Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ҳуқуқшунос Азимжон Зухуровнинг расмий телеграм саҳифасига хуш келибсиз!
Мурожаат учун: @Yuristlik

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bu yuridik xatolarni qilmang!

Yurist podcast xalqqa foydali ma'lumotlar berish maqsadida boshlandi va birinchi sonini o'zidayoq bizneslardagi muammolarni yoritishga harakat qildik!

Suhbat davomida:
- O'z o'zini band qilgan shaxs kimligi;
- YaTT va MCHJni qachon ochish kerak?;
- Oilaviy korxona yoki Xususiy korxona? Qaysi birini qachon tanlash kerak?
- Umuman olganda biznes ochish jarayonidagi eng birinchi qadamlar
haqida gaplashdik.

Podcastimizdan olgan bilimlarni, insaytlarni izohlarga yozib qoldirsangiz va savollaringiz bo'lsa yozib qoldiring, biz albatta javob beramiz 😇

Tomosha qiling:
➡️ https://youtu.be/vebpW_qyEzQ

Ijtimoiy tarmoqlarimiz:
Telegram | Instagram | Youtube


Дастлабки шартнома тузишда эътибор қаратиш лозим бўлган энг асосий жиҳатлар

ФКнинг 361-моддасига кўра, дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар.

Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади.

Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак.

Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт.

Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.

Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


YTTlar uchun aytilgan 🎁

Ko`paytiruvchi koeffitsiyentlar YTT larning qat`iy solig`ini ham chetlab o`tmadi

Hududlar bo`yicha rasmdagidek soliq stavklari belgilandi.

Hozir oyiga 1 mln turgan summa o`tgan yili 907 500 edi
Manba

@Yurist_Zukhurov


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги қарорлари бугун, яъни 28 кун кечикиб эълон қилинди:

- Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида

- Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида

- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик фаолият билан шуғулланиши доимий бўлади. Бошида ушбу тартиб вақтинча жорий этилган эди.

Такси бозоридаги агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгилаб қўйилади.

Манба

@yurist_zukhurov


Miyani qiyin odatlardan rohatlanishga qanday o’rgatish mumkin?

@yurist_zukhurov


Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация ёхуд тафтиш инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди.

П/с.:
Бу каби ҳолатлар қонунчиликда аниқ, конкрет қилиб ёзилган бўлишига қарамасдан, амалиётда барибир учраб турибди…

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти юритганлик учун жавобгарлик бор!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасида ноқонуний тадбиркорлик фаолияти юритганлик учун жавобгарлик масалалари белгиланган.

Унга кўра, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —

ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


🔛 Tashkilotlarda endi ish boshlagan yoki boshlamoqchi bo’lgan yosh yuristlar diqqatiga!

Talab va takliflarga asosan amaliyotchi yurist va advokatlardan 1 oylik maxsus, amaliy mualliflik kursi tashkil etilmoqda!

🎓Kurs kimlar uchun:
- Faoliyatini endi boshlagan yuristlar;
- Yuridik xizmatga kirishmoqchi bo’lgan va o’rganishga tayyor talabalar;
- Korxona, tashkilotlarga ishga kirgan, biroq ishni tashkil etishga qiynalayotgan yosh yurist kadrlar.

🔎Ushbu kursda:
- Korxona, tashkilotlarda yurist ishni nimadan boshlashi kerakligi;
- O’z faoliyatida nimalarga e’tibor qaratish lozimligi;
- Rasmiy hujjatlar bilan ishlash tartibi;
- Nazariy bilimlarni amaliyotda joriy etish asoslari;
- Stressga chidamlilik, muloqot hamda muzokara sirlari;
- Sud va boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlarda korxona manfaatlarini himoya qilishdagi eng asosiy jihatlar va korxona yuridik xizmatini yuritishdagi eng muhim ko’nikmalarga ega bo’lasiz!


🔖Darslar Toshkent shahrida oflayn tarzda 1 oy davomida, haftada 2 kun 2 soatdan davom etadi va barcha darslar to’liq amaliyotga asoslangan holatda o’tiladi!

Joylar soni cheklangan. Darslarga 2025 yil yanvar oyining 15-sanasiga qadar start beriladi!

Hoziroq murojaat qiling va o’z joyingizni band qilib, amaliyotga amaliyotchilar bilan birgalikda osonlikda kirishib keting!

Murojaat uchun:
📞
+998(97)634-17-47

Telegram orqali murojaat:
@Sherali_Yuldoshev

Unutmang! To’g’ri qilingan birgina qaror hayotingizni sezilarli darajada o’zgartirib yuborishga qodir!


Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари белгиланди.

2025 йилда Тошкент шаҳрида 1 кв.метр турар жой учун белгиланган энг кам ставка - 28 000 сўм, нотурар жой учун эса - 45 000 сўм этиб белгиланди. Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда 1 кв.метр

- турар жой - 13 500 сўм
- нотурар жой - 26 500 сўм

Бошқа аҳоли пунктларида 1 кв.метр

- турар жой - 5 500 сўм
- нотурар жой - 11 000 сўм

Енгил автомобиллар ижараси - 858 000 сўм, юк автомобиллари, автобус ва микроавтобуслар учун - 1 705 000 сўм.

@yurist_zukhurov


⭐️Тадбиркорни текширишдан олдин ҳеч кимдан розилик олинмайди!

2025 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

Текширув ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

🤩«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими натижалари;

🤩аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиш хавфининг олдини олиш ёки бартараф этиш учун (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан олинган маълумотлар).

@yurist_zukhurov


#iqtibos

Kuchli bo'lish yagona tanloving bo'lmagunicha, qanchalik kuchli ekanligingni hech qachon bilmaysan.

Bob Marley

@yurist_zukhurov


Шунчалик кўп миқдордаги чаён қозининг қабрида нима қилади?

Қадим замонда подшо бир йигитга бир қоп чаён топиб келишни буюрибди, бўлмаса бошини танасидан жудо қилишини айтибди.

Йигит “Бир қоп чаённи қаердан оламан?” деб минг бир ўйловлар билан тонг оттирибди.

Боланинг отаси воқеадан хабар топгач, ўғлига:
- Бунча кўп чаён фақат қозиларнинг қабрида бўлиши мумкин. Фақат қозиқ санчиб тешиб, тешикка қопни тутасан, қоп тўлгандан кейин дарров оғзини боғлаб, қозиқдан қолган тешикни яхшилаб суваб ёпасан, бўлмаса ер юзига заҳарли чаёнлар чиқиб кетади, дебди.

Йигит отасининг айтганини қилибди ва подшонинг зуғумидан боши омон қолибди.

Савол туғилади: шунчалик кўп миқдордаги чаён қозининг қабрида нима қилади?

Балки, Аллоҳ уларни адолатсиз қарорлари ва ҳукмлари учун жазолаётгандир.

Хулоса эса Сиздан...

©️Ойбек Сапаев


#iqtibos

Qalbimizda Allohning nuri bor, uning nomi esa vijdondir!

©Lev Tolstoy

@yurist_zukhurov


3 ойда тил ўрганинг”. Рақобат қўмитаси айрим нодавлат таьлим ташкилотларига чора кўрди

Қўмитага кўра, баъзи таълим муассасалари томонидан истеъмолчиларни турли йўллар билан жалб қилиш ниятида рекламаларда “Жойлар сони чекланган”, “3 ойда тил ўрганинг”, “Кафолатланган таълим” каби бўрттирилган иборалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Бунда, энг кўп мурожаатлар “NEWTON ACADEMY KZ”, “MERIT SCHOOL”, “MyTeacher” (“MYTEACHER GROUP”) платформаси, “MY MED ACADEMY” ва бошқа ташкилотлар фаолиятига тегишлидир.

Натижада, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва "Реклама тўғрисида"ги Қонун талаблари бузилганлиги учун бундай муассасаларнинг бирига тегишлича молиявий жарима қўлланилган, шунингдек бошқа нодавлат таълим хизматини қўрсатувчи тадбиркорлик субектларининг амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишликларига қатъий огоҳлантирилган.

P.S. Кимгадир молиявий жарима, кимгадир қатьий огоҳлантириш… Нега икки хиллик экан а?

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


ҲМҚОларда ички муҳит тоқат қилиб бўлмас нуқтага келган, шекилли.

Кеча суд мажлиси бошланишини кутиб турганимда вилоятдан келган бир ҳамкасбимиз билан танишиб қолдим. Ёш йигит, ўтган йили лицензия олган экан. Фикрлари тиниқ, гап-сўзлари дадил, жўяли. Бир йил ичида тузуккина ютуқларга эришибди. Илгари прокуратурада ишлаган, алоҳида-муҳим ишлар бўйича терговчи лавозимидан ўз ихтиёри билан бўшаб, адвокат бўлибди. Сабабини сўраганимда шундай деди:

– Ишхонада яшашдан тўйиб кетдим. Икки фарзандим бор. Биласизми, хотиним кўзи ёриётган пайтларда ҳам мен ишда бўлганман. Болаларим ота меҳрига, мен ота бўлиб уларнинг дийдорига тўймай қанча йилни совурдик. Яхши бўлиб қолар, деган илинжда юрувдим, севган касбимни ташлаб кетишга кўзим қиймасди. Аммо пичоқ бориб суякка қадалди.

2022 йилда қаттиқ касал бўлдим. Ўлишимга оз қолди. Оғир операция бўлдим. Кейин бир ой касалхонада, икки ойдан зиёд уйда кўрпа-тўшак қилиб ётдим. Ана шу уч ой ичида раҳбарларим ақалли бир марта қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрамади, ишонасизми?! Мана шу сабр косамга сўнгги қатра бўлди. Демак, мен уларга фақат соғ вақтимда керак эканман-да, деб ўйлаб дилим оғриди. Тузалиб, ишга қайтгач, тезроқ бўшаш ҳаракатига тушдим. Менга ўхшаганлар жуда кўп. Республика бўйича аҳвол қандайлигини билмадиму лекин бизнинг вилоятда ҲМҚОларда “кадровий голод” кучайган...

Ҳамкасбимнинг гапларидан кун бўйи кўнглим ғашланиб юрдим. Биз, адвокатлар кўпчилигимиз “орган”дан чиққанмиз, у ёқда ишлаш осон эмаслигини биламиз, лекин муҳит, ходимларга муносабат ҳеч қачон бу қадар ёмон бўлмаган-ку. Тўғри, адвокатура эшиги ҳаммага очиқ, муносиб кадрлар бизга керак. Аммо яхши оперативниклар, терговчиларнинг кетишидан билвосита биз ҳам зиён кўрамиз, ахир уларнинг ўрнида ким ишлайди?..

Кечқурун шу ўйлар билан ўтирганимда туман ИИБда терговчи бўлиб ишлайдиган жияним қўнғироқ қилиб қолди. Раҳматли отаси изидан бориб шу касбни танлаган, Академияни битирганига энди 3 йил бўлди.

– Адвокатликка ўтмоқчиман, опа, йўл-йўриғини тушунтиринг. Бошқа иложим йўқ. Мен улар берадиган ойликка ҳалол ишлай олмайман.

Анграйиб қолдим. Нималар бўляпти ўзи?!

Advokat Zebo Komilova

@Yurist_Zukhurov


❗️Яхши судья адвокатни тинглайди.

🖥“Қонунчилигимизда ҳам муаммоларимиз кўп. Охирги вақтларда қонунлар кўп қабул қилинаётганидан баъзан судларимизда уларни вақтида ўзлаштиришга имкон бўлмай қоляпти.

Айрим қонунларда бир-бирига зид келадиган жойлари бўляпти. Мана шунга ўхшаш ҳолатларда адвокатлар судларга ёрдамчи аслида. Мен доим судларга айтаманки, агар яхши судья бўлса, у адвокатни тинглаши керак, адвокатга қулоқ солиши керак”.

Олий суд раиси Жахангирович

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


⚡️Шартномани бажара олмаган шахс қамалиши мумкин эмас!

☝️Билиб қўйинг:
"Ҳеч ким бирор-бир шартнома мажбуриятини бажара олмайдиган аҳволда бўлгани асосидагина озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас".
 
🔰 “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро Пактнинг 11-моддасидаги ушбу талабга кўра, турли масалалар, шу жумладан тижорат банкларидан кредит олишга доир шартнома тузаётган тадбиркор ёки фуқаро шартнома мажбуриятини бажара олмаганлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазога тортилиши мумкин эмас.

Бу айниқса, бугунги кунларда урчиб кетган: кредит маблағи мақсадсиз ишлатилган, деган важ билан ҳуқуқий баҳо бериш ва жазо белгилашда ҳам инобатга олиниши шарт!

Прокуратура идоралари бу борада жиноят ишлари қўзғатиш ва тадбиркор, фуқарони асоссиз қийнаш амалиётига чек қўйиши керак!

❗️Маълумот учун: Ўзбекистон ушбу Пактга Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 127-I-сонли қарорига асосан қўшилган.

(c) R. Kusherbayev

Каналга уланиш: 
@Yurist_Zukhurov


Ish qurollari haqida

Telefon. Telefondan ishlash - xato. Faqat majbur bo’lganda. Safarda. Shoshib turganda. Telefonda matn sekinroq o’qiladi. Sekinroq yoziladi. Bir xil ish uchun ikki barobar ko’proq vaqt ketadi. Odamlar kun bo’yi telefondan ishlaydi - yana vaqtim yetmayapti deb hayron bo’ladi.

Noutbuk. Ish uchun eng qulay. Hamma joyda ishlatsa bo’ladi - kutubxona, kafe, ishxona, sohil bo’yi. Bitta ekran qo’shsa kompyuterga aylanadi. Noutbukni ochib ishlamaslik qiyin. Ayniqsa makbuk bo’lsa. Batareya ikki kunga yetadi.

Planshet. Ishlab bo’lmaydi. Sotuvchi va reklama sizga teskarisini atyadi. Ruchkasi bilan qiziqtiradi. Sensor ishlash uchun emas. O’ynash uchun qulay. Balki shunga video ko’rish va o’ynash planshetlarda ishlashdan 6 barobar keng tarqalgandur. Planshetga ishlash uchun har safar o’tirganimda, chalg'iyman. Youtubega ulanib ketadi.

Monoblok. Kompyuter. Katta ekran. Bitta qaraganda qulay ko’rinadi. Aslida kompyuter uchun doimiy joy kerak. Shunga yarasha og’ir ishlarni qiladigan kompyuter bo’lmasa - faqat chang yig’ib yotadi. Odam doim ham bir joydan ishlayvergisi kelmaydi. Toza havoga ko’tarib olib chiqib keta olmaydi. Bunga noutbuk qulayroq.

(c) Aziz Rakhimov

@yurist_zukhurov


#fikrla

Faqat qilgan gunohlaring uchun emas, balki bajarilmagan majburiyatlaring uchun ham tavba qil.

Ibn Taymiyyah

@Yurist_Zukhurov

20 last posts shown.