XORAZM VILOYAT PROKURATURASI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali
Телефон: 62-22-777-28
Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Bosh prokuratura
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлдилар.

Батафсил

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Олий суд | Расмий канал
Олий суд судьялари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи билан танишишди.

Музейда Ўзбекистон прокуратураси тарихи акс этган экспозиция 7 та бўлимдан иборат бўлиб, “Шараф девори” ҳам ташкил этилган. Унда иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ходимлар, байналмилалчи жангчилар ҳамда хизмат вазифаларини бажариш давомида вафот этганлар ҳақида маълумотлар берилган.

Олий даражали унвонга эга бўлганлар, давлат ва идоравий мукофот олган юксак эътироф соҳиблари, қолаверса, илм-фан соҳасида ютуққа эришганлар ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари бўлган истеъдод ва илм намоёндалари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Музей фондида 5 мингга яқин ҳужжатлар 7 мингдан ортиқ фото ва видеоматериаллар, 2 мингга яқин экспонатлар жамланган.

Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда Туркистон Мухторияти, Туркистон автоном совет социалистик республикаси, Бухоро халқ совет республикаси, Хоразм халқ совет республикаси, Ўзбекистон совет социалистик республикаси ҳамда унинг таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида қатағонга учраган прокурорлар ва уларнинг ватан равнақига қўшган ҳиссаси намойиш этилган бўлиб, унда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Музейга ташриф буюрган судьялар музей экспонатлари билан яқиндан танишиб, қатағон қурбонлари хотирасини ёд этишди. Ташриф сўнгида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, музей ходимларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


♻️ Хоразм вилояти прокурорининг ўринбосари Х.Явбасаров томонидан вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

✅ Хусусан, "Ҳудудгаз Хоразм" газ таъминоти филиали ва Урганч шаҳар газ таъминоти корхонасининг диспетчерлик хизматлари, мурожаатларни қабул қилиш маркази ва уларни ҳал этилиши ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.


✅ Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Э.Ғ.Худайберганов томонидан тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда Янгибозор ва Гурлан туманларида газ ва электр таъминоти бўлимларида ташкил қилинган Диспетчерлик хизмати фаолиятининг ташкил қилиниши аҳволи ўрганилганида барча воситалар шай ҳолатда турганлиги аниқланди. Шунингдек, соҳа ходимларига келаётган мурожаатлар бўйича зарурий кўрсатмалар берилиши таъминланди.

✅ Булардан ташқари, "Issiqlik manbai" DUKнинг туманда жойлашган қозонхоналарининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва газ босими ўрганилди.

✅ Шу каби, куз-қиш мавсумида энергоресурслардан фойдаланиш аҳволи ва ижтимоий соҳа объектлари ўрганилиб, масьулларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, қўшма қарор талабларини бажариш, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, энергия ресурсларини иқтисод қилишнинг барча зарурий чоралар кўриш, дебитор қарздорликларни ундириш, ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

⏺Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

⏺412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

⏺Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

⏺Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.

⏺“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.

⏺21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

⏺Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Bosh prokuratura
Хоразм вилояти сектор раҳбарлари бошчилигида вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергия ресурсларининг талон-торож қилинишини олдини олиш, уларга барҳам бериш бўйича вилоят штаби ва ҳудудий ишчи гуруҳлар, туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, электр, газ, кўмир таъминоти ҳамда соҳага масъул идоралар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга шайлиги, электр энергия ва табиий газни иқтисод қилиниши, қуёш панеллар ўрнатилиши танқидий муҳокама қилинди, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида фош этиш, уларнинг олдини олиш ишларини кучайтириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

7 last posts shown.