" АБДУЛЛА РУМИЙ "


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Хива тумани " АБДУЛЛА РУМИЙ " масжиди имом хатиби Жуманиязов Р. саҳифаси. "Ахли сунна вал жамоа" мазхаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қурьон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. Murojat va savol uchun: @ruslan_3030

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инсон умри ҳақида...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Одамларнинг кўплари бомдод намозига турмайдилар, илло Аллоҳ таоло танлаб олган бандалар туришади. Танланганлар ичида яна хослари борки, улар ярим тунда Аллоҳ таолонинг даргоҳида туриб тажжудлар ўқийдилар.
Сиз биринчи тофиданмисиз ёки иккинчиданми?

Агар ҳар икки тоифадан ҳам бўлмасангиз, унда ўйлаб кўринг, ўзингизни терганг; нима учун Аллоҳ таоло сизни ҳам ўша бандаларидек ихтиёр қилмаяпти?

Яхшиликлардан махрумлик гуноҳлар сабабидан бўлади. Тавба эса неъматлар яна қайтишига сабабдир.

Шайх Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/abdulla_rumiy👈🏼


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тонг

Аллоҳ ушбу тонгда қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбига етказсин! Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлигини англаш туйғусидан, улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бизларни бенасиб этмасин!

Бошланган янги кун файзли ва барокатли бўлсин Қадрдон.

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


https://t.me/abdulla_rumiy - Ҳаловат маскани


• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Қандай ҳолларда инсоннинг асл юзи очилади?

1. Олди-сотди алоқаларида
2. Сафарда
3. Қаттиқ ҳис туйғуларга берилганда
4. Каттароқ мавқега эришганда
5. Синов ва мусибат пайтида
6. Бир инсон билан узоқ муддат алоқа қилганида
7. Ўзидан ҳолати пастроқ инсонлар билан алоқа қилганида (фаррош, мардикор ва ҳ.к.)
8. Унга эҳтиёж сезадиган инсонлар билан алоқа қилганида (оиласи)

Шайх Ёсир Ҳузаймий

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Болаларга бақириб нимага эришасиз?

1. Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiyhttps://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Бир киши Имомдан сўради:
— Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
— Фарзандларингиз борми?
— Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
— Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.

Хулоса: Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, энг озида уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Она керак бўлса боласи учун ўзини ҳам қурбон қила олади...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

©️ Ўткир Ҳошимов

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Доимо сергак тур. Ўтирган ўрнингни чопадиганлар доим топилади. Айниқса, ўзингникилар орасидан…

🌗
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


• Дунё сенга адолат қилмаганидан нолияпсанми?!
• Кулгимни қистатма!
• Туғилишингда адолат қиламан, деб дунё сенга ваъда берган эдими!?
• Нолишни йиғиштир!
• Сенга ҳеч ким ёрдам бермайди.
• Сенга фақат ўзинг ёрдам бера оласан.
• Қаддингни кўтар!
• Сенга қилинган номардликлардан ҳам унумли фойдалан!
• Шундагина сенга қилинган ёмонлик ҳам яхшилигингга хизмат қилади.
• Энди эса тур ўрнингдан!
• Ҳаракатдан тўхтама!


🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёлни уриб ёки сўкиб эмас, ақл билан тарбия қилиш керак...

©️ Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

🌗🌘🌑🌒🌓

https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Эр ким?

— дўзахий аёлларнинг сифатларидан бири эрга куфрони неъмат қилганлардир. Яъни унинг яхшиликларини унутиб, сендан нима кўрдим дейдиганлар;
— агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганда аёлнинг эрга сажда қилиши буюрилар эди;
— эрини ноҳақ ғазаблантирган аёлнинг ибодати қабул бўлмайди;
— эридан ноҳақ талоқ сўраган аёл жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди;
— эрининг рухсатисиз остона ҳатлаб чиққан аёлнинг ҳар бир қадамига гуноҳ ёзилади;
— эри чорлаганда узрсиз рад қилган аёлга фаришталар лаънат айтади;
— эрини рози қилган аёл жаннатидир. Бас, эр аёлнинг ё жаҳаннами, ё жаннатидир!

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Shu ma‘lumotni tarqating, ko‘p oilalar bilmidi, bilsinlar, amal qilsinlar...


Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин!  Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари

1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.

"Мингта қимматбаҳо дур" китобидан.
Абдулқайюм Комил таржимаси


🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


— Сиз ҳаёт гўзал эканлигига ишонсангиз — у янада  гўзаллашади.
— Сиз уни даҳшатли деб ҳисобласангиз — у даҳшатли бўлиб бораверади.
— Агар сиз чиқиш йўли йўқлигига ишонсангиз, чиқиш йўлини топа олмайсиз. Агар чиқиш йўли борлигига ишонсангиз, албатта кўрасиз.
— Сиз муаммони кутмоқдасиз — у, албатта, келади.
— Сиз касал бўлишдан қўрқсангиз — касал бўласиз.
— Сиз муваффақиятга ишонасиз — сиз уни яратасиз. Сиз бахтни кутмоқдасиз — демак у тез орада эшигингиз тақиллатиб қолади.

Шундай экан фикрларимизни тўғри қилайлик, шунда имконият эшиклари ўз ўзидан очилаётганига гувоҳ бўламиз.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiyhttps://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓


Муваффақиятга эришиш учун ҳеч бўлмаганда бирор нарса қилиш ва ҳозир қилиш керакдир.

Ҳар кимнинг ўз ғоялари бор, лекин уларни амалда қўллаш учун ҳеч нарса қилмайдилар ва ҳозир ҳам ҳеч нарса қилмаябдилар...

Ҳаракатни сиз эртага эмас, бир ҳафтада кейин эмас, балки, ҳозирдан бошланг..!


https://t.me/abdulla_rumiy - Ҳаёт ўргатади, лекин биз тезроқ!


Ёш йигит Каъбада туриб фақат: "Эй тўғриларнинг, ҳаромдан ҳазар қилган бандаларининг ёрдамчиси — Аллоҳим, Сенга ҳамду санолар бўлсин!" — дея такрорларди. Ёнидаги кишилардан бири ҳайратланиб сўради:
— Биродар, нега фақат 1 та жумлани қайтаряпсиз, бошқа сўрайдиган тилагингиз йўқми? Йигит бирпас жим тургач, ўз ҳолатига шундай изоҳ берди:
— Бундан 7-8 йил олдин ҳам зиёратга келганимда, Каъбадан минг тилла танга солинган ҳамён топиб олдим. Ичимда васваса бошланди: "Олтинларни олу чўнтагингга сол. Энди улар сеники, истаганингча сарфласанг бўлади". Лекин бу гаплар шайтондан эканлигини ўз-ўзимга уқтирдим.

Шу асно "Ҳамёнимни йўқотдим, топиб олган борми?" деган овоз эшитилди. Ҳалиги одамдан ҳамённинг таърифини, ичида қанча пул бўлганлигини сўрадим. Гапларидан ҳамён унга тегишлилиги маълум бўлди — омонатни эгасига топширдим. У менга суюнчи деб 30 тилла танга берди. Қўлимда пул билан бозорга йўл олдим ва у ерда бир асир болани мақтаб сотишаётгани устидан чиқдим. Бояги боланинг тоза - покизалиги эътиборимни тортди. Нархини сўрадим, 30 тилла эканини айтишди. Пулни бериб, асир болани сотиб олдим. Орадан бир- икки йил ўтди. Бола менга одоб ва садоқат билан хизмат қилди. Бир куни у билан бирга кетар эканмиз, қаршимиздан уч киши чиқди.

Шунда бола менга "Хожам, сизга бир сирни очай — мен Форс амирининг ўғлиман. Келаётган кишилар эса отамнинг одамлари. Улар мени сотишингизни сўрайдилар, сиз яхши одамсиз, 30 минг олтиндан камига кўнманг. Қўрқманг, улар сизга зарар етказишмайди", деди. Шундай қилиб асиримни ўттиз минг тиллага сотдим. Бу пуллар билан катта тижорат бошладим ва тез орада бойиб кетдим. Шундай кунларнинг бирида яқинларим: "Обрўли бир оиланинг қизи бор, отаси яқинда вафот этди. Сени шу қизга уйлантирмоқчимиз", деб қолишди. Мен рози бўлдим. Тўй бўлди, никоҳ кечаси келиннинг сеплари орасида бир ҳамён диққатимни тортди.

Рафиқамдан: "Бу нима?" деб сўрадим. У: "Отамнинг ҳамёнлари, ичида 970 тилла танга бор. Отам бу ҳамённи бир йили Каъбада йўқотган, топиб берган кишига 30 тангасини берган эканлар. Қолганини эса менга ҳадя қилиб, сепимга қўшганлар". Қарангки, ўшанда Каъбада мен топиб олган олтинлар аслида ҳам ризқим экан. Агар эгасига бермаганимда ҳаром йўл билан келган бўларкан. Демак, тақдирдан ўзгаси йўқ, насибдан бошқаси йўқ...

🌗🌘🌑🌒🌓
https://t.me/abdulla_rumiy
🌗🌘🌑🌒🌓

20 last posts shown.