Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter






#Кун_фотоси

Уйингизга вилоят ҳокимидан хат келса–я?

✉️ Бугунги ёшлар одатда жарима хатларини тез-тез олади. Бироқ, Тошкент вилояти маҳаллаларида фаолият юритаётган 88 нафар ёшлар етакчиларининг уйларига шу кунларда шахсан вилоят ҳокимидан махсус хатлар бормоқда.

💌Қувонарлиси шундаки, бу хатлар ёшлар етакчиларининг ота-оналарига йўлланган Зойир Мирзаевнинг миннатдорчилик мактуби бўлиб, уларнинг фарзандлари йил давомида ёшлар билан ишлашда намуна кўрсатганликлари учун рағбат сифатида топширилмоқда.

❗️"Почтальон"лар ҳам чакана эмас. Суратда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Нодир Хожиев ҳамда Тошкент тумани ҳокими Сардор Эргашов ташаккурномаларни ўз эгаларига топшираётганини кўриш мумкин.


Ёшлар етакчилари, мазами сизга, мазззззами? 😉

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️

КЕЛИНГ

Хурмо мавсуми ҳам авжида. Анош сизларни меҳмондорчиликка чорлаяпти. Келинг...😍

📍Пискент

Орангизда хурмо данагидан вилка-қошиқ излаганлар борми?😁


Yoshlar kundaligi


#Диққат

❗️ Президент
Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Yoshlar kundaligi


#тафсилот

800 "кўкат" бўлса, "права" ҳал!

Кўча тўла авария. Ўтган ҳафтанинг ўзида 3 нафар бола автомобиль шиналари остида жон берди.

Айни шу вақтда эса қора бозорда ҳайдовчилик гувоҳномасининг "ставкаси" 500 дан 1000 долларгача кўтарилган. Тушуняпсизми, чаласавод ҳайдовчилар соққасини бериб, автотеррористга айланмоқда.

Инсайдерларнинг хабар беришича, 19 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш мақсадида 800 доллар пул олаётган фуқаро Ю.С. ни ашёвий далиллар билан қўлга олган. У ўзининг ички ишлар тизимидаги "акахон" лари орқали ишни имтиҳонсиз битириб беришга ваъда берган.

🤦‍♂️Ҳозирда тегишли тартибда суриштирув ишлари бормоқда. Aсосийси, энди бу муттаҳамга ўша акахонлари ҳам ёрдам беролмайди.


Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Муносабат

❗️Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.


Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Yoshlar kundaligi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​#Даҳонинг_болалиги

🇬🇧 БУЮК БРИТАНИЯНИНГ БУЮК БОШ ВАЗИРИ

👶 У тартиб-қоидаларни бузишни хуш кўрарди. Ҳали онасининг бағрида экан табиат қонунини бузиб, етти ойлигида дунёга келди. Отаси инглиз асилзодаси, онаси эса америкалик бойваччалардан эди. Чақалоқ оилага қувонч олиб кирди, аммо ота-она ўғлига вақт ажрата олмасди. Уни Эверест исмли энага парваришлаб, катта қилди.

💂‍♀️ Эрта туғилганига қарамай болакай баланд бўйли, соғлом ва ҳаракатчан бўлиб улғайди. Энг севимли ўйини “уруш-уруш” бўлиб, бир ярим мингта ўйинчоқ аскар йиғиб қўйганди. Майдончада улар билан жанглар ўтказиб турарди. Келгусидаги катта жангларга тайёргарлик шу вақтдан бошланган бўлса, неажаб.

💁‍♂️ Мактабда ёмон ўқиди. Ўқитувчилар уни аҳмоқ ва истеъдодсиз деб топди. Математикани тушунмас, тилларни ўзлаштиришга қийналарди. Гапирганда фикрини йиға олмай, дудуқланиб қоларди. Ҳатто, бир неча марта калтак билан жазоланди. Шунга қарамай, унинг характерида қайсарлик, ўзига ишонч, такаббурлик бўлиб, ҳаракат қилишдан, курашишдан чарчамасди. Энг яхши фазилати эса кучли хотираси бўлган.

🪖 Отаси ўғлида адвокат қиёфасини кўрарди, лекин у ҳарбийлик йўлини танлади. Хафа бўлган ота ўғлини бу соҳада косаси оқармаслигини башорат қилди. Қайсар ўсмир эса фикрида қатъий туриб, ҳарбий соҳада ўқиди ва хизмат қилди. Тарих гувоҳлик берадики, отаси янглишган экан.

📖 Бақувват ва фаросати ўткир йигитнинг нозик кўнгли бор эди. Бу кўнгилда адабиёт ва рассомлик ҳаваси куртак оча бошлади. Аввалига уруш мухбири бўлди, кейинроқ катта-катта асарлар ёзди. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Қачонлардир, дудуқлиги учун мактабда кулгига қолган йигитнинг нутқлари кейинчалик бутун дунёда нотиқликнинг ноёб намунасига айланди.

📌 У ҳаёт ва ижоддаги тажрибаси натижасида 1940-1945, 1951-1955 йилларда Буюк Британия империясида бош вазир бўлди. Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари билан Буюк Британия ўзлигини сақлаб қолди.

📜 Тинчлик учун қилган ҳаракатлари баробарида “темир парда” ҳақидаги нутқи “совуқ уруш”ни бошлаб бергани ҳам ҳақиқатдир... Нима қилсинки, у ҳам бир банда эди. Хато-камчиликсиз одам ҳам, иш ҳам бўлмайди.

💯 Болалигида ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ўсмирлигида камситилган, йигитлик чоғи қаршиликларга учраган, умри Буюк Британия тараққиёти ва тинчлиги йўлида ўтган, янги асрда “Тарихдаги энг буюк британиялик” мақомини олган ўша болакай

Черчилль эди. Уинстон Черчилль эди.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Англадим - баҳорга аталмаганмиз,
Кузда туғилганман, демакки - кузман.

Шеър: Шуҳрат Ориф
Образда: Анора Абдурашидова, АбдулАзиз


Yoshlar kundaligi




#Кун_фотоси

Президент парламент аъзолари ва дипломатик корпус вакиллари билан

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳукуматга раҳбар тайинлаш мақсадида ўтказилган йиғилишида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев депутатлар, сенаторлар ва дипломатик корпус вакиллари билан суратга тушди.

Yoshlar kundaligi


#Бу_қизиқ

ДУНЁНИНГ ПАҲЛАВОН ЧАҚАЛОҚЛАРИ

🤱❤️Кеча Нурафшон шаҳрида сал кам 7 килограммлик чақалоқ (6,85 кг) дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Хўш, бундай оғир вазнда туғилган чақалоқ фақат биздами?

➖🇨🇦10,7 кг — чақалоқ Канадада дунёга келган. Бола атиги 11 соат яшади ва энг катта туғилган чақалоқ сифатида тарихга қолди.

➖🇮🇩8,7 кгИндонезияда яшовчи Акбар Ҳасануддин. 2009 йилда туғилган. Ҳозирда у Индонезия тарихидаги энг оғир вазнда туғилган гўдак саналади.

🇷🇺7,75 кгРоссияда яшовчи Надежда Халина. У 2009 йилда туғилган ва оиладаги ўн биринчи фарзанд. Ҳозирда Россия тарихида туғилган энг вазни оғир чақалоқ ҳисобланади.

➖🇺🇸7,7 кг — 2004 йилда АҚШда туғилган. Айни пайтда қизнинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратига муҳтож эмас.

🇿🇦7,6 кгЖанубий Африка фуқароси Чеснер Абелс. У оилада тўртинчи эди ва ундан кейин онаси фарзанд кўриш ғоясидан қатъиян воз кечди.

Бундай ҳолат Ўзбекистон тарихида илк бор қайд этилгани айтилмоқда. Нима ҳам дердик, паҳлавон чақалоқлар кўпаяверсин.☺️


Yoshlar kundaligi


❗️❗️❗️

2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Yoshlar kundaligi


❗️❗️❗️

Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

Айни дамда ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келаётгани. Энди шундай тартиб Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этилиши режалаштирилаётганини билдирди.

Yoshlar kundaligi


#Иқтибос

“Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади
”.

Шавкат Мирзиёев


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган йиғилишдан.

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Мен ҳам ёмғир каби бир ёғиб ўтдим,
Сен ҳам ёмғир каби йиғлаб ўтдинг бир...

Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi


❗️❗️❗️

БУ РЎЙХАТДА БЎЛСАНГИЗ, КУНИГА 5 СОАТДАН КЎП ИШЛАМАЙСИЗ!

❗️Ўта зарарли ва ўта хавфли шароитлардаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган давомийлиги тасдиқланди.

Хўш, сизнингча бу имтиёзларга яна қандай фаолият турларини киритса арзийди


Рўйхатда йўқмисиз, марҳамат қилиб эртага ишга кечикмай боринг!😉

Yoshlar kundaligi





20 last posts shown.