Газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланиб жазога тортилмоқдаПахтачитумангаз идораси ходимлари, туман ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жорий 2025 йил бошидан то 14-феврал санасигача ўтказган рейдлари натижасида бир талай фуқароларнинг газ тармоғидан газ ҳисоблагичдан ўтмаган уланиш нуқталари борлиги аниқланди.
Жумладан:
Пахтачи туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Б. газдан ноқонуний фойдаланган вақтида ушланди.
Бўстон маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Б., С.Ф., И.А. ва Т.Д.лар ўз хонадонларида газдан ноқонуний фойдаланган вақтларида ушландилар.
Тошкўприк маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. газдан ноқонуний фойдаланганида ушланди.
Гулобод маҳалласида яшовчи фуқаролар Г. Ж., А.Э., И.Д.лар хонадонларида ҳам ноқонуний газ нуқталари аниқланиб уланиш бартараф этилди.
Бодой маҳалласида яшовчи фуқаро К.Ш. хонадони газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Сулувқўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи О.Ш.нинг ноқонуний уланиш нуқтаси борлиги аниқланиб тармоқдан узилди.
Истиқлол маҳалласида яшовчи Х.Р. нинг хонадонида ҳам газ тармоғига ноқонуний уланиш нуқтаси борлиги аниқланиб, ноқонуний уланиш нуқтаси узилди.
Ноқонуний уланиш аниқланган барча фуқароларига тегишли тартибда жарималар белгиланиб, қонуний чоралар кўрилди.
Жорий йил бошидан то ҳозири кунгача аниқланган ноқонуний уланишларнинг умумий зарари 500 млн. сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.
Рейдлар давом этмоқда.Biz👉 http://myurls.co/paxtachi