Posts filter


Рамазонда эҳтиёт бўлиш ва сақланиш лозим бўлган баъзи нотўғри ишлар:

1) Кечани кундузга, кундузни эса кечага айлантириб олиш;
2) Уйқу билан намозларни қазо қилиш;
3) Ҳаддан ташқари еб-ичиш ва исрофгарчиликка йўл қўйиш;
4) Автоуловни бошқаришда очлик таъсирида кўп асабийлашиш;
5) Вақтларни беҳуда ўтказиш;
6) Саҳарликни эрта қилиб олиб, бомдод намозига ухлаб қолиш;
7) Ифтор пайти яқинлашганда автоуловни телбаларча тезлик билан ҳайдаш;
8) Таровеҳ намозини охиригача адо қилмаслик;
9) Ёш-яланглар йўлка ва хиёбонларда тўпланиб, маъсият ишлар билан машғул бўлиши;
10) Иш пайти ҳамкасблар билан йиғилишиб олиб, ғийбат ва миш-мишлар билан рўзага путур етказиш;
11) Аёллар кўп вақтларини ошхонада ўтказиши.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


#рамазон_муборак

🌙 Рўзанинг 1-куни, 1-март шанба куни учун Рамазон тақвими

Ифторлик вақти - 18:38

📌 Бухоро вақти билан

❗️ ЭСЛАТМА: Қуёш ботишига қараб, ифторлик 1-2 дақиқа фарқ қилиши мумкин!


🥛Ифторлик дуоси: Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🧡Рамазон – гуноҳлардан покланиш ойи

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Ким Рамазон ойида иймон билан ва савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади." (Саҳиҳ Бухорий, 38)

💛 Рамазон – афв ва мағфират ойидир!
🩷 Гуноҳлардан покланиш учун бу имкониятни бой берманг!
💚Қалбни ва ниятларни поклаб, бу ойни эзгулик билан ўтказайлик!

Аллоҳ барчамизни мағфират қилинганлардан қилсин! 🤲

#Рамазон #Мағфират #Тавба

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор сўлаги (тупуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида тупугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор тупугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, тупукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟❓

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Рoббимизнинг буюк марҳамати!

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


-  Устоз, Рамазон келди, бу биз учун байрам, байрамга нима олай?
-  Ололсанг, бир қанча тоза кўнгил, бир қанча етимдан табассум ва яна ололсанг мазлумдан дуо ол..
.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🕌 Рамазон – баракот ойидир

📖 Ҳадис:
قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ:
«إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، وَسُلِّسِلَتِ الشَّيَاطِينُ»
(Муттафақун алайҳ).

📖 Таржимаси:
Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«Рамазон келганда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади».

📝 Шарҳ:
Рамазон – гуноҳлардан тийилиб, савоб ишларга шошилиш ойидир. Шу кунларни зикр, ибодат ва хайр-эҳсон билан ўтказайлик!

🤲 Аллоҳ барчамизга бу ойни савобли ўтказишни насиб қилсин!

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Таровеҳ тасбеҳи

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».


Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙Рамазон келди - Рамазон!🌙

4 хафталик раҳм шавқат...
30 кунлик ибодат...
720 соатлик бахт...
43 200 минутлик мағфират...
2 592 000 секундлик яхшилик...

Аллоҳим бу ойни барчамизга меҳр-оқибат ойи қилиб бер! 🤲

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🌙 РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!


✨ Раҳмат, мағфират ва нажот ойи кириб келди!

📖 Пайғамбаримиз ﷺ шундай дедилар:
"Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлишдир." (Байҳақий)

✅ Бу муборак ойда:
✔️ Рўзаларимиз қабул бўлсин!
✔️ Ибодатларимизнинг савоби ортсин!
✔️ Дуоларимиз ижобат бўлсин!
✔️ Қалбларимиз тақво ва нур билан тўлсин!

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

🗣️ Рамазонга оид фойдали маълумотлар ва ибратли ҳикматлар учун
👉 Xo‘ja Azizon

🌺 РАМАЗОНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.


⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🌙​​РАМАЗОН  ОСТОНАСИДАМИЗ!

🌙​​Мана, Рамазоннинг остонасида турибмиз. Рамазон рўзаси ва намози билан биродаридан ўзиб кетганлик ажри бериладиган ойга етиб келдик Иншааллоҳ! 
Мусобақа қилайлик.
Мўъминнинг амали фақатгина яхшиликни зиёда қилиши керак.
   Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо биродарлар!
Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!
   Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган қуръон қироатига марҳабо!"
    Қиём ва таровeҳга марҳабо!
Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!

    Садақага марҳабо! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо!
Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа – молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!


⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


🩷Ҳасанoт – жаннатга йўл!

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар савоб берилади." (Саҳиҳ Бухорий, 42)
🔹 Бир яхши амал – ўн баробар мукофот!
🔹 Солиҳ амаллар ҳаётингизни нурга тўлдиради!
🔹 Ҳасанoтни кичик деб билманг, ҳар бир яхшилик Аллоҳ ҳузурида катта!
Аллоҳ барчамизни яхшилик қилиб, жаннатга етакловчи бандаларидан қилсин! 🤲

#Яхшилик #Жаннат #Иймон

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Кимларга рўза тутмаслик мумкин?

Cавол: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тутаолмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: «...Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...», дейилган (Бақара сураси, 184-оят).
Рўза тутса касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.
Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутади.
Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб беради.
Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини беради. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверади.
Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайди. Пок бўлишлари билан рўзани тута бошлайди. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил-иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Forward from: Muslim.uz
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


НАМОЗ ЎҚИМАГАН КИШИНИНГ РЎЗА ТУТИШИ
#рўза

CАВОЛ:
Агар Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларни ўқимасак бунга динимизда қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Комил мусулмон – Исломнинг фарзларига тўлиқ амал қилувчи кишидир. Зеро динимиз бешта асос устига бино қилинган. Бу ҳақда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ(

яъни: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бериш, намозни қоим қилиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифда намоз ва Рамазон рўзаси бир қаторда зикр қилинмоқда.

Умуман олганда намоз ва рўза алоҳида-алоҳида ибодатлар бўлганидан намоз ўқимаган киши ҳам рўза тутиши мумкин. Лекин, ўрни келганда намозни қадри жуда юксак эканини, уни тарк қилиш катта гуноҳлигини эслатиб ўтамиз. Намоз ҳар бир балоғатга етган, ақлли кишига фарзи айндир. Қиёматда ҳам биринчи сўраладиган амалдир. Ҳар куни беш марта такрорлангани сабабли, намозни тарк қилган киши бир кунда беш марта катта гуноҳ иш қилган бўлади (Батафсил маълумот учун:
https://t.me/diniysavollar/228). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📜Ramazonni qarshilab...

  Imom Zuhriy rahimahulloh:

Ramazon oyi kirar ekan, albatta u Qur’on tilovati va taom yedirish oyidir.  Bu solih salaflar Alloh ularni rahmatiga olsin, nazdidagi Ramazonning sha’ni, ko‘rinishi bo‘lib,  bu oy jiddi jahd, ro‘za va qiyom, ibodat va Qur’on tilovati oyidir. Shuningdek, bu oy tahlil, tasbeh, yaqinlarga yaxshilik qilish va ehson oyidir. Bu oy g‘amxo‘rlik, yupatish va (ro‘zadorlarni) taomlantirish oyidir”, dedilar.

📚Shayx Abdurrazzoq Badrning “Istiqbali shahri ramazon” kitobidan.

⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

20 last posts shown.