Расмий муносабат
Фарғона вилоятида қорамолларда ҳеч қандай юқумли касалликлар аниқланмади.
Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон туманида қорамоллар номаълум касалликдан қирилиб кетмоқда” мазмунида турли хил хабарлар тарқатилган эди.
Ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Риштон тумани “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида шу йилнинг ноябрь ойида қорамолнинг тана ҳарорати кўтарилиши, терида тошма пайдо бўлиши ва оқсоқланиш каби клиник белгилар билан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилганида қорамоллар нотўғри озиқлантирилиши, молхоналарнинг зооветеринария меъёрларига тўғри келмаслиги, шунингдек, молларнинг бир-бирига шикаст етказганлиги аниқланган.
БатафсилFergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X