©𝐀𝐛𝐝𝐮𝐦𝐚𝐥𝐢𝐤𝐨𝐯𝐢𝐜𝐡


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Transport


Адвокат/Автоюрист
https://bd.dt.uz/ABDUMALIKOVICH
Мулта радар (учоёқ) бўйича судга ариза:
https://bd.dt.uz/statement-of-claim
Пуллик телеграм бот: @Advokat_Abdumalikovich_bot
YouTube: https://youtube.com/@KAMOLABDUMALIKOVICH?si=O8yucDPDCmipL3Tp

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Transport
Statistics
Posts filter


🎞 Вақт ва имкон топиб Учқун Назаровнинг "Ойна"сини албатта томоша қилинг. Афсус қилмайсиз. Орадан йиллар ўтди аммо асардаги айрим муаммолар ҳали ҳам актуал ва ахамиятини йўқотмаган.

🎬 Актёрлар ансамбли ва ижро алохида тахсинга лойиқ. Адашмасам 5 маротаба томоша қилдим бу видеоспектаклни.

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝️ ХУҚУҚИЙ НИГИЛИЗМНИНГ БАДАЛИ КАТТА БЎЛАДИ.

🤫 Ноқонуний фаолиятга ЧЕК қўйишни исташмадими, қонунларга риоя қилиш борасида хам мархамат қилиб сукут сақлашсин.

👉 @abdumalikovich_uzb


‼️ Қашқадарёда маъмурий жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ машинасининг ойналарини синдирдирибди.

☝️ Бу бошланиши катта эхтимол билан. Одамлар ноқонуний ва мантиқсиз жарималардан тўйиб бормоқда.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечириш, огоҳлантириш нималигини билмаган тизимнинг "Халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиздир" дейиши одамга эриш туюлар экан.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


Forward from: Biznes Darcha | RASMIY KANAL
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жарималарни СУД орқали бекор қилдириш мумкин!

📸 "Мулта радар";
📸 "Кўчма фоторадар" (учоёқ/трехножка);
📸 Стационар (Бетон устун ва симёғочга ўрнатилган) радар комплекси;
🕶 "Тонировка" учун рухсати бор аммо меъёридан ортиқ қорайган ойналар учун расмийлаштирилган жарима қарорларини бекор қилиш бўйича ариза;
📃 Илтимоснома (Жарима қарорлари устидан судга шикоят ариза бериш муддатини тиклаш тўғрисида) каби суд хужжатларини онлайн платформадан осон юклаб олинг.

Хизматдан фойдаланиш учун хавола: 👉 https://bd.dt.uz/statement-of-claim

👉 Telegram kanal
📣 Biznes Darcha Hotirjamlik garovi !

#biznesdarcha #advokat #uzbekistan #bugalter #audit #dt #konsalting #ajrim #sud #mib #soliq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ Ҳайдовчига пистирма қўйиш давом этмоқда.

📝 Сценарий бўйича узлуксиз чизиқларга яқин албатта бирон авто авария чироқларини ёқиб тўхтаб туради, қолганлар эса чорасизликдан чизиқни босади ва мархамат жарима қарори тайёр.

📸 "Хуш келдинг баллик тизим"...

👉 @abdumalikovich_uzb


⚖ Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида ноқонуний жарима расмийлаштиргани учун ЙПХ ходимига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди.

💵 Бироз аввал фуқаро ноқонуний жарима учун 5 млн. сўм маънавий зарар хам ундирган.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚠️ Ҳайдовчига пистирма қўйиш давом этмоқда.

📝 Сценарий бўйича узлуксиз чизиқларга яқин албатта бирон авто авария чироқларини ёқиб тўхтаб туради, қолганлар эса чорасизликдан чизиқни босади ва мархамат жарима қарори тайёр.

📸 "Хуш келдинг баллик тизим"...

👉 @abdumalikovich_uzb


🤖 "Ёмон йўл инфратузилмаси баллик тизимга таъсир ўтказиши мумкинми?" мазмунидаги саволга сунъий интеллектнинг жавоби:

🔹 Ҳа, ёмон йўл инфратузилмаси ҳуқуқбузарликлар балл тизимининг самарадорлигига бевосита таъсир қилади. Агар йўллар ёмон ҳолатда бўлса, бу қуйидаги муаммоларга олиб келиши мумкин:

1. Асоссиз жарималарнинг кўпайиши.
Агар йўл чизиғи ўчган, йўл белгилари етишмаётган ёки бир-бирига зид бўлса, ҳайдовчилар ўз айбисиз йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари мумкин. Бундай ҳолатда балл тизими адолатсиз бўлади, чунки қоидабузарликларга йўлларнинг қониқарсиз ҳолати сабаб бўлади.

2. ЙТҲлар сонининг ошиши.
Чуқурлар, ёмон ёритиш, тўсиқларнинг етишмаслиги – буларнинг барчаси аварияларга олиб келади. Ҳайдовчилар чуқурлардан қочишга ҳаракат қилиб, қарма-қарши йўлакка чиқиб кетишлари мумкин, бу эса расмий жиҳатдан қоидабузарлик саналади. Агар бундай ҳолатлар учун балл қўшилса, тизим олдини олиш эмас, балки жазолаш воситасига айланади.

3. Тизимга бўлган ишончнинг пасайиши.
Агар ҳайдовчилар йўлларнинг ёмон ҳолати туфайли (масалан, кутилмаган чуқур олдида кескин тормоз босиш) жаримага тортилиса, бу ҳуқуқ-тартибот органлари ва жазо тизимига бўлган ишончни пасайтиради. Ҳайдовчилар балл тизимини хавфсизликни ошириш эмас, балки жарималардан даромад олиш воситаси сифатида қабул қилишади.

4. Судларнинг шикоятлар билан ортиқча юкланиши.
Кўплаб ҳайдовчилар ёмон йўл шароитлари сабабли берилган балларни шикоят қилишади. Бу эса суд тизимининг ортиқча юкланишига ва жазо тизимининг самарадорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин.

5. Тезлик ошириш учун адолатсиз жазолар.
Агар йўл яхши бўлса-ю, лекин белгиланган тезлик чеклови ҳақиқатга мос келмаса (масалан, кенг йўлда 40 км/соат чеклови), ҳайдовчилар буни беихтиёр бузишлари мумкин. Бундай қоидабузарликлар учун балл тизимини қўллаш оммавий жарималарга олиб келади.

6. Қоидабузарликларни қайд этишдаги муаммолар.
Ёмон инфратузилма камера ва назорат тизимларининг ишлашига тўсқинлик қилиши мумкин, бу эса нотўғри жарималарга сабаб бўлади. Масалан, ишламаётган светофор ҳайдовчини «қизил» чироқда ўтишга мажбур қилиши, камера эса буни қоидабузарлик сифатида қайд этиши мумкин.

Хулоса:
Балл тизимини жорий қилишдан олдин йўл инфратузилмасини яхшилаш, чизиқларни, белгиларни, ёритишни тартибга келтириш ва йўлларни таъмирлаш зарур. Акс ҳолда, тизим адолатсиз бўлиб, жамият томонидан салбий қабул қилинади.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


🤖 "Ўзбекистонда баллик тизимни жорий қилса бўладими?" мазмунидаги саволга сунъий интеллектни берган жавоби:

☝️ Внедрение бальной системы правонарушений в Узбекистане возможно, но требует тщательной подготовки.

‼️ Внедрение бальной системы в Узбекистане возможно, но требует:

✔️ Улучшения дорожной инфраструктуры
✔️ Жесткого контроля за коррупцией
✔️ Разъяснительной работы среди водителей
✔️ Гибкой системы наказаний (например, возможность обнуления баллов)
✔️ Автоматизированного учета нарушений для минимизации ошибок

‼️ Если все эти условия будут соблюдены, бальная система может повысить безопасность на дорогах Узбекистана.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb






📸 Сергели-Хонабод йўналишида янги "свежий" радар мосламаси ўрнатилди. Хирмонга барака.

🤮 Майдалашиб ўтирмасдан радарни хар битта автомашинани капотига ўрнатишса бўларкан.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#BIZGATOZAHAVOKERAK

👉 @abdumalikovich_uzb


📸 Бугун махаллам олдига яна битта радар ўрнатилди.

🛠 Кундуз эмас оқшомни кутишади. Биров кўриб қолиши керак эмасда.

📸 Ўрнатаверинглар, хар бир километрга ўрнатинглар. Фойда бермаса хам, йўлларга тартиб интизом қайтмаса хам ўрнатаверинглар.

🌍 Шунчалик кўп ўрнатингларки, бутун коинотдан хам кўриниб турсин бу камералар.

💵 Биз эса ноқонуний жарималарни суд тартибида бекор қилиб, маънавий зарар ундиришдан тўхтамаймиз.

Сиз 375 минг ундиринг биз эса 10 млн қилиб қайтариб оламиз.

☝️ НОҚОНУНИЙ фаолият билан ҚОНУНИЙ курашамиз.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


✅ Навбатдаги ноқонуний мулта радар (мобил комплекс) жарима қарори ЖИБ Қарши туман судида БЕКОР БЎЛДИ!!!
(МЖтК 271/1 билан)
#nocomment
#хуқуқийнигилизм
#натижа
#мултарадар
#репост

👉 @abdumalikovich_uzb


☠ Яқин 10 йилликларда ўртача умр ёши хам каррасига қисқарса керак бунака ифлос хаво билан.
#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb


✅ Навбатдаги ноқонуний мулта радар (мобил комплекс) жарима қарори Сурхондарё вилоят судида БЕКОР БЎЛДИ!!!
#nocomment
#хуқуқийнигилизм
#натижа
#мултарадар
#репост

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇳 Хитой пойтахти Пекиндан (Бейжингдан) тахминан 1000 км нарида жойлашган провинциядаги инфратузилма.
#nocomment
#china

👉 @abdumalikovich_uzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ Халққа садоқат билан хизмат қилиш мана бундай бўлибди.

🇯🇵 Японлардан йўл инфратузилмасини ташкил этиш борасида бизникиларга махорат дарси.

#nocomment

👉 @abdumalikovich_uzb

20 last posts shown.