Yuridik Klinika


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


⚖️TADBIRKORLAR VA FUQAROLAR UCHUN "YURIDIK KLINIKA" O‘Z XIZMATLARINI TAQDIM ETADI.

⚡️AYNAN SIZ UCHUN FOYDALI TAVSIYA:

💼1.Qonuniy xavfsizlikni ta’minlash:
Tadbirkorlik faoliyati davomida xatolarga yo‘l qo‘yish katta moliyaviy yo‘qotishlarga olib kelishi mumkin. Yuridik Klinika bu xatolaringizni oldini olib, biznesingizni xavfsiz muhitda rivojlantirishga yordam beradi.

👮‍♂️2.Tekshiruvlardan qo‘rqmaslik:
Tadbirkorlar uchun turli tekshiruvlar doimiy bosim bo‘lib keladi. Biz sizning hujjatlaringizni tayyorlash va qonunchilik talablariga moslashtirishda yordam beramiz, shunda siz tekshiruvlardan osongina o‘tasiz.

❗️3. Sud jarayonlarida himoya:
Noqonuniy shartnomalar yoki sheriklar bilan kelishmovchiliklar sudgacha olib borishi mumkin. Bizning yuridik jamoamiz sizni sud jarayonlarida himoya qiladi va sizning manfaatlaringizni himoya qilish uchun tajribaga ega.

⌛️4. Vaqt va mablag‘ni tejash:
Yuridik muammolarni mustaqil hal qilish ko‘p vaqt va mablag‘ talab qiladi. Yuridik Klinika orqali siz ishlaringizni ishonchli qo‘llarga topshirib, biznesingizni rivojlantirishga e’tibor qaratishingiz mumkin.

📈5. Yuridik maslahat va strategik yechimlar:
Har bir biznes o‘ziga xos. Biz sizning muammolaringizni tinglab, biznesingiz uchun eng samarali yuridik yechimlarni taklif qilamiz. Bu kelajakdagi muammolarni oldini olishga yordam beradi.


Bugunoq "Yuridik Klinika"ga murojaat qiling va biznesingizni ishonchli himoya qiling!

Murojaat uchun:
📞+998939655050

✈️Telegram: @Yuristkonsult_1

🔵Bizni Telegramdagi Yuridik Klinika sahifamiz orqali kuzatib boring

📍Manzil: Namangan shahar, Navoiy ko'chasi.
Mo'ljal: Navoiy aylanmasi (koltsevoy) 3-oilaviy poliklinika yonida.


❗️ 1 декабрдан ипотека кредитларини расмийлаштириш бошланади!

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилди. Ушбу кредитни олиш учун "маҳалла еттилиги" тавсияси талаб этилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла учун чекланган лимит қўйилиши кутилмоқда.

Ушбу кредит Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан камбағал бироқ, етарли доимий даромадга эга оилалар учун ажратилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️МАШИНАМНИ СОТГАНМАН, ЛЕКИН ҲАЛИ ХАМ РАДАРЛАРДАН ЖАРИМА МЕНГА КЕЛЯПТИ..

Бундай ҳолатда жарима солиш тўғрисидаги қарор Сизни номингизга келиши қонуний ҳисобланади. Чунки Сиз машинангизни ишончнома орқали сотгансиз. Сотган одамингизга машинангизни олди-сотди шартномаси орқали сотганингизда бундай ҳолат бўлмас эди.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддасига асосан,

➖ махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг МУЛКДОРИ тортилади деб кўрсатилган. Бу ҳолатда мулкдор Сизни ўзингиз ҳисобланасиз. Шунинг учун радарлардан келаётган жарималар Сизни номингизга келиши қонуний ҳолат ҳисобланади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ УНИ ҚАРИНДОШЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИГА ТАЪСИР ҚИЛМАЙДИ

📄 Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

➖Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

➖Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

➖Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

➖Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

➖Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

❗️Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

📄 Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

📃 16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

❗️Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ОЛИНГАН КРЕДИТ ЎЗ ВАҚТИДА ҚАЙТАРИЛМАСА НИЗО ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Мен банкдан кредит олган эдим. Ҳозирги кунда ишимда узилиш бўлаётганлиги сабабли кредит қарзини тўлашга қийналябман. Банк ҳодимлари эса уйимга келиб зериктирди. Уларга тез кунда қўлимда пул бўлишини ва 10 кунда қарздорлигимни тўлашимни айтдим, лекин улар хатто қариндошларимгача телефон қилиб мени шарманда қилмоқда. Бу ҳолатда банк ҳодимлари қарзни ундириш учун уйга келмасдан судга мурожаат қилиши керак эмасми ?

⚡️ЖАВОБ;
Саволга жавобни кредит шартномаси тушунчасидан бошласак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

🟢 Кредит шартномасида тарафлар ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаса нима бўлиши, қандай тартибда манфаатдор тараф ўз ҳуқуқларини амалга оишириши ва низолар қандай усулда хал этилиши бўйича қонун хужжатларига асосланиб нормалар киритилади .

✏️ Амалиётда кўпчилик кредит олган шахслар ва банк ҳодимлари айнан манашу кредит шартномасини тушунмаслиги ёки билмаслиги натижасида кўплаб муаммоларга дуч келишади. Масалан, кредитдан қарзи бўлган шахсдан қарзни ундириш учун саволда айтилганидек банк ҳодимлари, керак бўлса ўша банкни бошлиғи билан бирга қўшилиб фуқарони уйига борган ҳолда қарзни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда лекин, бирор-бир кредит шартномасида қарзни фуқарони уйига бориб ундириш керак деган норма бўлмайди ва бўлиши хам мумкин эмас. Шартномага асосан, агар фуқаро қарзини тўламаса банк қарзни суд тартибида ундириши керак. Қарздорни уйига бориб талаб қилиши керак эмас. Бу усул масалани қонуний ечими хам эмас.

❗️Жаноб айрим банк ҳодимлари ! Кредитдан қарзи бор шахсни аммасига, ҳоласига, опоқисига ёки бошқа қариндошларига қарздор қарзини тўласин деб телефон қилишга ёки уйига боришга Сизларни ҳаққингиз йўқ. Қарздордан қарзни мажбурий ундириш учун Сиз фақат судга мурожаат қилишингиз мумкин. Буни фаҳмлаш учун Сизларга нима етишмаяпти билмадиму, лекин бу ҳолат шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш сифатида баҳоланиб, бошқа бир қонунбузилиш ҳолатига олиб келиши мумкин...


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда шу масалага атрофлича тўхталаман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

1. Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак. (жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

2. Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

❗️ Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

❗️ Рахбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН ДИПЛОМ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАН ОЛИНАДИМИ ?

📃 “Таълим тўғрисида”ги 23.09.2020 йилдаги ЎРҚ-637-сон Қонуннинг 31-моддасига асосан,

➖ нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади ҳамда лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.

✅  Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради деб кўрсатилган.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⁉️ Эр-хотиннинг умумий мулкига нималар киради?

    Никоҳ давомида олинган мол-мулк эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланади. Хусусан, бундай мулк сирасига қуйидагилар киради:

    – меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятидан, шунингдек, интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлар;

     – пенсия, нафақа, шунингдек, моддий ёрдам ва компенсация суммалари (масалан, моддий ёрдам, майиб бўлиш ёки саломатлигига етган зарар учун тўланган сумма ва бошқалар) киради.

     ⁉️ Мулк эр ёки хотиннинг бирининг номида бўлса-чи?

    Қуйидагилар эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланади: эр-хотиннинг умумий пулига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, қимматбаҳо қоғозлар, пайлар (акциялар), омонатлар, кредит муассасаларига ёки бошқа тижорат ташкилотларига киритилган капиталдаги улушлари ҳамда бошқа ҳар қандай мол-мулклари.

     Ушбу мол-мулклар эр ёки хотиндан қайси бирининг номига расмийлаштирилган, пули эр ва хотиннинг қайси бири томонидан тўланган бўлишидан қатъи назар, умумий мол-мулк ҳисобланади (масалан, уй-жой, машина, омонатлар).

 Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⁉️БОЛАНИ КИМДА ҚОЛИШИНИ АНИҚЛАШДА УНИНГ РОЗИЛИГИ СЎРАЛАДИМИ?


САВОЛ:

Айолим билан ажрашйапмиз бола кимда қолади?


ЖАВОБ:

Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда у билан кўришишда, шунингдек суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.

✅Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда:
✅  боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
✅ ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
✅  болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
✅ ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
✅  ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
✅  болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади.

☝️Шундай экан, суд болаларнинг кимда қолиши масаласини ҳал қилишда биринчи навбатда юқоридаги мезонларга таянади.

📃Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2019 йилдаги ПҚ – 4296-сонли “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда, шунингдек, ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида бола ўз фикрини ифода қилишга ҳақлидир.

✅Бунда қарор қабул қилишга ваколатли органлар (шахслар) боланинг манфаатига тааллуқли масалани ҳал қилишда оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, жиддий омил сифатида кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши шарт деган қоида белгиланган.


✅Тиббиёт ходимларининг аниқлашича, болада  10 ёшдан кейин оқилона ва мустақил фикрлаш қобилияти шакллана бошлайди. Шу туфайли судларда 10 ёшга тўлган болаларнинг фикри инобатга олиниши назарда тутилган.

❗️Юқоридаги қоидаларга кўра сизлардаги вазиятда суд боланинг ота ёки онада қолишини аниқлашда биринчи галда боланинг ёшига эмас, юқоридаги мезонларга таянади. Бу ҳолатда сизлар суд қароридан норози бўлсангиз, унда юқори судга апелляция тартибида шикоят қилишингиз мумкин.

✅Эслатиб ўтамиз, бизнинг канал орқали барча юридик ҳужжатларга, шунингдек юқоридаги даъво аризасига ҳам буюртма қилишингиз мумкин

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙ ТЎЛАМАСЛИК ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН!

⚡️Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра,

➖ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у бундай жавобгарликдан озод қилинади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги

Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади.

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган.

Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган.

Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик
Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик
Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми?

МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.

Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌Фуқарони пропискадан чиқариш тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 15-бандига асосан Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан бекор қилинади:

👉 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;
👉 мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;
👉 мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
👉 суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
👉 фуқаро қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетганда;
👉 сохта ҳужжатлар ёки ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлар асосида доимий рўйхатга олинганлиги аниқланганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
👉 умрбод озодликдан маҳрум қилинганда — суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми асосида;
вафот этганда — ФҲДЁ органининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси ёки маълумотномаси асосида.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Қандай хужжатлар тақдим қилиниши керак?

Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;
👉 уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва ушбу Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.

Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади.

Доимий рўйхатга олишни бекор қилиш рад этилган тақдирда, фуқарога шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ҚАРЗ ОЛГАН ШАХС ҚАРЗ БЕРГАН ОДАМГА ҚАРЗИНИ ҚАЧОН ҚАЙТАРИШИ КЕРАК?

Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида (Сизни ҳолатингизда ёзиб берган тилхатида) назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт эканлиги келтирилган.

❗️Ушбу модданинг 2 қисмида эса, агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак эканлиги кўрсатилган.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

Алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Агар болалар вояга етгунига қадар бўлган давр 5️ йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ФҲДЁ ОРГАНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ЭР-ХОТИННИ НИКОҲДАН АЖРАТИШИ МУМКИН ?

Оила кодексининг 218-моддасига асосан,

➖ никоҳдан ажралиш ариза берувчиларнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига ариза берилган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгач қайд этилади деб кўрсатилган.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ТАРАФЛАРДАН БИРИ СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,

➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

✅ Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


#Диққат #Тарқатинг

Суратдаги жойларда сигарет чексангиз 125 000 сўм жарима тўлайсиз

️Фотосуратдаги жойлардан ташқари тўхташ жойлари, савдо объектлари, шунингдек одамлар оммавий дам олишига мўлжалланган барча ёпиқ иншооатлар ҳам бунга киради.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-1-моддасида белгиланишича,
Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Сигарет чекадиган танишларга юборинг.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️ Камбағал оилаларга уй жой таъмирлаш учун имтиёзли кредит ажратилиши бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉 Кредит муддати: 20 йилгача.
👉 Фоизи: бугунги кунда 17,5 фоиз.
👉 Миқдори: 120 млн сўмгача.
👉 Бошланғич бадал учун 15 фоиз субсидия ҳам берилади.
👉 Кредит ажратиш схемага асосан 10 кун муддатда ажратилади.

❗️ Маблағлар кредит олувчининг пластик картасига ўтказилиши мумкин.

Камбағал оилаларга уй таъмири учун бериладиган имтиёзли кредитлар "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ажратилади
Талабгорлар ҳоким ёрдамчиси томонидан "онлине-маҳалла" платформасига киритилади.

Камбағал оилаларга уй жой шароитини яхшилаш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар барча камбағаллар учун ажратилмайди.
Жумладан, қарз олувчи доимий ва етарли даромад манбаига эга бўлиши кераклиги қарор билан белгилаб қўйилди.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️Омбудсман фуқароларнинг шикоятлари асосида ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди

🔰 Қонунга кўра, Омбудсман фуқароларнинг, республика ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

✅Омбудсман мурожаат этувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки бошқа воситалардан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, унинг шикояти бўйича охирги қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йил ичида берилган шикоятларни кўриб чиқади.

⚖️Қуйидагилар Омбудсманнинг таъсир чоралари ҳисобланади:

➖огоҳлантириш;
➖тақдимнома;
➖илтимоснома;
➖талабнома.

📃Омбудсман қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли.

⚡️Омбудсман ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (бундан такси ва шаҳар йўловчилар транспорти мустасно) имтиёзли юриш ҳуқуқига эга.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika

20 last posts shown.