#Расмий_муносабат
Метан заправкада автобус газбалони портлаб кетгани юзасидан муносабат:
Ҳайдовчиларни огоҳликка чақирамиз, газ балонларни соз ҳолатда олиб юринг!
@yangiyolliklar
Метан заправкада автобус газбалони портлаб кетгани юзасидан муносабат:
Янгийўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими жорий йилнинг 1-феврал куни Янгийўл тумани Регистон МФЙ, Навбаҳор кўчаси 37-уйда жойлашган “РУБИН ГАЗ ОИЛ” МЧЖ га қарашли автомобилларга газ қўйиш шахобчасида соат 08:40 да содир бўлган "Исузу" автобусига газ тўлдириш вақтида автобуснинг чап томонида жойлашган газ балонининг носозлиги сабабли унинг газ кирувчи қисмидаги метал қувури чиқиб кетиши натижасида газ балони ўрнатилган жойидан чиқиб кетганлигини ўрганиб чиқди.
Содир бўлган ҳолат натижасида ушбу жойдаги газ қўйиш шоҳобчасининг ишчи ходимлари, автобус ҳайдовчиси ҳамда газ тўлдириш шоҳобчасида навбатда турган фуқаролар ва уларнинг автомашиналарига ҳеч қандай зарар етмаганлигини маълум қиламиз.
Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчиларни огоҳликка чақирамиз, газ балонларни соз ҳолатда олиб юринг!
@yangiyolliklar