"Yangiobod" jome' masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Тошкент вилояти Бекобод тумани Янгиобод жомеъ масжидининг телеграмдаги расмий канали

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​ДАҲРИЙНИНГ ИЛК САЖДАСИ

Жеффери Ланг 1954 йилда туғилган. Америкалик математик, профессор. Католик оиласида туғилиб, ўсган. Ўн саккиз ёшигача атеист бўлган. Ўн йиллардан сўнг Қуръон билан танишиб, Ислом динини қабул қилади.

Мусулмон бўлганидан кейин Жеффери Ланг исломга бағишланган «Исломга сафар» ва «Таслимият мужодаласи» номли икки китобини ёзиб, ўқувчиларга тақдим қилди. Муаллиф илк намоз ўқиганини «Исломга сафар» номли китобида шундай ёзади:

«Мени биров эшитмасин, кўрмасин дердим. Секин-аста «Фотиҳа» сураси ва яна бир қисқа сурани араб тилида ўқидим. Агар бирор араб мени эшитганида, талаффузимдан ҳеч нарса тушунмаган бўларди деб ўйлайман. Иккинчи такбирни келтириб рукуга кетдим. Руку чоғида бироз асабийлик ҳис этдим, чунки умримда ҳеч кимга эгилмагандим. Хонада ёлғизлигим эсимга тушиб севиндим. «Субҳана Роббиял Азийм» деганимда юрагим тез урганини ҳис қилдим. Такрор такбир айтиб қоматимни тик тутдим ва энди саждага борадиган вақт келганди. Саждага бориш учун қўлларим ва тиззамни ерга қўйганча қотиб қолгандим. Саждага боролмасдим! Хожасининг қаршисида бошини ерга қўйган қулдай юзимни, бурнимни ерга суркаб ўзимни хору бенаво кўришдай ҳолатга туширолмасдим. Бунинг устига оёқларимни ҳам буколмасдим. Уялдим. Кулгули аҳволга тушгандек ҳис қилдим ўзимни. Агар шу аҳволда мени дўстларим ва танишларим кўришса ачинарли ва масхараомуз қарашларини ўйладим. Ҳатто қулоғимга дўстларимнинг қаҳ-қаҳаси ҳам эшитилди. Бир муддат иккилангангач, чуқур нафас олдим ва бошимни жойнамозга қўйдим. Шууримдаги бутун ўй-хаёлларни унутдим. Диққатимни чалғитадиган ўйларга жой бермасдан иккинчи бор саждага бош қўйдим. Бу аснода ўзимга ўзим: «Яна қаршимда уч тур бор ҳали» дея ўйладим, лекин аҳдимда қатъий эдим. Нима бўлса бўлсин, бу намозимни адо этардим! Қолган ракатларда ҳаммаси тобора осонлашиб борарди. Сўнгги саждада мукаммал бир сакинатни ҳис қилдим. Ниҳоят, ташаҳҳуддан кейин салом бердим.

Саломдан кейин ўтирган жойимда шу туришда қолиб кетдим. Орқага қайтиб нафсим билан курашганимни хаёлимдан ўтказдим ва катта жанггоҳдан соғ – омон чиққандек ҳис қилдим ўзимни.

Сўнг бошимни қуйи солиб хижолатли алпозда:

«Аллоҳим! Такаббурлигим (кибрим) учун мени кечиргин! Узоқ йўлдан келдим ва ҳали қаршимда юриладиган узун йўловчилик йўли бор!» дея дуо қилдим.

Сўнгра эса номаълум сабабга кўра йиғлай бошладим.

Узоқ пайт бошим қуйи солинган ҳолатда, кўзимдан ёш қуйилиб, тиззалаб ўтирганимча қолиб кетдим...»

«Иқтибос» журналидан олинди

Таржимон: Умида Адизова

@Yangiobodmasjidiuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Жума_суҳбати #Ватан
🗣 Мавзу: ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

🎙 Жасурбек домла РАУПОВ
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: AlQuranuz-Shayx Alijon qori
BEKOBOD SHAHRIDAGI “QUR’ONI KARIM VA TAJVID” O’QUV KURSI FAOLIYATI O’RGANILDI

Kecha 09.01.2025 sanada Toshkent viloyati Bekobod shahridagi “Qur’oni karim va tajvid” o’quv kursida tajvid ilmi mavzusida amaliy mashg’ulot bo’lib o’tdi.

Darsda “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori Fayzulloh Maxdum hamda Toshkent viloyati bosh imom xatibi Jasur domla Raupov ishtirok etdi.

Ushbu ilmiy suhbat davomida o’quv kursi tinglovchilari tajvid fani bo’yicha o’zlarini qiziqtirgan savollarga batafsil javob oldilar.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram


#мўъжиза

“Буюк сиёсатчилар: Наполеон Бонапарт, Мартин Лютер Кинг, Маргарет Тетчер жуда кучли хотира соҳиблари бўлишган…”
Аммо, ҳақиқий кучли хотира эгаларидан бири ҳақида эшитганмидингиз?
☝🏻Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ кучли зеҳн соҳиби эканликларидан бир марта ўқиган бетларини ҳам ёдлаб олар эдилар. Шунинг учун бирор саҳифани ўқиётганларида қўллари билан китобнинг иккинчи саҳифасини беркитиб турар эдилар. Сабаби, у саҳифани ҳам қўшиб ёдлаб қўймасликлари учу
н…

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


НАМОЗДАН КЕЙИН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради”, деб марҳамат қилганлар.
Яна бир ҳадисда: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, у билан жаннатга кириш ўртасида фақат ўлим (тўсиқ) бўлади. Агар вафот этса, жаннатга киради”, дейилган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб:
“Ким ҳар бир намоздан кейин Оятул курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради. Ким (ўша оятни) ўрнига ётганда ўқиса, Аллоҳ унинг хонадонига, қўшниси уйига, атрофидаги уйларга омонлик беради”, деб айтганлар.
Ҳар бир фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин Оятул курсийни ўқиган инсон ўзининг хонадони, қўни-қўшнилари, ён-атрофдаги уйлар тинчлигини таъминлайди. Агар ҳар бир уйда Оятул курсий ўқилса, маҳаллалар, хонадонлар, бутун эл-юрт тинч бўлади.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши:
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг изни билан фойда берадиган бирон нарсани ўргатинг! – деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– Оятул курсийни ўқи! Зеро у сени, зурриётларингни (ёмонликлардан) асрайди, хонадонингни, атрофингдаги уйларни (шикаст-балолардан) сақлайди, – дедилар.
Бундан чиқди, Қуръон ўқийдиган, ибодат қиладиган инсонларга қўшни бўлиш яхши экан. Уй сотиб олаётганда, янги иморат қураётганда мана шу жиҳатларга эътибор бериш керак. Чунки имон-эътиқодли қўшнимиз ибодатининг файз-баракасидан биз ҳам баҳраманд бўламиз. Яхши қўшни фойда бермаган тақдирда ҳам зиёни тегмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача (ёмонликлардан) сақланади. Буни фақат набий, сиддиқ ёки шаҳидгина давомий қила олади".
Бошқа ҳадисда: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, Аллоҳ унга шукр қилувчилар қалбини, сиддиқлар амалини, (Аллоҳга) илтижо этувчилар савобини беради, унга ўнг “яди”ни раҳмат билан чўзади, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради. (Агар вафот этса,) жаннатга киради”, дейилган.

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


ҒИЙБАТНИНГ ТУРЛАРИ

Ғийбатнинг сабаблари жуда кўп, улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
1. Аччиғини тўкиб солиш.
Бир одам бошқасининг аччиғини чиқарган бўлса, аччиғи чиққан уни ғийбат қилиш ила ундан ўч олишга ҳаракат қилади.
2. Тенгдошлар ва ҳамсуҳбатларга шерик бўлиш, уларнинг гапини қўллаб-қувватлаш.
Таниш-билиш ёки улфатлар бировнинг ғийбатини қилаётган бўлса, ёқиш ва яхши кўриниш ниятида уларга қўшилади. Буни ўзича одамгарчилик деб ўйлайди. Аслида гуноҳга шерик бўлган бўлади.
3. Ўз обрўсини кўтариш учун бировни айблаш.
Мисол учун, «Фалончи жоҳил, фаҳми йўқ», деб, ўзини илмли ва ўткир фаҳмли қилиб кўрсатишга уринади.
4. Ҳасад.
Одамлар бир кишини мақтаётганлари учун ҳасад қилади ва уни ғийбат қилиб, обрўсини тўкиш пайидан бўлади.
5. Ўйин-кулги ва ҳазил.
Одамларни кулдириш ва даврани қизитиш мақсадида бошқаларнинг камчилиги ва айбини айтиб, ғийбат қилинади. Баъзилар бу ишни ўзига касб қилиб олган ҳам бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Forward from: QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

🌷 Ражаб ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ

Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилаалу хойрин ва рушдин. Ҳилаалу хойрин ва рушдин. Ҳилаалу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook


СУВ ИЧИШДАГИ БЕШ СУННАТ

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Ўнг қўлда ичиш.

3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар” (Имом Муслим ривояти).

4. Ўтириб ичиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.
“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Forward from: Fitrat.uz
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


🗣Муҳтарам юртдошлар!

Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.

Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.

Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.

Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...

⚡️ БАТАФСИЛ

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Fitrat.uz
Келинликка номзод шахснинг ҳуқуқ ва одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Келинликка номзод шахснинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари ва одоблари мавжуд.

1. Келинликка номзод шахс ўзини хушрўй кўрсатиш учун зийнатланишга ҳақли.

Уламоларимиз бунга мисол қилиб, Субайҳа бинти Ҳорис розияллоҳу анҳонинг ҳадисини келтиришади. Унда «Қачонки нифосдан покланганда, совчилар учун зийнатланди» деган жумла бор. Бошқа бир ривоятда: «...сурма суртиб, хино қўйиб тайёрланди», дейилган.

2. Келинликка номзод шахс куёвликка номзодни кўришга ҳақли.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Муғийра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидаги: «Унга назар сол, чунки бундай қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», деганлари келинликка номзодга ҳам тегишли.

3. Келинликка номзод шахс куёвликка номзод билан суҳбатлашишга ҳақли.
Бу – табиий ҳолат. Кўришгандан кейин, оила қуриш нияти бўлгандан кейин, ўртада суҳбат бўлиши турган гап.

4. Келинликка номзод шахс муайян эркакни ёқтириш ва унга никоҳланиш истагини билдиришга ҳақли.

قَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ وَلَدَتْ سُبَيْعَةُ الْأَسْلَمِيَّةُ بَعْدَ وَفَاةِ زَوْجِهَا بِنِصْفِ شَهْرٍ، فَخَطَبَهَا رَجُلَانِ أَحَدُهُمَا شَابٌّ وَالْآخَرُ كَهْلٌ، فَحَطَّتْ إِلَى الشَّابِّ، فَقَالَ الشَّيْخُ: لَمْ تَحِلِّي بَعْدُ، وَكَانَ أَهْلُهَا غَيَبًا وَرَجَا إِذَا جَاءَ أَهْلُهَا أَنْ يُؤْثِرُوهُ بِهَا، فَجَاءَتْ رَسُولَ اللهِ r، فَقَالَ: قَدْ حَلَلْتِ فَانْكِحِي مَنْ شِئْتِ. رَوَاهُ مَالِكٌ.

«Умму Салама айтадилар:

«Субайҳа Асламия эрининг вафотидан ярим ой ўтиб туғди. Унга икки киши совчи қўйди. Улардан бири ёш, бошқаси қари эди. У ёшига мойил бўлди. Чол: «Ҳали ҳалол бўлганинг йўқ», – деди. Аёлнинг аҳли ғойиб эди. Чол аёлнинг аҳли келганда уни ўзига беришларидан умидвор бўлди. Аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борди. Бас, у зот: «Сен ҳалол бўлдинг. Кимни истасанг, ўшанга никоҳлан», дедилар» (Молик ривоят қилган).

Икки тараф риоя қилиши лозим нарсалар

Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:

1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмасликлари зарур.

Чунки асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди, жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.

2. Икковлари учрашмоқчи бўлсалар, фақат маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.

3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришишлари мутлақо мумкин эмас.

4. Никоҳдан олдин икковлари холи қолишлари мутлақо мумкин эмас.

"Бахтиёр оила" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Мутафаккир уламоларнинг тилга алоқадор насиҳатларидан
33 та тасбеҳ тимсол


• Қуръони карим ҳукмларини нотўғри тушунтирма.
• Пайғамбар с.а.в.лар номидан сохта ҳадис тўқима.
• Шариатга хилоф фатво берма.
• Саломни жавобсиз қолдирма.
• Ўзингга ёмон дуо қилма.
• Ҳазиллашиб, билиб туриб диндан савол берма.
• Таомнинг ҳалол-ҳаромини сўрама.
• Аниқ билмай туриб сўзлама.
• Бировнинг сирини бировга айтма.
• Олимларни сўкма ва хўрлама.
• Нотўғри маслаҳат берма.
• Ғийбат қилма.
• Чақимчилик қилма.
• Бировдан нарса тиланма.
• Лаънатлама.
• Ёлғон сўзлама, ҳақиқатни айт.
• Хушомад ва тилёғламалик қилма.
• Тилингни сақла, омонда бўласан.
• Гап талашма.
• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма.
• Кўрмаган ва билмаган ишингга гувоҳлик берма.
• Фаҳш ишларингни мақтаниб гапирма.
• Гуноҳга қизиқтирадиган ишлар қилма, гап сўзлама.
• Беҳаё қўшиқлар айтма.
• Қасам ичма.
• Мўминни қўрқитма.
• Аския, мазах қилма.
• Икки юзламачилик қилма.
• Бўҳтон қилма.
• Хусумат қилма.
• Насаб-миллатини айтиб хорлама.
• Камситма, сўкишма.
• Сўраб мансаб олма.

«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ҲОЖАТБАРОР БЎЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БАҲОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:

1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.
6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...

Ҳидоят йўли


https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


ФОЙДАЛИ ИҚТИБОСЛАР…

“Кишининг ҳаромдан топилган бир дирҳамни тарк қилиши унинг учун юз минг дирҳамни садақа қилганидан яхшироқдир”


Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни «Оламларга раҳмат» деди. Арабистон ярим оролига, Яқин Шарққа, дунёга демади.

*
Ўлим ўз ҳақиқатида яхшиликдир. Агар ўлаётганлар яхши инсонлар бўлишса, Аллоҳнинг ҳузуридаги мукофот уларга тезлаштирилади. Агар ўлаётганлар ёмон кимсалар бўлишса, Аллоҳ таоло юртлар ва бандаларини улардан қутқаради.
“Тафсийруш Шаъровий”дан

*
Кишининг ҳаромдан топилган бир дирҳамни тарк қилиши унинг учун юз минг дирҳамни садақа қилганидан яхшироқдир.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ

*
«Аёлларни фақат олийжаноб эркаклар ҳурмат қилади. Уларни фақат пасткаш кимсалар хўрлайди».

*
Бир итни суғорган кишининг гуноҳлари кечирилди. Энди бир инсонни суғорган нима бўларкин?!

*
«Шижоатли илон балиқни чўкишдан қутқариб қолди»
Баъзи оммавий ахборот воситалари атрофимиздаги воқеаларни ана шундай мазмунда ёритади. Уларнинг алдоқчилиги катта муаммо. Ундан ҳам каттароғи «Балиқ чўкади» деган гапга ишонувчиларнинг борлигидир.

*
Сўзларини тушунмайдиган кимса билан ўтирган киши худди қамоқда ўтиргандек бўлади.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

*
Тўқнашув икки хил бўлади:
• Бошни очадиган (ёрадиган) тўқнашув;
• Ақлни очадиган тўқнашув.
Аббос Маҳмуд Аққод

*
Сув ҳамма нарсани поклайди. Аммо заҳарли тилни эмас.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Ҳокимнинг ақлини белгилашнинг биринчи йўли – атрофига кимларни тўплаб олганига қарашдир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*
Аҳмоқни жавобсиз қолдириш унга жавоб бергандан ҳам қаттиқроқ таъсир қилади.
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ

*
Пок инсонларнинг хатоси – ҳаммани ўзларидек пок деб ўйлашларидир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


Яхши амал қилиш кўнгилни кенг қилади.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Менинг ёнимга бир мискин аёл икки қизчасини кўтариб келди. Иккисининг ҳар бирига бир донадан хурмо бердим, у аёлга ҳам ейиши учун бир дона хурмо узатдим. У икки қизини таомлантирди ва ўзи емоқчи бўлган хурмосини иккига бўлиб уларга тақсимлаб берди. Унинг иши мени ҳайратда қолдирди. Унинг қилган ишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берган эдим.
У зот: «Албатта Аллоҳ унга у (хурмоси) нинг эвазига жаннатни вожиб қилди ёки дўзахдан озод қилди», дедилар».

(Имом Муслим ривояти).

Албатта, Ислом яхшиликлар қилишга, яқинларга меҳрли бўлишга ва жамиятда меҳр-муҳаббат уруғи экилишига тарғиб этади.

Саодатли бўлишга урининг, ҳақиқий саодат шудир.

https://t.me/Yangiobodmasjidiuzb


ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
-  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар:

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
-  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! 

“Фарзанднома”дан

@Yangiobodmasjidiuzb

20 last posts shown.