Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қўқон шаҳри туғруқхонасидаги ҳолат: Жамоатчилик назорати фаоллашмоқда
Қўқон шаҳри туғруқхонасидаги муаммолар юзасидан бизга мурожаат қилинган эди. Шу билан бирга, аниқ далиллар ва исботларни тақдим этиш зарурлигини таъкидладик. Маҳаллий фуқаролар жамоатчилик назоратини амалга оширишга киришгани ва бизга видео ёки аудиозапислар юбора бошлагани учун уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Фуқаролар томонидан тақдим этилган материаллар туфайли ҳодисанинг айрим жиҳатлари ойдинлаша бошлади. Бундай далиллар мавжуд муаммоларни холисона ўрганишга ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан чоралар кўрилишини таъминлашга ёрдам беради.
Биз, ўз навбатида, ушбу видеолар ва маълумотларни кўриб чиқиб, жамоатчилик ва мутасадди ташкилотларга тақдим этишга тайёрмиз. Жамоатчилик назорати – адолат ва ҳақиқат қарор топиши учун энг муҳим воситалардан биридир.
Қўқон шаҳридаги туғруқхона билан боғлиқ ҳолатни кузатишда давом этамиз ва натижаларни халқимизга очиқ баён қиламиз. Сизларнинг далил ва материалларингиз бу жараёнда катта аҳамиятга эга. Ҳар қандай маълумотни бизга юборишда давом этишингиз мумкин. Биргаликда адолатга эришамиз.