Ойлар султони келди
Ойлар султони Рамазон – Роббимизга яқинлик, тақво ҳосил қилишимиз учун бизларга берилган улкан имкондир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтади “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят, ҳидояту Фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон туширилди” (Бақара сураси 285-оят).
Муборак ҳадиси шарифларимизда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Пайғамбаримиз Набий алайҳиссалом: “Сизларга муборак Рамазон ойи келди, Аллоҳ таоло унинг рўзасини тутмоқликни фарз қилди, унда осмонларнинг эшиклари очилади, унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилади, унда шайтонлар кишанбанд қилинади, унда Аллоҳнинг бир кечаси бор у минг ойдан афзалдир, ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ жуда кўп нарсалардан маҳрум бўлибди” дедилар (Насоий ва Байҳақий ривояти).