Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир вақтлар Сардор Умурзоқов муттаҳам, ўғри, каззоб амалдорларнинг пайини қирқиб, уларга қирғин келтирган эди

Бу эса халқда амалдаги сиёсатга нисбатан яна ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.
-----
Sardor Umurzakov буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Бобур қабри бошида Қуръон тиловат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда Андижонда таваллуд топган.

P.S. Бир неча йил олдин тасвирга олинган.

2.1k 1 51 11 48

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўқитувчини хўрламаган одам қолмади...

❗️Ўқувчи яхши ўқимагани учун ўқитувчиси койиса, онаси келиб ўқитувчи аёлни уриб ташлабди.

Қачонгача устозларни хўрлаймиз?

Ўша бола ўқиса ўзимизга яхши эмасми?

2.5k 0 50 27 37

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қиморга яқиндагина рухсат берилганди….

Бир-иккита бехосиятни берган таклифи ҳали халқимизга қимматга тушмасайди...?!

Онлайн қимор ўйинида катта пулга тушиб қолган 1999 йилда туғилган йигит бегона хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди.


Хитойга виза қачон бекор қилинади? ТИВдан ҳаракатларини фаоллаштиришни сўраймиз.


Самарқанд вилоят судида адолат бор!

Бир вилоят шифохонасининг раҳбари ЖИБ Самарқанд шаҳар судини ҳукми билан 420 миллион сўмни ўзлаштирганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган эди.

Бош врачнинг шикоятини кўриб чиққан вилоят суди унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи эканлигини инобатга олиб, барча жазолардан озод этибди.

Бошқа судлар ўрнак олинглар!

PS: Адолатнинг таъминланишида вазир А.Худаяровнинг ҳиссаси бор дейишмоқда. Агар шундай бўлса вазирга раҳмат.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Видеода таъкидланишича, АИ-80 бензини таннархи 3010 (уч минг ўн) сўм атрофида экан

Агар шу рост бўлса, инсофни авра-астари билан қўшиб ютиб юборган эканда-а...

Алоқадор мутасаддилар халқ ишонадиган қилиб изоҳ беришларини сўраймиз.

P.S. Видео қачон олингани номаълум.

3k 0 33 3 22

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фамилияси арабча бўлган Шерзодхон Қудратхўжа арабча исмлардан воз кечишга чақирмоқда.

Шу инсон исм қўйиш ҳуқуқини ота-оналарнинг ўзига қолдириб, иқтисодчи блогер Отабек Бакиров каналида ёритилаётган коррупцион схемалар ҳақидаям фикр билдириб турса бўларди.
Ҳарҳолда журналист деган номи унга бундай масъулиятни юкласа керак.

2.4k 0 24 13 58

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
23 йил жиддий срок.
Гап фақат суиқасдда эмас шекилли...

Президент давлат хавфсизлик хизмати ўз хавфсизлиги бошқармаси собиқ бошлиғи Шуҳрат Расулов 23 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Комил Алламжоновга суиқасднинг асосий буюртмачиси сифатида қўлга олинганди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, суиқасд ижрочилари сифатида Шоҳрух Аҳмедов ва Исмоил Жаҳонгиров ҳам 23 йил муддатга қамалди. Улар видеомурожаатида Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича ижрочи эканини тан олганди.

Буюртмачи ва ижрочилар ўртасида воситачилик қилган Жавлон Юнусовга 18 йил берилган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жиноятни яширишга уриниш ва тергов жараёнига халақит қилишда гумонланганди.

Яна 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, шов-шувли суиқасд 2024 йил 26 октябр куни соат 01:40 атрофида содир бўлади. Комил Алламжонов ҳайдовчиси билан бирга Range Rover русумли автомобилида уйига кетаётганда Қибрай туманидаги Ифор кўчасида икки номаълум шахс уловни ўққа тутади. Суиқасд натижасида ҳеч ким жабрланмайди.

Бош прокуратура эртаси куниёқ бу борада расмий маълумот бериб, икки гумондор қўлга олинганини хабар қилганди. Шундан кейин иш бўйича ҳеч қандай тафсилотлар маълум қилинмаётганди.

Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти матбуот котиби, президенти маъмуриятида ахборот сиёсатига масъул шахс сифатида ишлаган. Шавкат Мирзиёев маъмуриятида юқори мартабали мулозимлардан бири эди. Суиқасддан олдинроқ Алламжонов ишдан кетган ва хусусий секторда фаолиятини давом эттиришини айтганди.

Унга уюштирилган суиқасд замонавий Ўзбекистон сиёсатида кузатилмаган ҳолат бўлиб, ҳозиргача бирор амалдаги ёки собиқ мулозимни ўлдиришга уриниш ҳақида расмий хабар берилмаган.

27 октябр куни биринчи гумонланувчи ушлангани маълум қилинди. Бош прокуратура 25 ноябр кунги баёнотида қўлга олинганлар сони 7 киши эканини маълум қилди, улардан фақат бир нафарининг шахсини очиқлади: бу – Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов. Баёнотда яна бир гумондор Қозоғистонда қўлга олингани маълум қилинган.

Ноябр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор юқори лавозимли амалдорлар, хусусан ДХХ раҳбари Абдусалом Азизов ҳамда Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ишдан олинди. Манбаларга кўра, бу истеъфолар Алламжоновга уюштирилган суиқасд иши доирасида ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқ бўлган


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зойир Мирзев дан бошқа ҳокимлар-у амалдорларни шохи борми?

Ёки улар (ҳоким ва амалдорлар) олий ирқдан-у, оддий аҳоли вакиллари билан бир дастурхон атрофида ўтиришдан ор қилишадими?

Илова қилинган видеода Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг Санганак номли чекка бир қишлоқда оддий одамлар билан дастурхон атрофида бир пиёла чой устидаги суҳбати акс этган.

Маълум қилишларича, 100 га яқин ташкилот раҳбарлари ҳам ташриф буюрган бўлиб, ҳар бири ўз соҳаси бўйича муаммолар билан шуғулланишган.

Савол туғилади: бошқа ҳокимлар қачон хулоса чиқаришади?


"Зарур дорихона амалиёти - GPP" талабларини дорихоналарга татбиқ этиш бўйича ижтимоий тармоқда махсус платформа - @myGXP мутлақо бепул Телеграм канал ишга туширилган бўлиб,

Республикадаги барча дорихона раҳбарлари, мудирлар ва сифат учун масъул ходимлар ушбу маълумотлар асосида ўз дорихоналарига янги стандартни жорий қилишда фойдаланишлари мумкин.

Обуна бўлинг: https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Калифорниядаги ўрмонларга ўт қўйган ҳам Абдулла Арипов. Пиза минорасиниям шу қийшайтирган.

@ Rassom Tuz


Рақобат қўмитаси йўқ жойдан яратилган янги монополия борасида яна ғурур билан сукут сақлаб берадими?

Ахборот тизими ҳам, пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқи ҳам бир қўлли бўлди демоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.

Бунақаси фақат янги Ўзбекистонда бўлиши мумкин. Тошкентда 50дан ортиқ кўчаларидаги 86та участкада пуллик парковка қилиш ҳуқуқини ғалати тарзда қайта ташкил этилган аукцион орқали эгаллаган Streetpark Systems энди ягона паркинг ахборот тизими (платформаси)ни яратиш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳуқуқиниям қўлга киритган.

Бу энди ҳам вертикал, ҳам горизонтал кесимда монополия пайдо бўлишига йўл очади. Мазкур қадам пулли парковка ташкил этиш тизимига бошқа бегона рақобатчи кирмаслигини таъминлайди, янги ўйинчилар кирган тақдирда ҳам ахборот тизими ва йирик оператор билан келишишига тўғри келади.

Наҳотки парковкалар ахборот тизими оператори парковкачиларга боғланмаган, мустақил бўлиши лозимлиги ҳақида ўйлашмаган? Ё бу онгли ва мақсадли хатоми?

Эркин рақобат, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа бозор тушунчалардан узоқ бўлган ҳокимиятнинг пулли чўнтаги Тошкент инвест компаниясини қўя турайлик, майли. Буларнинг бўлиши шу.


Манави бечора МИБнинн Нурота туман бўлимини қаранглар!

Ўтган йили ноябр ойидан бери “Агробанк”дан фуқарога ундириб бериш мумкин бўлган 12 млн. сўм маблағ топа олмаганмиш. Роса қидирган, лекин топа олмаган. Бўлиши мумкинку шунақаси?!

Охири банкнинг мол-мулкларини қидиришга тушган. Узоқ қидирувлар натижасида банкнинг битта машинаси топилган ва хатланиб, бечора банк бошқарувчисини ўзига топширилган.
Ахир у пиёда юрмайдику?!

@manifestcanal


Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди...

Манқаси оқиб, калтароқ шимидан кўриниб қолган оёғи жунжикиб, кўкариб қолган ўн ёшлар чамасидаги йигитча ерда олма сотиб ўтирарди.

Изғирин.
Чимчилаб ўлдираётган шамол ва бозорни босган одамзотнинг шовқини сабаб, хириллаб қолган овози аранг чиқди:
-Олма...олмалар борррр...

Унинг деярли титилиб кетган ёзгм кроссовкасига кўзим тушиб, томоғимга нимадир қадалди:
-Қишки патинканг йўқми? Шимингни тагида нима кийгансан, болам?

Олмага таъллуқли бўлмаган саволни кутмаган бола бурнини тортиб, айбдорона бош эгди.

- Олмадан олинг, хола. Беш кило қилиб бераман. Дори емаган. Ҳовлида қолган ягона олмамиздан. Дарахтини дадам билан бобом экишган экан. Қолганини ўтин учун кесворганмиз. "Семиренко" бу. Ўзи тўрт килосини 10.000 сўм деяётгандим.. Олишмаяпти.

Бозордаги нарх навони суриштирганим учун ажабланмадим. Зўр-зўр олмалар 4000, 5000 сўм. Шаҳардаги заводлар тўхтагач, халқ янаям камбағаллашган. Кам даромадли одамлар қиммат нархларни кўтармайди.

- Ҳамма олмангни торт, болам.

У қулоқларига ишонмай кўзимга жавдиради. Кейин аёз тараша қилиб қўйган лабини базўр тортиб илжайди.
- Котта-кичик аралаш-да, тортаверайми?
- Албатта.
- Бир-иккита қуртлагани бор-да, майлими?
- Майли.
- Ҳаммасини-я?
- Ҳа.

Йигитча қорайиб кетган қўллари билан ҳамма олмани торта бошлади.
- Олтмиш минг бўлди, хола. Сиз 50.000 сўм бероринг.
- Нимага?
- Оптом олдиз-ку. Ўн мингга беш кило деб лафз қилдим. Уйга тезроқ қайтяпман.

Унга олтмиш минг узатиб, яна ёзги кроссовкаси ва юпқа шимига назар ташладим.

Қутидаги бор олмасининг нархи битта қишки патинкага етмаса ҳам, бозор қоидаларига хос ҳотамтойлик қилаётган йигитчани четга бошлаб, ғурурига тегмайдиган тарзда койий бошладим:

- Буйрагингни қуритасанку, болам. Ревматизм ҳам бўлишинг мумкин. Бошингдаги қалпоғинг, куртканг ҳам юпқа. Сендан бошқа олма сотадиган йўқми?

У бир пас жим қолди. Кейин юрагимни эзиб чуқур хўрсинди:
-Ухх.......йўқда, хола.

- Қўлингдаги пулга қўшаман. Фақат, бирга бориб оёғингга битта патинка оламиз, майлими?

У бир қадам орқага тисарилди. Гўё кафтида ғижимлаб турган пулни тортиб олаётгандай кескин бош чайқади.

- Йўўўқ, хола. Бу пулни бир қисмига рўзгорлик қиламан. Қолганини уйга оборишим керак. Уйимиз совуқ. Жума куни газимиз ўчган. Қарз бўлиб қолибмиз.
- Қанча?
- 1.200 сўм холос.
- Шунга ўчиришибдими?
- Ҳа. Ҳозир автоматку. Дарров ўчиряпти.
- Жума кунидан буён газсиз ўтирибсизларми? Кўмир бордир?

- Йўўқ-, деди у бурнини тортиб, - Тугади. Светимиз ҳам ўчган, хола. Ман уйга борақолай. Картошка-пиёз, нон оламан ҳали
- Қанча пулинг бор қўлингда?

У дир-дир титраганча ғижим пулларни санаб жавоб берди:
- Сиз берган олтмиш ва ўн саккиз минг сўм. Етмиш саккиз минг экан.

Унга қараб дадамни болалик хотираларини эсладим: "Етимлик қурсин болам. Рўзгорлик қиламан деб, совуқда кўкариб кетардим. Кўрмаган куним қолмаган..."

Йигитчани шундоқ қўйиб юбора олмасдим.

Уни дўконларнинг бирига судрадим. Ғурури баланд йигитча музлаб қолгани учунгина янги, иссиқ патинкани кийиб синиқ жилмайди:
- Биринчи марта эҳсон олдим, хола. Ғалати бўлар экан одам.
- Бу эҳсон эмас, ҳадя, болам.

У сотувчи узатган иссиқ ички кийимни қайтариб, кўзимга мўлтиради:
- Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди. Жимпири титилиб кетган.

- Хўп. Размерини биласанми?
- Йўқ. Сиздан уч баравар озғин-да...

У дўконга кириб қолган ўн етти ёшлар чамасидаги нозик қизга ишора қилди:
- Аши опадака. Озғинлар аям. Дадам ўлганидан кейин касал бўлиб қолган...

Сотувчининг ҳам кўзларига ёш қалқди. Иккаламиз йигитчага иссиқ ички кийимни аранг кийдирдик.Онасига аталган жемпирни халтага солиб қўлига тутсам, бояқиш йиғлаб юборди.

Рўзғорликни бирга қилиб. уйига жўнатдим-у, ўйланиб қолдим; бу болалар ҳам Янги Ўзбекистонда яшашяптими ёки...?!

@ Муаззам Иброҳимова

https://www.facebook.com/share/p/15HdTjgueN/

6.1k 0 73 14 77

Қимматбаҳо дастур фойда бердими?

Ўтган йили бир бир вазирликка янги тайинланган раҳбар ушбу идорадаги бизнинг инсайдеримизни аниқлашга қаттиқ киришди. Шу мақсадда давлатни фалон миллион сўмига махсус дастур сотиб олди. Бу дастур ходимларнинг компьютери мониторида кўринган ҳар бир маълумотни яширин тарзда скрин қилиб, махсус базага жамлайди. Шу йўл билан ходимларнинг телеграм орқали (агар ишхонанинг компьютерида очилган бўлса) амалга оширган барча ёзишмаларини назорат қилса бўлади.

Натижа қандай бўлди дейсизми? Қисқа вақт ўтиб, вазирлик раҳбарияти қайси ходимлар билан дон олишиб юришию, улардан қайси бири бу ҳаром ишни кабинетида қилишигача бўлган маълумотлар бутун Тошкентга тарқаб кетди. Ҳаттоки, бу кўнгилхўшликлар натижасида раҳбарлардан қайси бири нима касал юқтириб олганигача ҳаммага маълуму машҳур бўлди. Яна қанча сир-асрорлар ошкор бўлмади дейсиз.

Лекин бизнинг инсайдеримиз ким эканлиги ҳалигача номаълум экан.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Венецияга боришни орзу қилганлар кўп узоққа бориши шарт эмас

Навоий вилояти Хатирчи тумани Дамариқ маҳалласи

2.4k 0 26 12 11

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Амалдаги сиёсат мазмуни - ҳамма нарса халқ манфаати учун бўлиши керак.

Лекин, сўнгги вақтларда қарийб барча соҳада халқ манфаатига зид ишлар амалга оширилаётганини кўриш мумкин.

Албатта, интернет жуда ривожланган айни вақтда дунёнинг нариги чеккасида рўй берган ҳолат 5 минут ўтар ўтмас бу чеккасига етиб келади. Худди шундай, Ўзбекистонда рўй бераётган ҳолат ҳақида 5 минутда бутун дунё хабардор бўлади, шу жумладан, салбий ҳолатлар ҳақида ҳам.

Мисол учун, илова қилинган видеодаги ҳолатни олайлик. Ҳақли савол берилган: нима учун бошқа давлатда сотиб олган мулки учун бу ерда яна қўшимча тўлов қилиши керак?

Афсус билан айтиш мумкинки, охирги вақтларда қарийб барча соҳада Президент сиёсати ва халқ манфаатига зид ишлар қилинаётгани ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Нимаям дердик, Худо хоҳласа барчаси яхши бўлиб кетишига умид қилиб қоламиз.

2.8k 0 37 11 33



33 йил давомида шу ерда исталган инсон тўхтайверарди.
Охирги 8 йил давомида олиб борилган чуқур ислоҳотлар натижасида тўхташ тақиқланишига эришилди.
Ҳукуматимизга меҳрибончилиги учун ташаккур!


Дунёни сув босса ўрдакка не ғам

Жаҳонгир Отажоновнинг "Тўхтатинг шу замонни, бугун туғилган куним", деган ҳайқириқ билан бошланган қўшиғи тармоқларни ларзага соляпти. Ўрдаклар образида чиқаргилган янги клип менга ҳам ёқди. Ўрдак бефарқлик, лоқайдлик рамзини ташувчи жонзот... Клипда гўёки лоқайд жамият тасвирлангандай. Унда энг юқори поғонадан тортиб, кичик идораларда ҳам ўрдаклар ўтиргани акс этган... Аммо клипда кўрсатилишича, ўрдак бўлмаганларга бу жамиятда, бу даврада жой йўқ! Ўрдак ниқобини киймаган одамни идоралардан судраб олиб чиқиб ташлашмоқда. Клипда ўрдакларнинг оғзи ва лабига кўп урғу берилганини кўриш мумкин, қўл ҳаркатлари билан ҳам ўрдакларнинг оғзи алоҳида кўрсатилади ва уларнинг ҳажми одатий ўрдак оғзидан кўра катта тасирланган. Бу очофатлик, очкўзлик ҳукм сураётган даврани акс эттиргандай. Жамиятда очкўзлик кучайгани, маънавий жиҳатлар қадрини йўқотгани, ўрдак бўлишни истамаганлар қувғин қилингани.
Эҳтимол шу учун қўшиқчи бу алғов-далғов замонни тўхтатинг, дея фиғон қилади. Клипда плюрализмга эҳтиёж, бир кун бўлса-да, ҳеч бўлмаса туғилган кунида ниқоб киймай яшашга уринётган инсоннинг дарди акс этади. Аммо йўқ! Клип сўнгида У туғилган кунида ҳам ниқоб кийишга мажбур бўлди. Туғилган кун бу шахсий ҳаёт белгиси. Бу жамият шу қадар сохтаки, ҳатто ўзинг билан ўзинг ёлғиз қолганингда ҳам ўзинг бўлолмайсан, бунга йўл қўйилмайди, дейилади клипда.

Тармоқларда ҳам клип маъноси турлича шархланмоқда. Ундан санъат, фалсафа сиёсат излашмоқда.
Ҳақиқий санъат балки шудир: ҳар ким ундан ўзи учун нимадир кашф қилишга уринади. Бирор нарсани тушунолмай
қийналяпсанми, аммо у сени ўйлашга ва ўзида яширинган жумбоқни топишга мажбур қиляптими, унда тамом – бу санъат. Менимча шундай. Гарчи унинг моҳиятини тўлиқ англаб ета олмасанг-да, сени қалбингда чақмоқ уйғотган бўлса бас. Клип шунингдек донғи кетган санъат асарлари билан ҳам томошанбинни таништиришга уринган, ўша машҳур "Зирак таққан маъсума" асари клипдан қойилмоақом жой эгаллаган. Бу ерда қандай маъно борлигини топа олмадим. Лекин бу эпизоддан завлқандим. Аслиятини йўқотган, мудраётган жамият кўрсатилган, лоқайдлик ва очкўзлик кескин қораланган шедевр асарни кўринг ва баҳо беринг!

Мафтуна Турон

20 last posts shown.