Жойнамоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?
❓ Савол: Жойнамоз танлашда нималарга этибор бериш керак?
📩 Жавоб: Исломнинг аркони бўлмиш намозда “хушу-хузу” катта аҳамиятга эгадир. Кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳам содир бўлган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аломатлари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: “Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар”», дедилар.
«Хомийса» рангли ва аломатли ёпинчиққа ўхшаш кийим. Абу Жаҳм машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хомийсани ҳадя қилган эди (“Ҳадис ва ҳаёт”, 5-жуз).
Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббиси ҳузурида турганини ҳис қилсагина, намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор, у агар оддий ва бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга, хаёлимиз бўлинмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан, имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил, турли нақшлардан холи бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@ZiyouzKanali