Саҳоват ниқобидаги қинғирлик тугайди: ҳақиқий муҳтожларга ҳақиқий ёрдам берилади
Одамларга ёрдам бериш – жамиятнинг эзгу фазилатларидан бири. Аммо сўнгги пайтларда хайрия ишларидан суиистеъмол қилиш, лохозаврлик қилиб, бировларнинг расмларидан ҳам фойдаланиб пул йиғиб, бу пулларни еворятган, сохта саховатпешалар пайдо бўлди.
Шубҳали хайрия йиғимлари, назоратсиз хайрия қутилари ва ҳисоботсиз маблағлар ҳақиқий муҳтожларга ёрдам бериш ўрнига, бошқа мақсадларда ишлатилаётгани хавотир уйғотмоқда.
Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида муҳокама қилинаётган янги қонун лойиҳаси ана шу муаммоларга барҳам беришга қаратилган. Унга кўра, жисмоний шахслар энди фақат ўзлари ёки яқин қариндошлари учун хайрия йиғиши мумкин. Бегона шахсларга хайрия йиғиш фақат эълон бериш орқали амалга оширилади, маблағ эса хайрия олувчининг шахсий картасига ёки бевосита қўлига топширилади. Бошқаларга эхсон қилиш учун ўзингни номингга ката очволиб ҳайрия йиғолмайсан. Ана энди ҳақиқий савобталаб, оқкўнгил инсонлар ажралиб қолади.
Энди хайрия қутиси фақат расмий нодавлат ташкилотлар ва юридик шахслар томонидан ўрнатилиши мумкин бўлиб, уларнинг жойлаштирилиш манзили олдиндан эълон қилинади. Қутилар шаффоф бўлиши шарт ва улар очилганда видеотасвирга олиниб, жамоатчиликка тақдим этилади. Тартибга риоя қилмаганлар эса маъмурий жавобгарликка тортилади.
Бу ўзгаришлар сохта хайриячиларнинг йўлини тўсиб, ҳақиқий муҳтожларга ёрдам беришни осонлаштиради.
🧠nurbekalimov
@Yangiyolliklar