#Бизнес_солиқ
АМЕРИКАДАН ЮБОРИЛГАН ПУЛ УЧУН СОЛИҚ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
Ассалому алайкум Америкада грин карта билан кетиб ишлаётган фукаро, Америкадаги корхона орали узининг иш хакисини Узбекистондаги банк хисоб ракамига (вкладига) кўчирганда ЖШДС тулаши керакми?
📍ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 364-моддаига асосан Ўзбекистон Республикаси резидентлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олган даромади бўйича ҳам солиқ тўловчи ҳисобланадилар. Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси резиденти талаббларига жавоб берсангиз 12 фоизлик ставкда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайсиз. Норезидент жисмоний шахслар фақат Ўзбекитон Республикасида олган даромади бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайдилар.
Яъни сизнинг даромад солиғи тўлашингиз Ўзбекистон Республикаси худудида солиқ резиденти бўлиш бўлмаслигингизга боғлиқ.
Саволингизни: 👇👇👇
@Yurist_Qoriyev_bot'га ёзиб қолдиринг
@Yurist_daily
Telegram | Youtube