«Билингки, сизни Аллоҳгагина аён бўлган гуноҳларингиз бисёрдир ва сиз бу гуноҳларингиз оқибатини ўйлаб қўрқасиз. Қиёмат кунида Аллоҳ сизни барчанинг ҳузурида шарманда қилиши ва азоблашидан жуда ҳам ҳавотирдасиз. Шу билан бирга сиз, Аллоҳ сизни кечиришини ва умид қилаётганингиз мағфиратдан кўра кўпроқ неъматлар ато қилишини умид қиласиз. Гарчи сиз шунча гуноҳ маъсиятларни қилиб туриб Аллоҳдан кечиришини умид қилар экансиз, сиз ҳам унинг бандаларидан сизга етган озорларни кечиришлигингиз лозим бўлади. Дарҳақиқиат, мукофат - амалга мувофиқдир. Сиз бандаларнинг сизга етказган озорларига нисбатан қандай муносабатда бўлсангиз , Аллоҳ ҳам сизнинг гуноҳларингизга нисбатан шундай муносабатда бўлади. Сиз уларни кечиришингиз ёки қасос олишингиз, яҳшилик қилишингиз ёки ташлаб қўйишингиз мумкин. Лекин шуни билингки сиз бандалар сизга қилган зулм озорларига нисбатан қандай бўлсангиз , сизга ҳам шундай муносабат бўлади. Буларни тафаккур қилган ва тушунган инсонга , унга зулм қилган одамга яҳшилик қилиш қийин кечмайди. Зеро Расулуллоҳﷺ нинг ҳузурларига бир одам келиб , қариндошларига доим яҳшилик қилишини улар эса унга доим озор беришларини айтганда, Расулуллоҳ ﷺ » Токи сен уларга яҳшилик қилар экансан , сенинг ёрдамчинг Аллоҳ бўлади « (Муслим 2558) деган ҳадислари ҳам шунга далолат қилади.»
@VorisMedia
@VorisMedia