Zafarbek Solijonov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Интернетда уйида шерни сақлаган, у бўшалиб кетиб одамларга ташланган ёки айиқ боқаётган, ёки бўлмаса, умуман уйда сақлаш мумкин бўлмаган ёввойи ҳайвон асраётганларга жавобгарлик кучайтириляпти.

Аввалига ўша ҳайвон давлат фойдасига мусодара қилинади, эгасига эса яхшигина жарима. Бу ўша ҳайвон зарар етказмаган ҳолдаги ҳолат. Агар зарарам етказса, жавобгарлиги янада оғирроқ бўлади.

Сенат мажлиси

👉 @Zafarbek_Solijonov


Шаҳарсозлик нормаларини бузганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда

2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йилнинг фақатгина 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.

Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган.

Яна бир ҳолатга Сенат раиси эътибор қаратди, яъни кейинчалик ўзгартирилаётган таянч конструкциялар. Жуда оғриқли масала. Интернетда хона деворларини бузиб, иккита хонани бирлаштирганлар ёки балкон, том қисмга бассейн қурвоганлар ҳақидаям кўрдик.

Ютюбда кузатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov


Депутат Фарғонадаги АЁҚШ масаласида тегишли қўмитага сўров юборди

Фарғона шаҳридаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин ҳодисаси бир водийлик сифатида менга ҳам оғир зарба бўлди. Суюлтирилган газнинг тарқалиб алангаланиши натижасида бир нечта инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди, кўпчилик оғир жароҳатлар олди, кўп қаватли уйлар, автомобиль ва хусусий мулклар зиён кўрди. Бундай фожиавий ҳолатлар шаҳарсозлик ва хавфсизлик қоидаларига қанчалик амал қилинганини жиддий савол остига қўйяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев айни ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутат сўрови юборибди. Унда АЁҚШ қурилиши ва фаолияти қонунчиликка мувофиқлиги, хавфсизлик талабларига амал қилинганлиги ва келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилиши юзасидан аниқ жавоб сўралган.

Менда савол туғиляпти-да, масъуллар томонидан бундай иншоотларни қуриш ва хавфсизлик талабларига эътибор қилиш учун албатта инсонлар қурбон, бинолар вайрон бўлиши шартми? Бунақа ҳолатлар фақат оғир оқибатлардан сўнггина кун тартибига қўйилиши тўғрими? Қачон бир сал мулоҳаза қилиб, олдиндан ҳар қандай эҳтимолий ҳолатни ўйлаб кўриб иш қилишни ўрганишади?

Жамоатчилик қатори мен ҳам депутатнинг бу сўрови орқали содир бўлган ҳолат бўйича чуқур таҳлил ўтказилиши ва келгусида бундай фожиаларнинг олдини олишга доир самарали чоралар кўрилишига умид қиляпман. Хавфсизлик бўлмаса, нафақат иқтисодий зарар, балки инсон ҳаётини йўқотишдек оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини масъуллар вақтида тушуниши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Айрим ходимлар масаласида хулосам

👉 @Zafarbek_Solijonov


Агар бу рост бўлса, на кулишни биласан, на йиғлашни)

👉 @Zafarbek_Solijonov


Forward from: YURISTKADR
Президентдан нима сўрар эдим?

Фуқаролик судлари судьяларига ҳам қийин. Энг кўп ишлар уларда:

➖9.00 дан 18.00 гача иш кўради;

➖18.00 дан 21.00 гача қарор ёзади;

➖21.00 дан 24.00 гача баъзага маълумотлар киритади.

Деярли дам олиш йўқ, шу сабаб, ишлар сифати ҳам ўлда-жўлда. Балогардон ҳам доим шулар.

Насиб қилиб, Президент билан учрашиб қолсам, иккита нарса сўрар эдим:

➖биринчиси, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ташкил қилиш ва иккинчиси, минтақавий тафтиш судлари ташкил қилиш.

Ишонинг, бундан бошқа ҳеч нарса сўрамас эдим.

👉@yuristkadr


Ҳокимларнинг энг ишончли, ҳамма нарсадан хабари одами ким? Албатта шопирлари. Ҳокимларнинг соққакаш шопирлари ҳақида видео қилдим, инстаграм саҳифамда. Кўринг, коммент ёзинг, кутаман.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сифатсиз ҳокимлардан шекилли😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Анор шарбати?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳақиқий муаммо нимада биласизларми? Ўша "катталар" ушбу воқеани умуман ҳис қилмайди. Оддий қарайди. Чунки у ерда куйганлар, шаҳобчада ишлаганлар уларнинг яқинлари эмас. Уларга бегона ва оддий ресурсдек қараса керак.

Ҳукумат улкан хатолар қилишда давом этяпти. Бошланишига вафот этган, яраланганлар сонини яширишди. Кейин "майда балиқлар"ни қўлга олишди. Аслида президент вилоятдаги масъул шахсларга қарши сиёсий жавоб жавобгарлик масаласини кўриб чиқиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Амир Темур давлатида савдогарнинг мулки талон-тарож қилинса ўша ҳудуд ҳокими мулкнинг 5 бараварини тўлашга мажбур эди”, — тарихчи Санжар Ғуломов

Қурултойнинг ушбу сони Амир Темур ҳақидаги унча ёритилмайдиган жиҳат — унинг дипломатиясига бағишланган. Ушбу сон тарихимиздаги энг машҳур шахс ҳақидаги қарашларингизни ўзгартира олади.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/-uMDtRtwiCA?si=eaICH5zI-oKezPqe


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлардан маблағ ижроси масаласида фаол бўлишларини сўради.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сенат раиси ялпи мажлисда бюджет муҳокамаси ҳақида гапирди. Келаси йилги бюджет лойиҳаси устида ёз ойларидан бошлаб тегишли қўмиталар ишлаб келганини урғулади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бюджет муҳокамасини кўряпсизларми? Жамшид Қўчқоровга сенаторлар яхшигина саволлар ташлашяпти.

Ўзи парламентнинг энг асосий функцияларидан бири бу — халқнинг пулини давлат ва жамият ривожига тақсимланишида фаол қатнашиш. Тўғрими?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Янги таркиб. ОАВ ва жамоатчилик вакиллариям шу ерда. Танзила Камаловна Раис. Битта сиз кам. Ютюбда кузатинг.

👉 Онлайн шу ерда

@Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вақт ажратиш —

бу ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун жуда муҳим унсурдир. Бир-бирига вақт ажратиш, биргаликда сифатли вақт ўтказиш, ўзаро боғланиш ва тушунишни кучайтиради.

Бу тилни тушунадиган одамлар учун, муҳаббатни ифодалашнинг энг яхши усули — бирга бўлиш, бир-бирининг фикрларига эътибор бериш ва биргаликда эсда қоларли дақиқалар яратишдир. Вақт ажратиш, ҳис-туйғуларни янада чуқурлаштиради ва муносабатларни мустаҳкамлайди.


📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/NHlpr3hj9dA?si=9_QWX9i-5vlxUNGP


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сенатда "2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун муҳокамаси бўлди. Тегишли қўмиталар унда қатнашди. Сенатор Анвар Тўйчиев "Яшил макон"дастури бўйича вазирликка савол ташлаган.

Савол мазмуни маблағ президент ҳужжатида кўрсатиганидан камлиги бўйича келиб чиққан. Навоийнинг собиқ ҳокими, амалдаги сенаторам бу масалада фикр берган. Вазирлик масъули эса ушбу саволга тушунтириш берган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Чиқиндилар хизматига оид қонун лойиҳаси борасида ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди. Аммо ижтимоий тармоқларда бу ҳужжат бўйича нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

Лойиҳага кўра, қарздор аҳолини SMS билан огоҳлантириш ва қарз тўланмаган ҳолларда электр энергияси тўловларини вақтинча чеклаш таклиф қилиняпти. Лекин бу таклиф ҳали муҳокама босқичида бўлиб, якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта ишлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялашни тўлиқ кафолатлаш зарурлигини таъкидлаб ўтишди. Бу ҳужжат жамоатчилик фикри ва мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади.

Шунинг учун ҳозирги босқичда хавотирга ўрин йўқ. Қонун лойиҳаси ҳали бир нечта муҳокама ва қайта ишлаш босқичларидан ўтади. Ҳар қандай ўзгаришлар истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши тарафдоримиз.

@Zafarbek_Solijonov


Аптекадан қиммат сотилган дориларнинг пулини қандай қайтариб олса бўлади? Инстаграм саҳифамда шу лайфҳак тушунтирилди бу сафарги видеода.

👉 Инстаграмдаги видео

@Zafarbek_Solijonov


Ижтимоий тармоқларда кўзим тушди. 15 декабрь оқшоми “Humo Arena” муз саройида Халқ корпоратив тадбири ўтказилибди. Бош ҳомий — Халқ банки экан.

Ўтган йили ушбу залда Халқ банки ўзининг "Xazna" мобил иловаси тақдимотини ўтказганди. Орадан бир йил ўтиб, мазкур илова қарийб 5 миллион марта юклаб олинибди. Бир давлат банки учун ажойиб натижа!

Ўзи охирги бир неча йилда Халқ банкида давлат банкларидан кутилмайдиган янгиликлар, креативлар кўряпмиз. Ишқилиб бардавом бўлсин. Твиттер фаолларининг саҳифаларига қараганда яқин кунларда яна қандайдир форум режалаштирилган. Кузатамиз.



👉 @Zafarbek_Solijonov

20 last posts shown.