Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан "маҳалла еттилиги"нинг асосий вазифалари белгилаб берилган. Фармонга кўра, маҳалла еттилигига жами
33 та вазифа юклатилган.
1. Маҳалла раисига
5 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Маҳалла ободлигини таъминлаш.
2. Ҳоким ёрдамчисига
7 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Ишсиз ахолини касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш.
3. Ёшлар етакчисига
9 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
4. Хотин-қизлар фаолига
4 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Соғлом оила - соғлом жамият тамойилини тарғиб қилиш.
5. Профилактика инспекторига
3 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Маҳаллада ҳуқуқбузарликни олдини олиш.
6. Ижтимоий ходимга
2 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Оғир ахволга тушиб қолган ва шу тоифага тушиш хавфи юқори шахслар ва оилаларни аниқлаш.
7. Солиқ инспекторига
3 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Тадбиркорларга солиқ хизматини кўрсатиш.
👁🗨 @ZARBDOR👇
https://t.me/Zarbdor