbot
Reklama: @elonlarim_bot ga yuboring!
✅ 04.12.2017
©
©
©

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Fanlar majmuasi-2021.pdf
854.9Kb
⚡️⚡️Tezkor!

Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi

O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 10-son bayoni bilan 2021-2022-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.

Vodiy ta'lim yangiliklari rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


''17-noyabr - Xalqaro talabalar kuni"

Ushbu bayram bilan garchi hali talabalik gashtini tatimagan bo‘lsa-da barcha talabalarni tabriklaymiz))

Kanalimiz
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


#Ananaviy_talim #AnDU

💠 Андижон давлат университети маъмурияти ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
👉 1 босқич кундузги таълим шаклига тавсия этилган талабалар учун анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 16 ноябрь кунидан (орттирилган (супер) контракт тўлаганлар ҳам) бошланади;
👉 2-3-4 босқич талабалари учун эса анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 23 ноябрь кунидан бошланади;
👉 ўқишни қандай шаклда давом эттиришни талабанинг ўзи белгилайди. Талаба хоҳласа онлайн хоҳласа анъанавий шаклда дарсга қатнашишни танлайди, бундай танловда сабаб ёки тушунтириш сўралмайди яъни сиздан нима учун шуни танладингиз деган савол қўйилмайди.
👉 Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар эса ўқишни онлайн шаклда давом эттирадилар. (1 босқич сиртқи бўлимга қабул қилинган ҳамда қўшни давлатлардан февраль-март ойида ўқишини кўчирганлар учун онлайн дарслар қачон бошланиши Сиртқи бўлим телеграм каналида қўшимча равишда эълон қилинади);
👉 Талабаларга ТТЖ (ётоқхона) беришда ҳозирча фақат доимий турар жойи бошқа вилоятда бўлган ҳамда жуда узоқдан қатновчи талабаларга берилади;
👉 Ҳозирда талабалар учун дарс жадваллари ишлаб чиқилмоқда. Тайёр бўлиши билан барча факультетларнинг телеграм каналларида ва ушбу каналда эълон қиламиз.

✅Ҳозирда, университет маъмурияти томонидан анъанавий шаклда дарсларни бошлаш учун барча тайёргарлик бошланган. Ўқув ва маиший бинолар ҳамда хоналарда дезинфекция қилинмоқда. Ўқув биноларини пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

💠 Шу ўринда, Сиз талабалар ва ота-оналардан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз:
◾️анъанавий таълим бошлангач университет ҳудудига тиббиёт ниқобисиз киритилмайди;
◾️тана ҳарорати 37 даражадан ортиқ бўлган талабалар ҳам биноларга киритилмайди;
◾️талабалар ўзлари билан қўлни тозаловчи антисептик воситаларни олиб юришлари тавсия этилади;
◾️университет ҳудудида қўл бериб, қучоқлашиб, ўпишиб кўришиш қатъиян тақиқланади;
◾️ўзаро мулоқотда оралиқ масофани сақлаш талаб этилади.
☝️Унутманг ўзингизни асраш орқали, яқинларингиз саломатлигини ҳам асрайсиз!
©️Андижон давлат университети ахборот хизмати

❗️Талабаларга тарқатинг.

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


#расман

⚡️⚡️⚡️Олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш 16 ноябрь душанбадан бошланади.

П. С. Кундузи таълим йўналишлари учун

Каналимиз
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️⚡️Анъанавий ўқиш қачон бошланади?

Айтишларича, олий таълим муассасалари талабалари коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар масофавий (онлайн) шаклда ўқишни давом эттириши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги анъанавий тарзда дарсларни тиклаш бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмади. Манбамизга кўра, олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга тўлиқ ўтиш мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан кейин ҳам бўлиши мумкин. Вазирлик бу борада якуний қарорни тез орада эълон қилади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар қандай янгиликлар каналда эълон қилинади.

Тафсилотлар тез орада.

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️ОТМларда анъанавийда аниқ ўқиш санаси қачондан бошланади?

2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манбага асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Ҳозирги вазият мутасаддилардан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Аввало қабул қилинадиган қарор қандай натижаларни келтириб чиқаришини турли талқинларда кўриб чиқиш керак. Ҳозир ўйламасдан қарор қабул қилиб юборилса-ю, бу одамлар орасида касаллик кўпайиб кетишига олиб келса, кейин буни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Умуман, олий таълим соҳасини мактабгача таълим ёки умумий ўрта таълим тизими билан солиштириб бўлмайди. Бизда вазият хавфлироқ.

Билишимча, бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши ҳам мумкин. Бунда ОТМ қайси таълим йўналишида ўқишни онлайн давом эттириш ёки анъанавий тарзда бошлаш қарорини қабул қилади. Масалан, талабаларга тарих фани бўйича мавзуларни масофавий ҳам ўқитса бўлади ёки тиббиёт йўналишида анъанавийга қайтиш керак, дегандек.

Иккинчидан, ота-оналар ва талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам тайёр бўлган. Кўрган бўлсангиз, у ерда иштирокчилар анъанавий дарсларни кўпроқ хоҳлашяпти. Бу борада шу ҳафта якуний қарор қабул қилинади»
, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили.

Вазирлик ахборот хизмати ходими Баҳриддин Шайвалиев эса 2 ноябрдан бошлаб барча олий таълим муассасаларида анъанавий дарслар бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўқишни қайси шаклда бошлаш бўйича ўтказилган сўровнома ўз якунига етди ва якуний қарор тез орада эълон қилинади.

Олий таълим муассасаларида 2 ноябрдан бошлаб анъанавий дарслар бошланиши бўйича тарқалаётган хабарлар расмий асосга эга эмас. Ҳозир истаган одам Telegram мессенжерида канал очяпти ва уни оммалаштириш учун истаган хабарини эълон қиляпти.

Қандай қарор қабул қилинганда ҳам талабаларга тайёргарлик учун маълум вақт берилади»
, – деди у.

Гапнинг лўндаси, ўқиш бошланиш санаси ҳали аниқ эмас. Норасмий хабарларга эътибор бермасликни ва канални кузатиб боришингизни тавсия қиламиз. Расмий маълумотни эълон қиламиз.

Талабаларга юборинг
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️Талабаларга контрактни тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан:

- белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;

- белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;

- хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;

- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.

Водий таълим янгиликлари расмий канали 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


1989-yil 21- oktyabr kuni Davlat tili to'g'risidagi qonun qabul qilingan, unga muvofiq O'ZBEK TILI—davlat tili etib belgilangan.

Bizning iftixorimiz, faxrimiz bo'lgan o'zbek tili bizga olam-olam hurmat olib keldi.Barcha yurtdoshlarimizga, o'zbek millatimizga bugungi bayram muborak bo'lsin, azizlar!
31 yilliging muborak bo‘lsin!

Kanalimiz
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


Олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш қачон бошланиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайсиз?
Poll
  •   2-ноябрь
  •   9-ноябрь
  •   16-ноябрь
  •   Янги йилдан
  •   Пандемиядан сўнг
332 votes


Forward from: VODIY TA'LIM YANGILIKLARI | UYDA QOLING
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#масофавий_таълим

⚡️⚡️Ҳурматли талабалар,
ушбу видео аввалроқ жойлаган видеони давоми бўлиб, унда масофавий таълим платформасига кирганинггиздан сўнг, профессор-ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни қандай кўриш ва бажарган вазифаларинггизни қандай қилиб устозларга юбориш бўйича йўриқнома мавжуд.

Манба

Курсдошларинггизга юборинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


Ўша гап ўз кучида...


​​Энди ДТМ тестларини ўтказиш учун август ойи келиши кутилмайди

Кириш имтиҳонларининг бир вақтга тўғри келмаслиги учун йил бўйи тестлар ўтказилади

👉 Давлат тест маркази ҳар бир ҳудудда ДТМ биноси қурилишини айтди. Бу биноларда йил бўйи тестлар ўтказилади, турли фанлардан сертификатлар берилади. Ўша сертификатлар билан абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин бўлади.

✅ Мактаб битируви имтиҳони билан ОТМга кириш имтиҳонини унификация қилиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда. Aгар у ҳам амалга ошса, хоҳловчилар йил бўйи сертификат учун имтиҳон топшириб, унга эга бўлиши, битирувчилар эса якуний имтиҳондан керакли натижага эга бўлиб, шу натижа билан кириш имтиҳонларида қатнашиши мумкин.

Булар амалга ошиши билан тест жараёни бир вақтга тўғри келмайди, имтиҳонлар узоқ вақтга чўзилмайди.

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️АНЪАНАВИЙ ЎҚИШ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Ассалому алайкум зўрға ўқишга кирганимда анъанавий ўқиш қачон бошланаркиин деб уйда ўтирган азиз каналдошларим. Дам олиш кунингиз хайрли ўтсин, доимгидек энг қайноқ янгиликларни улашишга ҳаракат қиламиз. Бир гап айтайми?🙊 Катта эҳтимол билан яқин ҳафталарда олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш бошланиши кутилмоқда.😱

П.С: қачон бошланади, дееб ботга ёзиб ўтирманг. Ҳали бу эҳтимол. Аниқ санаси номаълум.

Оз қолди, кутинг талабалар
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️Норасмий хабарларга кўра, анъанавий ўқиш ноябрь ойида бошланар экан.

Каналимиз
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


Супер-контракт бўйича охирги чиққан янгиликларга оғзаки изоҳ


👉
Manba: #xushnudbek

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


Биологик ритмингизни биласизми?

Биологик ритм сизнинг 24 соат вақтнинг қайси пайтида фаоллик даражангиз англатувчи тушунча. Сиз ўзингизни қайси типдаги биологик ритм эгаси деб ҳисоблайсиз? Буни қуйидаги тест саволларга жавоб бериб билиб олишингиз мумкин.

👉1. Эрталаб туришга қийналасизми.
а) Ҳа ҳар доим - 3 балл
б) Баъзида - 2 балл
в) Камдан кам - 1 балл
г) Деярли йўқ - 0 балл

👉2. Кечқурун соат нечада ухлашга ётасиз?
а) Тунги соат 1.00 дан кейин - 3 балл
б) Соат 23.00 дан 1.00 оралиғида - 2 балл
в) Соат 22.00 дан кейин -1 балл
г) Соат 22.00 гача - 0 балл

👉3. Қандай нонушта қилишни ёқтирасиз?
а) Яхши, тўйиб овқатланаман - 3 балл
б) Тўйиб овқатланмасликка ҳаракат қиламан - 2 балл
в) Қайнатилган тухум ёки бутерброд билан - 1 балл
г) Бир пиёла чой ёки бир стакан қаҳва менга кифоя қилади - 0 балл

👉4. Охириги марта атрофингиздагиларнинг бири билан куннинг қайси пайтида тортишиб қолгансиз?
а) Куннинг биринчи ярмида - 1 балл.
б) Куннинг иккинчи ярмида - 0 балл.

👉5. Қуйидагиларнинг қай бирида осон воз кечиб кета оласиз?
а) Эрталабки чой ёки қаҳвадан - 2 балл
б) Кечқурунги овқатланишдан - 0 балл

👉6. Овқатланиш пайтидаги овқатларингиздан воз кеча оласизми?
а) Жуда осон - 0 балл
б) Воз кеча оламан - 1 балл
в) Воз кечишим қийин - 2 балл
г) Ўзгартирмайман - 3 балл

👉7. Эрталаб муҳим ишларингиз бор. Кечқурун ҳар доимгидан неча соат илгари ётишга ҳаракат қиласиз?
а) Икки соат - 3 балл
б) 1-1,5 соат - 2 балл
в) 1 соатдан камроқ - 1 балл
г) Ҳар доимги вақтда ётаман -0 балл

👉8. Соат милларини белгиланг ва қарамасдан бир дақиқа ўтишини кутинг. Энди эса соатга қаранг.
а) Бир дақиқа ўтмабди - 0 балл
б) Бир дақиқадан ўтиб кетибди - 2 балл

НАТИЖАЛАР:
✅0 - 7 баллгача:
Эрталаб ишлаб, кечқурун дам оладиганлар тоифасига мансубсиз.
✅8 - 13 баллгача: Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам бирдек биологик ритмга эгасиз.
✅14 - 20 баллгача: Эрталаб дам олиб, кечқурун меҳнат қилувчилар тоифасига мансубсиз.

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


Bugun tanishuv darslariga boradigan talabalar bormi?
Poll
  •   Ha, bor
  •   Men bormayman
  •   Men katta kursman
143 votes


❗️⚡️ ЭСЛАТМА: 1-курс талабаларига эртадан танишув дарслари бошланади

Мандат натижаларига кўра давлат гранти ҳамда тўлов-шартнома асосида КУНДУЗГИ таълим шаклига талабаликка тавсия этилган талабалар учун 2020-йилнинг 12-октябридан ТAНИШУВ дарслари бошланади. Сиртқи таълимдаги талабалар учун кейинроқ ўтказилади.

Танишув дарслари таълим йўналишлари бўйича 3 кундан 12 кунгача ўтказилади.

👉 Aнъанавий таълим шаклида бошланаётган ушбу дарс жараёнлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, аудиторияларнинг 50 фоиздан кўп қисмига талабаларни киритмасдан олиб борилади. Дарслар кунига 2 парадан ортиқ бўлмайди. Паралар орасида талабаларга 10 дақиқалик танаффус берилади.

👉 Талабалар турар жойларига талабалар жойлаштирилмайди. Бошқа вилоятлик талабалар келишлари шарт эмас, улар учун махсус телеграм каналлар очилиб, керакли маълумотлар жойлаб борилади.

👉 Танишув дарсларида 1-курс талабалари дарс жадвали, дарс берадиган ўқитувчи ва профессорлар билан таништирилади. Керакли дарсликлар ва фойдаланиладиган адабиётлар ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, дарсларда олий таълим муассасаси талабаси мақоми, ўтиладиган дарслар, муҳим қоидалар, кредит-модул тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилади.

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⚡️⚡️⚡️Андижон давлат университети Магистратурасига имтиҳон топширган, бироқ ўқишга киролмаганлар диққатига

Душанба, 12 октябрдан бошлаб магистратурага тест синовларида иштирок этган, бироқ имтиҳон натижаларига кўра ўқишга кира олмаган талабгорлар университетга келиб қўшимча ўринларга ариза топширишлари мумкин.

Бунда талабгор тест синовларида мутахассислик фанлари бўйича тўпланиши лозим бўлган максимал баллнинг 55%ини йиғган бўлиши лозим.

©Андижон давлат университети ахборот хизмати

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A


⁉️ҚИРҒИЗИСТОНДАГИ ОТМГА ЎҚИШГА КИРИБ, ФЕВРАЛЬ Ё МАРТДА ЁКИ БИР ЙИЛДАН КЕЙИН ЎҚИШНИ ЎЗИМИЗГА КЎЧИРИБ ОЛАМАН!?

Айни йилдан бошлаб, қўшни давлат олийгоҳларига бўлган талаб янада ортди. Бунга биринчи сабаб, ўқишга имтихонсиз қабул мавжудлиги асос бўлмоқда. Бундан ташқари ўқишдан йиқилганлар ёппасига ўзини Ўш, Қозоқ давлатларининг олийгоҳларига урмоқда. Гўёки, ўқишга кириб олса, айтайлик, ақчасини берса 2-курсдан, сал кўпроқ берсанг 3-курсдан ҳам олаверадиган олийгоҳлар мавжуд экан. Билмадим, балки яхшироқ берсанг, ҳойнаҳой дипломни ҳам бериб юборишса. Майлику-я ўқишга кираётганларнинг 99%и қиш ёки баҳорда ўзимизга кўчириб оламан деган ҳаёлда кирмоқда. Бунга асос эса, бу йилги имтихонсиз тарихда илк марта амалга оширилган перевод жараёни сабаб бўлди, шу ўринда савол ҳам пайдо бўлади.
САВОЛ.
Ассалому алайкум. Мен сизга бир савол билан мурожаат килмокчиман. Савол шундан иборатки, Қирғизистон олий ўқув юртига ҳукукшунослик факультетига хужжат топшириб, шу ерда 1 йил ўқиб кейинги йилга Ўзбекистонга ўкишни юристпруденсия йўналишига ўтказса бўладими? Илтимос, шу мурожаатимга жавоб берсангиз, олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.

Бу саволга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб жавоб берамиз.

Ушбу Низомга мувофиқ, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган олий таълим муассасаларининг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Яъни, амалда хориждаги ОТМларда ўқиётган талабалар Ўзбекистондаги тегишли ОТМларга ўқишини кўчириш имконига эгадирлар.

❗️Бироқ, бу ерда ўзига яраша алоҳида талаблар борлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Бу борада юқоридаги Низомнинг 8-бандига эътибор қаратайлик.

Унга кўра, талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бунда Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари махсус аккредитацияга эга бўлишлари лозим.

Энди мазкур Низомнинг 9-бандига аҳамият беринг.

Бу бандга кўра, агар хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари аккредитацияга эга бўлмаса, фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаси рад этилади.

Демак, Сиз хориждаги, шу жумладан қўшни мамлакатлардаги олий таълим муассасасини танлашдан (ва келгусида ўқишни ўзимизга кўчиришни режалаштиришдан) аввал бу муассасанинг бошқа мамлакатларда, шу жумладан бизнинг мамлакатда ҳам тан олинишига оид махсус аккредитациядан ўтган-ўтмаганлигига аниқлик киритиб олишингиз керак.

П. С. Қўшни давлатларга ўқишга кириб олсам бўлди, феврал-мартдагини сингари безимтихон кўчириб оламан деган ҳомҳаёллар ўтмасин. Бундай имконият яна бўладими, йўқми, хеч ким хеч нарса айта олмайди. Лекин ўқишни кўчириш албатта бўлади(юқорида айтиб ўтганимиздек махсус имтихон орқали).

Каналимиз 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A

20 last posts shown.

107

subscribers
Channel statistics