Aktam XAITOV | rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari
Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


☑️ Аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишлар билан танишилди

OʻzLiDeP фракцияси аъзолари, партия вакиллари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари Янгиобод туманида маҳаллаларга, аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишилди.

Дастлаб тумандаги “Баландчақир” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдик. “Чакан”, “Намингон”, “Пасткичақир”қишлоқларидан иборат мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 500 дан ортиқ хонадон бўлиб, уларда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Сўнгги йилларда маҳаллада томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудда айни кунларда 90 дан ортиқ иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Мисол учун, Сулаймонқул Нормуҳамедов ўз хонадонида 30 миллион сўм кредит маблағи олиб, икки сотихлик иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган эди. Лимон ва мандарин етиштирилаётган ушбу иссиқхонадан хонадон эгалари йилига 30-35 миллион сўм соф даромад олишмоқда.

Ишчи гуруҳимиз Тожикистон билан чегарадош бўлган, тумандаги энг чекка Сармишда маҳалла фуқаролар йиғинида асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланувчилар фаолияти билан танишди. Ушбу маҳаллада яшовчи Икром Нурматов айни пайтда 40 қути асалари парвариш қилиб, бир йилда 1 тоннагача асал олади. Биз билан суҳбатда соҳанинг ўзига хос сир-асрорларини завқ билан гапириб берди. Мазкур маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи Ғайрат Абдуллаев эса, чорвачилик билан шуғуланмоқда.

Аҳоли билан самимий ва очиқ  мулоқотлар чоғида уларни  қийнаётган муаммолари, таклифларини тингладик.

@a_xaitov


“ЯШИЛ” ТАРАҚҚИЁТ МОДЕЛИ ОРҚАЛИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ЭРИШИШ

🗣️ Давлатимиз раҳбарининг саммитдаги нутқи ва ташаббуслари жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг глобал муаммоларни ҳал етишга ўз ҳиссасини қўшишга бўлган қатъий интилишини яна бир бор намоён этди.

🇺🇿 Батафсил

——————————————

ЭКОНОМИЧЕСКИЙ РОСТ ЧЕРЕЗ «ЗЕЛЁНУЮ» МОДЕЛЬ РАЗВИТИЯ


🗣️ Выступление и инициативы Главы государства на саммите в очередной раз показали мировой общественности твердую приверженность Узбекистана вносить свой вклад в решение глобальных проблем.

🇷🇺 Подробно

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


ТОМОРҚАЧИ АЁЛЛАР КЎПАЙМОҚДА

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида Нишон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар, ёш оила бекалари иштирокида семинар ташкил қилинди. Мақсад аёлларимизни даромадли қилиш, томорқадан самарали фойдаланишга ўргатишдан иборат.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 16 январдаги сонидан

@a_xaitov


O‘zLiDeP сайловолди ваъдаларини бажаради: Жиззахлик сайловчилар билан учрашувлар қизғин кечди

Ўтган ҳафтада ишчи гуруҳимиз Жиззах вилоятидаги бир қанча туман, корхона ва ташкилотларда бўлди. Сайловчилар, электорат вакиллари – тадбиркорлар ва ишибилармонлар, фермерлар, ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Бу ерда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва муаммолар ўрганилди, уларни бартараф этиш йўллари изланди.

Камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, зарур ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги олиб борилаётган тадбирлар таҳлил қилинди.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 16 январдаги сонидан

@a_xaitov


Партиямиз нашрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари билан ҳудудларда олиб борилаётган ўрганишлар, депутатларимиз, партиямиз фаолларини жорий йилги Давлат дастури лойиҳасига муносабат ва таклифлари, хотин-қизлар ва ёшлар йўналишдаги партиявий лойиҳалар юзасидан мақолалар чоп этилган.

👉 “XXI asr” газетасининг 2024 йил 16 январдаги сонидан

@a_xaitov


☑️ Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилинади

Президентимиз раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

Эндиликда, жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

@a_xaitov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☑️ Жиззахда тадбиркорлар, фермерлар ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказилди

Ишчи гуриҳимиз Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги ислоҳотлар жараёни билан танишиб, микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлди. 3 гектар майдонда жойлашган мазкур марказда 36 миллиард 578 миллион сўмлик 89 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаси ва 46 миллиард 642 миллион сўмлик 110 та хизмат кўрсатиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга тушганда, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, тумандаги "Ақлли сув бошқариш тизими" лойиҳаси билан ҳам танишилди. Бу лойиҳа учун 20 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган бўлиб, суғориш тармоқларини автоматлаштириш ва сув истеъмолини аниқ ҳисоб-китоб қилиш имконияти яратади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 83 миллион куб метр сувни тежаш мумкин бўлади.

Жиззахдаги хусусий тиббиёт муассасалари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда, хусусий сектор улушини ошириш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусий тиббиётни ривожлантириш борасида зарур қонунчилик ўзгаришлари ва янги таклифлар муҳокама қилинди.

Пахтакор туманидаги фермер хўжаликлари билан ўтказилган мулоқотда эса уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, соҳага оид янги қонунлар ва таклифлар тақдим қилинди.

Шунингдек, Жиззахнинг "Жиззахкимё" индустриал технопарки фаолияти билан танишилди. Кўтарилган масалалар ва таклифлар батафсил муҳокама қилинди, ишчи гуруҳ ҳукумат ва тегишли вазирликларга депутатлик сўровлари ва таклифлар тақдим қилишни режалаштирмоқда. Учрашувлар давомида йўналишлар ва мақсадлар аниқланиб, минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар белгилаб олинди.

@a_xaitov


☑️ “Яшил” тараққиёт мамлакатимизда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилди

Давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ўтаётган “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Президентимиз ўз нутқида таъкидлаганидек, тез суръатларда ўсиб бораётган мамлакатимиз иқтисодиёти энергетикага бўлган талабини тўлиқ қондириш учун “яшил” қувватлар жадал ривожлантирилмоқда.

Жумладан, ўтган 5 йилда энергетика соҳасига қарийб 20 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинди ва 9,6 гигаватт замонавий энергия қувватлари ишга туширилди. 3,5 гиваттли 14 та қуёш, шамол электр станциялари ва 300 мегаваттли 2 та сақлаш тизимлари ишга туширилди.

Ҳозирда хорижий ҳамкорлар билан қиймати 26 миллиард доллардан зиёд ва умумий қуввати 24 гигаватт бўлган 50 дан ортиқ йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2030 йилга қадар мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режа қилинган.

Президентимиз таъкидлаганидек, бугунги кунда “яшил” тараққиёт мамлакатимизда умуммиллий ҳаракат даражасига кўтарилди. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ҳам муҳим ўрин эгаллаган.

Партиямиз ҳам мамлакатимизда “яшил” ўсиш орқалигина барқарор тараққиётни таъминлаш мумкин, деб ҳисоблайди. Республикамизда қайта тикланувчи энергия манбаларини 2,5 баробарга ошириш, ишлаб чиқарилган энергияда уларнинг улушини 40 фоизга етказиш устувор вазифамиздир. Партиямизнинг ўз олдига қўйган бу каби улкан вазифалар давлатимиз раҳбарининг халқаро саммитдаги иштирокидаги нутқидаги мазмун-моҳиятига тўла мос келади.

@a_xaitov


Қадрли ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, мамлакатимиз посбонлари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Бу кунда биз шонли тарихимизга назар ташлаб, Ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган ҳар бир инсоннинг жасорати ва фидойилигини юксак қадрлаймиз. Қуролли Кучларимиз давлатимиз суверенитети ва халқимизнинг тинчлиги кафолати бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Улар ортида юртимиз осойишталиги, чегараларимизнинг дахлсизлиги ва ҳар бир фуқаронинг хавфсизлиги ётади.

Сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида Қуролли Кучларимизни замонавий технологиялар, билим ва тажриба билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг касбий малакасини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар натижасида армиямиз нафақат ҳудудимизда, балки халқаро миқёсда ҳам нуфузли кучга айланиб бормоқда.

Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сизларни мамлакатимизда кенг нишонлаётган шарафли айём – Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор қутлаб, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, шарафли ва халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталиги йўлида олиб бораётган масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.


@a_xaitov


☑️ OʻzLiDeP йил дастури лойиҳаси муҳокамасида ўз таклифлари билан фаол иштирок этади

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда шу кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги, жумладан, ЎзЛиДеПнинг барча  фаоллари  Президентимизнинг  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳасини катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганаётгани қайд этилди.

Мазкур  дастур лойиҳасидаги ҳар бир вазифа халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, мамлакатимиз салоҳиятини оширишга йўналтирилгани, устувор йўналишлар бўйича жорий йил учун белгиланган амалий чора-тадбирлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида саккиз йил аввал бошланган ислоҳотларнинг мантиқий давоми экани таъкидлаб ўтилди. 

Энг муҳими, лойиҳада назарда тутилган атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” борасидаги вазифалар партиямизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган кўплаб ташаббуслар ва ғоялар билан муштараклиги, лойиҳадаги чора-тадбирлар партиямиз электорати манфаатларига уйғунлиги эътироф этилди.

“Ўзбекистон-2030” стратегияси амалга оширилиши учун масъулиятни зиммасига олган партиямиз давлат дастури лойиҳаси ҳар жиҳатдан мукаммал ишланиши ва қабул қилиниши  учун бор имкониятини ишга солади. ЎзЛиДеП, унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партиянинг барча тузилмалари ходимлари ва  фаоллари давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф-тавсияларини илгари суриб, ушбу жараёнда фаол иштирок этади.

@a_xaitov


“Олмачи” маҳалласидаги “еттилик” вакиллари ҳамда томорқачилари билан мулоқот бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзолари, партия вакиллари ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи аъзолари Шароф Рашидов туманидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор Шарофат Нориева раҳбарлик қилаётган “Гулчи опа” МЧЖ кластери қошидаги ўқув курси фаолияти билан танишдилар.

“Агробанк” АТБ Жиззах филиали билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур ўқув курсида 22 та йўналиш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ерда анъанавий сабзавот ва кўкат, гул етиштиришдан тортиб, қулупнай, қўзиқорин каби сердаромад саналган ўнлаб йўналишларда ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилган.

Бу ерда таҳсил олган аёлларга тижорат банклари томонидан 3 та йўналишдаги фаолиятни ўз ичига олган энг кам миқдори 5 миллион сўмгача бўлган молиявий хизмат пакетлари тақдим этилмоқда.

Ишчи гуруҳимиз билан ўқув курсида таҳсил олаётган хотин-қизлар, шунингдек, “Олмачи” маҳалласидаги “еттилик” вакиллари ҳамда маҳалла томорқачилари билан мулоқотда бўлдик. Партиямиз сайловолди дастурида хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, даромадларини ошириш борасидаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

@a_xaitov


☑️ “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида махсус платформа ишга туширилади

Шу кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги, жумладан, ЎзЛиДеПнинг барча фаоллари Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳасини катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганмоқда, қизғин муҳокама қилмоқда.

Аввало шуни таъкидлашни истардикки, мазкур дастур лойиҳасидаги ҳар бир вазифа халқимиз ҳаётини янада фаровонлаштириш, мамлакатимиз салоҳиятини оширишга йўналтирилган. Устувор йўналишлар бўйича жорий йил учун белгиланган амалий чора-тадбирлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида саккиз йил аввал бошланган ислоҳотларнинг мантиқий давоми, навбатдаги босқичидир.

Эътиборлиси, дастур лойиҳасидаги чора-тадбирлар партиямиз электорати манфаатларига ҳам ғоят уйғундир. Мисол тариқасида лойиҳадан ўрин олган талай вазифаларни келтириш мумкин. “Орол денгизи тубида 100 минг гектар “яшил майдон” барпо этилиши ва Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорлар 2,1 миллион гектарга етказилиши” мақсади партия сайловолди дастуридан ўрин олган вазифага батамом мос.

Атроф-муҳитни асраш борасидаги ниҳоятда кенг миқёсли, улкан ишларга кенг жамоатчилик, бутун халқимиз жалб қилиниши ҳам оқилона ечимдир. Зеро, бу борада фақатгина мутасадди ташкилотларга таяниб қолиш керак эмас. 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида махсус платформани ишга тушириш режаси партиямиз қарашлари, иш услубларига ҳамоҳанг.

@a_xaitov



13 last posts shown.