🇺🇿Уруш бошланганда Зебо Ғаниева 16 ёшда бўлиб, Москвадаги театр санъати институтида ўқиган. 1941 йил октябридаёқ у Москва яқинида пулемётчилар ротасида жанг қила бошлаган ва тез-тез разведкага бориб турган. Қизнинг теран ақли, ўткир кўзлари жуда қисқа вақт ичида унга мерганликни ўрганиб олиш имконини берди. 1942 йилнинг апрель-май ойларида ўз ҳисобига 21 нафар фрицни ёзиб қўйган. Ўз сўзларига кўра, бутун уруш давомида у 129 фашистни йўқ қилган. 1942 йилнинг 23 май куни Ленинград областидаги Врагово қишлоғи учун жангларда Зебо қаттиқ яраланади. Уни дўстлари жанг майдонидан олиб чиқади ва шу пайтда Москвага учаётган самолётга чиқариб юборади. Москвада врач Мария Шверник қони зарарланган, оғир аҳволдаги Зебони 11 ой давомида парваришлайди.
Урушдан кейин З.Ғаниева яна санъатга қайтади ва «Ўзбекфильм» дурдонасига айланган «Тоҳир ва Зуҳра» фильмида Хоразмнинг гўзал маликаси ролини ўйнайди. Кейинчалик З.Ғаниева шарқшунослик фанлари доктори, профессор даражасига эришган.
Reaksiya bosish yodizdan chiqmasin👍🔥
✅@Yo'qolgan_tarix — o'tmishdan bugunga bitiklar!🔻