🔰
“Ташаббусли бюджет”даги лойиҳалар учун зарур мезонлар маълум қилинди ▫️2025 йил 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 1-мавсуми
бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
—лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;
—жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);
—жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);
—тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;
—бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);
—маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;
—бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;
—лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.
Хабарга кўра, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.