Умар розияллоҳу анҳу Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга ўлим нима эканини айтиб беринг" дедилар. Каъб уни шундай таърифладилар: "Эй амирул-муъминийн, у одам боласи қорнидаги тикони кўп дарахтга ўхшайди. Унинг томириям, бўғимиям бўлмайди. Илло қўллари бақувват бир одам бу дарахтни ундан тортиб, суғуриб олади" дедилар.
Буни эшитган Умар йиғлаб юбордилар.
--------------------------------------------
Инсон интиҳосини тасвирлаган мазкур ривоятдаги мусулмонлар амири, ҳазрати Умарнинг йиғлаб юборишлари эътиборимни тортди. Ўшал пайт салтанат ва мулкнинг энг чўққисида бўлган зотнинг ўлим ҳақида сўрашлари ва эслашдан таъсирланишлари.. ҳамда уни эслашдан чўчийдиган, дунё неъмат ва ташвишларидан сармаст бўлган биз қалбитошлар орамиздаги фарқ мени ўйлантирди.
Аллоҳ Умарни раҳмат қилсин ва бизнинг ҳам ҳолимизни ислоҳ этсин!
@abduqodirbobo