Forward from: Abdulla Ahmad ijodi
АТИРГУЛИМ!
Рангинг кўриб алвон қонга ўхшатдим,
Гўзаллигинг малакжонга ўхшатдим,
Ифорингни атирларда учратдим,
Эй-гуллар маликаси, атиргулим!
Қўлга олдим аҳволинг қилиб абгор,
Тиконларинг аёвсиз берди озор,
Шунда кўрдим кўзингда томчи ёш бор,
Йиғламагин, кечиргин, атиргулим!
Шабнам экан кўзингдаги томчи ёш,
Таажжубда, ўйлаб қотиб қолди бош.
Ярим умринг ўғирлаб қилдим талош,
Безори, гунохкорман,атиргулим!
Сенга энди ҳеч ҳам зиён бермайман,
Сени мақташни ҳам сира кўймайман,
Ҳидлаб-ҳидлаб ифоринга тўймайман?
Эй-гуллар маликаси, атиргулим!..
...Рангинг қизил, алвонликка чўлғаниб,
Ифорингдан юрак кетади ёниб,
Шабнам эса лабларингда тўлғониб,
Дийди жонбахшдир бўсанг, атиргулим!
01.10.2020
Воҳа
Абдулла Ахматов
Рангинг кўриб алвон қонга ўхшатдим,
Гўзаллигинг малакжонга ўхшатдим,
Ифорингни атирларда учратдим,
Эй-гуллар маликаси, атиргулим!
Қўлга олдим аҳволинг қилиб абгор,
Тиконларинг аёвсиз берди озор,
Шунда кўрдим кўзингда томчи ёш бор,
Йиғламагин, кечиргин, атиргулим!
Шабнам экан кўзингдаги томчи ёш,
Таажжубда, ўйлаб қотиб қолди бош.
Ярим умринг ўғирлаб қилдим талош,
Безори, гунохкорман,атиргулим!
Сенга энди ҳеч ҳам зиён бермайман,
Сени мақташни ҳам сира кўймайман,
Ҳидлаб-ҳидлаб ифоринга тўймайман?
Эй-гуллар маликаси, атиргулим!..
...Рангинг қизил, алвонликка чўлғаниб,
Ифорингдан юрак кетади ёниб,
Шабнам эса лабларингда тўлғониб,
Дийди жонбахшдир бўсанг, атиргулим!
01.10.2020
Воҳа
Абдулла Ахматов