Adolat SDP | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг расмий канали
Мурожаат учун @adolat_murojat_uchun_bot
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар
🌎 adolat.uz
✅ facebook.com/sdpu.adolat
✅youtube.com/channel/UCqfvvvX22TwLXSmUC49NvZg/videos
✅ instagram.com/adolat_sdp/?hl=ru

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Фарғонада “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжига старт берилди   


Биз зўравонликка қаршимиз! Зўравонлик инсониятни заволга, оилани парокандаликка бошловчи разил иллатдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Биз зўравонликка қаршимиз!” акцияси доирасидаги тадбирлар вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши жамоалари, депутатлар ва партия фаоллари иштирокида аҳоли гавжум жойларда амалга оширилмоқда.

Фарғона вилояти “Ёш адолатчилар” қаноти раиси Алимардон Акрамов дастлаб Фарғона шаҳридаги  “Ибратли бекам” ўқув маркази ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида оиладаги зўравонликларнинг салбий оқибатлари, унга қарши курашиш, зўравонликларнинг олдини олиш учун ҳар бир инсоннинг огоҳ ва ҳушёрлиги муҳим эканлиги ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, "Ёш адолатчилар" қаноати фаоллари Фарғона деҳқон бозори ва шаҳар кўчалари бўйлаб “Биз зўравонликка қаршимиз!” челленжини амалга оширдилар.Челленж давом этади. Сиз ҳам бизни сафимизга қўшилинг.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube




#Ялпи_мажлис

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, ютубдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Нодира Рашидова Нукус шаҳар сайловчилари билан учрашуви "Qaraqalpaqistan MTRK" телеканали орқали эфирга узатилди.


Батафсил юқоридаги лавҳада ▶️

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Фракция_йиғилиши

Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube


#Фарғона_вилоят_Кенгаши

Партия етакчиси кексалар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Cиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Фарғона вилоят Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказида бўлиб, кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Уларнинг яшаш шароитларини ўрганди.

Марказ 260 ўринга мўлжалланган бўлиб, доимий яшовчилар учун 170 ўрин ажратилган. Бугунги кунда бу даргоҳда 139 нафар фуқаро доимий истиқомат қилади.

— Партиямиз дастурий мақсадларида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, уларни жамиятдан ажралиб қолмасликлари учун зарур шароитларни яратиш борасидаги ташаббусларни илгари суриб келмоқда, дейди партия етакчиси Робахон Махмудова


Марказда истиқомат қилаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда меҳнат ҳамда маданий кўникмаларни шакллантириш мақсадида марказда учта даволаш меҳнат устахоналари ташкил этилган.

— Ҳозирги кунда муассасада каштачиликнинг 2 хил йўналиши билан 17 нафар, тикувчилик билан 4 нафар, теридўзлик билан 10 нафар, боғдорчилик ва қуёнчилик билан 3 нафар, тўқувчилик билан 6 нафар, кулолчилик билан 4 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар мунтазам шуғулланиб келишмоқда, — дейди марказ раҳбари Нигора Асқарова.


Робахон Махмудова учрашув сўнггида марказда истиқомат қилаётган, кексалик ва ногиронлигига қарамай, умрини эзгу ишларга бағишлаётган фуқароларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube





8 last posts shown.