Voris Media


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


📖 Қуръон таржималари;
📒 Ҳадислар;
📚 Сийрати набавия;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
🗒 Кунлик дуолар;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар;
📬 Савол-жавоблар;

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ким Аллоҳдан дунёни сўрамоқчи бўлса, дуо қилишидан олдин истиғфор айтиб, тавба қилсин! Зеро, гуноҳлар дуонининг қабул бўлишига монелик қилади ёки уни кечиктиради. Сулаймон алайҳиссалом мулку давлат сўрашдан олдин Раббига истиғфор айтиб:

‎ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗ

«Парвардигорим, Ўзинг мени мағфират қилгин ва менга мулку давлат ҳадя этгин", деган эди.

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia


#УНУТМАНГ


"Илм олти сабабдан маҳрум бўлинади.
• Совол бермаслик;
• Эътиборсизлик билан тингламоқ;
• Ёд олмаслик;
• Илмни тарқатмаслик;
• Унга мувофиқ амал қилмаслик;
• Нотўғри тушунмоқлик билан".



@VorisMedia


قال عمر بن عبد العزيز رحمه الله:

" أدركنا السلف وهم لا يرون العبادة في الصوم ، ولا في الصلاة ،
ولكن في الكف عن أعراض الناس
فقائم الليل وصائم النهار؛ إن لم يحفظ لسانه ؛ أفْلَس يوم القيامة ".

قال سفيان الثوري : "هذا زمان السكوت . ولزوم البيوت.
والرضا بالقوت إلى أن تموت !

التمهيد ١٧ / ٤٤٣.



Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Шундай салафларни кўрдикки, улар чинакам ибодатни рўза ва намозда эмас, балки, одамларнинг шаънига тил текказмасликда, деб ҳисоблардилар. Чунки кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадиган киши агар тилини сақламаса, Қиёмат куни хонавайрон бўлади".

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ:
"Ҳозир то ўлим келгунича, озига қаноат қилиб, ўйдан чиқмай, жим ўтирадиган замон", деганлар.

("Ат-тамҳид", 17/443)





@VorisMedia


Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир меш сувни елкасида кўтариб кетаётганини кўрдим ва: «Эй, мўминлар амири! Бу иш сизга тўғри келмайди», дедим. У бўлса: «Менинг олдимга турли одамлар итоат этган ҳолда таъзим қилиб келишганида, ўзимда кибр-манманлик аломатини сездим. Энди ўшани синдиришни хоҳлайман», деди”





@VorisMedia


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеъли хислати.

🔺#Akramjon_domla


✈️@VorisMedia


67. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



الثَّامِنُ: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: مِنْ حُسْنِ إِسْلامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَالاَ يَعْنِيهِ» حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيرُهُ.





Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», - дедилар.

Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia


Ҳурриятни баҳона қилиб насиҳатни қабул қилмаслик катта хато. Албатта инсон озод-ҳур, лекин у Аллоҳга банда-қул. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга энг ёқимсиз сўз бир киши бошқасига: "Аллоҳдан қўрқ!", деса, у: "Ўзингни бил!", деб айтишидир", дедилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia


Баъзи аҳли илмлар айтади: Аллоҳ таоло Қиёмат куни боладан ота-онаси ҳақида сўрашдан олдин, ота-онадан ўз боласи ҳақида сўрайди, албатта. Негаки, ота-онанинг ўз боласи устида ҳаққи бўлганидек, боланинг ҳам ота-онаси устида ҳаққи бор. Аллоҳ таоло айтади: «Ва инсонга ўз ота-онасига яхшилик қилсин, деб васият қилганмиз». (Аҳқоф: 15). «Ўзларингизни ва аҳли-оилангизни ёнилғиси одамлар ва тошлар бўлган ўт-дўзахдан қутқариб қолинглар». (Таҳрим: 6). Аллоҳ таолонинг фарзандларга ўз ота-онаси ҳақида қилган васияти, ота-оналарга фарзандлари ҳақида қилган васиятидан бурунроқ келди. Аммо, ким боласига фойдали бўлган нарсалар таълимини беришни тарк қилиб қўйса ва уни ўз ҳолига ташлаб қўйса, жуда ёмон иш қилган бўлади. Аксар фарзандларнинг бузуқ-бетарбиялиги ота-онаси томонидан келган; уларга бепарво бўлагани ва диндаги фарзларни, суннатларини таълим беришни тарк қилган сабабидан бўлган. Демак, уларни ёшлигиданоқ зое қилганлар. Кейин фарзандлар ўзларига ҳам, катта бўлиб ота-онасига ҳам фойда беролмаган.





@VorisMedia


قال القرطبي في تفسير الاية 14 من سورة النحل
"وبلغ عمر بن عبد العزيز أن ابنه اشترى خاتما بألف درهم فكتب إليه: إنه بلغني أنك اشتريت خاتما بألف درهم فبعه وأطعم منه ألف جائع واشتر خاتما من حديد بدرهم واكتب عليه (رحم الله أمرأ عرف قدر نفسه"



Имом Қуртубий "Наҳл" сурасининг 14- ояти тафсирида шундай дейди:

"Умар ибн Абдулазизга унинг ўғли минг дирҳамга узук сотиб олгани ҳақида хабар етганида унга шундай нома ёзган экан:
"Эшитишимча, сен минг дирҳамга бир узук сотиб олган эмишсан. Дарҳол уни сотгин-да, пулига мингта очнинг қорнини тўйғаз, сўнг ўзингга бир дирҳамлик темир узук сотиб олиб, устига: "Ўз қадрини билган кишига Аллоҳ раҳм қилсин", деб ёздириб ол!"





@VorisMedia


️"- Қалбни бизувчи таом икки тур бўлиб:
Биринчиси - Ҳаром таом бўлиб, у ҳам икки турга бўлинади.
Биринчиси - Аллоҳ субҳанаҳу ва таълонинг ҳаққи бўлган, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъло Қуръони каримда ҳаром қилган  емишлар бўлиб уларга - ўлимтик, тўнғиз, қон, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар,  панжали бўлган ваҳший қушларнинг гўштлари киради.

Иккинчиси - Бандаларнинг ҳаққи бўлган емишлар бўлиб, унга - ўғирланган, тортиб олинган, порахўрлик билан, зўравонлик билан олиб қўйлиган, умуман олганда соҳиби ё қўрқиб ё уялиб беришга мажбур бўлган нарсалар киради.

Иккинчи тури эса ҳалол бўлса ҳам меъёридан ошишлиги билан қалбни бузувчи таомлардур.
Бу шундай вужудга келадики, инсон қорнини ҳаддан ташқари тўлдириб юбориши натижасида ибодатларга дангасалик пайдо бўлиб, уйқу ғолиб келади, чунки кўп еган одам кўп уҳлайди, кўп ичади ва кўп бўшанади, кўп ейишликнинг ортидан, шайтон инсоннинг ҳирсларини,  эҳтиросларини осон қўзғай олади.
Рўза тутишлик эса аксинча эҳтиросларни жиловлаб инсонни руҳини озиқлантиради. Очлик оқибатида қон томирлар торайиб унда қон билан бирга оқиб, инсонга вас вас қилувчи шайтоннинг йўллари ҳам тораяди, оқибатда инсон эҳтиросларни осон жиловлай олади.

Имом Ат - Термизийдан келтирилган машхур ҳадисда айтиладики:
«- Одам боласининг энг ёмон тўлдирадиган нарсаси бу унинг қорнидур, одам боласи учун уч - тўрт луқма кифоядур. Жуда уни тўлдиришни ҳоҳласа учдан бирини таом билан, яна бирини сув билан, қолган бир қисмини эса ҳаво учун қолдирсин»
(Ат -Термизий)

Яҳё Ибн Закария алайҳимуссалом ҳақларида ривоят қилинадики, бир куни Шайтон (алайҳиллаъна) уларнинг ҳузурларига келди, Яҳя алайҳиссалом сўрадилар «- Мендан бирон нарса ундирган кунинг бўлганми ?»
Иблис айтди - Йўқ, фақат бир куни кечқурун сенга таом келтирдилар, шунда мен сенга яна ва яна ейишингни вас вас қилдим, ҳаттоки сен тўйгунча единг ва уҳлаб қолдинг, натижада эса  одатингдаги бўлган ибодатингни қўйиб юбординг.
Яҳя алайҳиссалом айтдилар - Аллоҳга қасамки бундан кейин ҳеч қачон тўйиб овқатланмайман.
- Иблис деди - Аллоҳга мен ҳам ваъда бериб  айтаманки, бундан кейин ҳеч қачон одам фарзандига яхши маслаҳат бермайман.





@VorisMedia


Аллоҳ бандаларидан баъзисига уни ислоҳ қилиш учун бало-мусибат юборади. Чунки, агар унга офият берса, туғёнга кетиши мумкин.

‎وَلَوْ رَحِمْنَاهُمْ وَكَشَفْنَا مَا بِهِم مِّن ضُرٍّ لَّلَجُّوا فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ

"Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни) аритсак, шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар". (Мўминун: 75)

Шайх Абдулазиз Тарифий





@VorisMedia


#УНУТМАНГ



«Аллоҳ ва Унинг Расули тарафида туришлик - инсонларнинг барчасига қарши туришлик баробарида бўлса ҳам буни оғир санаманг ва бундан қўрқманг. Чунки, албатта, сиз агар ёлғиз бўлсангиз ҳам, гарчи сиз Аллоҳ ва Унинг Расули томонида - ҳақ томонида турар экансиз - сизни Аллоҳ Ўз қарамоғига олгандур ва У сизни Ўзи ҳимоя қилади ва У сизни қўриқлайди! Гарчи бу иш сизга оғирлик қиладиган бўлса, билингки, Аллоҳ таоло бу билан фақатгина сизнинг иймонингиз ва сабрингизни синаётгандур!»





@VorisMedia


فضل الإخلاص

قال سليمان الدّاراني: إذا أخلص العبد انقطعت عنه كثرة الوساوس والرياء.
وقال بعض السلف: من سلم له من عمره لحظة خالصة لوجه الله، نجا وذلك لعزة الإِخلاص، وعسر تنقية القلب من هذه الشوائب؛ فإن الخالص هو الذي لا باعث له إلا طلب القرب من الله .



Ихлоснинг фазли

Ихлос бўлса, риё ҳам, васвасалар ҳам барҳам топади, дейди Сулаймон Дораний.

Салафлардан бири айтади:

Ким умрида бир лаҳзагина бўлса ҳам холис Аллоҳ учун иш қила олса, нажот топади. Зеро, ихлос ва қалбни турли иллатлардан тозалаш ўта-ўта оғир. Ихлос эса Аллоҳга яқин бўлишдан бошқа ҳеч қандай сабаби бўлмаган бир ишдир.





@VorisMedia


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шайтон чап қўлда таом ейди.


🔺#Akramjon_domla

✈️@VorisMedia


Агар мунофиқлар дин аҳкомларидан бирини ёқтирмасалар, уни бирор солиҳ кишининг феъл-атворида шакллантирадилар-да, сўнг унинг устидан куладилар. Кейин, "Биз диннинг устидан эмас, балки хатодан холи бўлмаган шахслар устидан кулмоқдамиз", дейдилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий




@VorisMedia


"Бандага зарарли нарсаларнинг кучлироғи: унинг танбаллиги ва бўш бўлишлигидир. Нафс бўш ўтирмайди (яъни доим нимадир қилишни истайди). Балки сиз уни (бирор бир) ўзига манфаатли нарса билан машғул қилиб қўймасангиз, у (бандани ўзига) зарарли нарса ила машғул қилиб қўяди ва (шундай бўлишлиги) тайиндир"





@VorisMedia


66. АЛЛОҲ КУЗАТУВЧИ



السَّابِعُ: عَنْ أَبِي يَعْلَى شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ، وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ، وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا، وَتَمَنَّى عَلَى اللهِ الأَمَانِيَّ» رَوَاهُ التِّرْمِذيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

قَالَ التِّرْمِذِيُّ وَغَيْرُهُ مِنَ الْعُلَمَاءِ: مَعْنَى «دَانَ نَفْسَهُ»: حَاسَبَهَا.




Абу Яъла Шаддад ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», - дедилар.

Имом Термизий ривоятлари. Бу ҳадисни ҳасан, дедилар.

(Риёзус солиҳийн китобидан)





@VorisMedia


‏في القلب قسوة لا يذيبها إلا ذكر الله تعالى،
فينبغي للعبد أن يداوي قسوة قلبه بذكر الله تعالى.





"Қалбнинг қасовати бордир. Уни фақат Аллоҳ таолонинг зикригина эрита олади. Шундай экан банда қалб қасоватини Аллоҳ таолонинг зикри билан тинмай даволаб турмоғи лозим".





@VorisMedia


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ гўзалликни яхши кўради.

🔺#Akramjon_domla

😎@VorisMedia


‎قـال السفاريني رحمه الله تعالى:-

‎« وحرمان العلم يكون بستة أوجه:-
‎ أحدها : ترك السؤال.
‎ الثاني : سوء الإنصات وعدم إلقاء السمع.
‎ الثالث : سوء الفهم.
‎ الرابع : عدم الحفظ.
‎ الخامس : عدم نشره وتعليمه فمن خزن علمه ولم ينشره ابتلاه الله بنسيانه جزاء وفاقاً.
‎السادس : عدم العمل به فإن العمل به يوجب تذكره وتدبره ومراعاته والنظر فيه فإذا أهمل العمل به نسيه».
--------------------------
‎[غذاء الألباب ١/ ٤٤]


Сафориний роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Илмдан маҳрум бўлиш олти хил кўринишда бўлади:

1) Сўрамаслик;
2) Яхши тингламаслик ва қулоқ осмаслик;
3) Яхши тушунмаслик;
4) Яхши ёд олмаслик;
5) Тарқатмаслик, ўргатмаслик. Ким илмини захира қилган бўлса-ю, лекин тарқатмаган бўлса, Аллоҳ жазо ўлароқ, гуноҳига мувофиқ равишда, илмни унутиш офати билан уни балолайди;
6) Амал қилмаслик. Зеро, илмга амал қилиш уни ёдда сақлаш, тадаббур қилиш, риоя қилишга ва уни муҳокама қилишга сабаб бўлади. Энди агар илмни ташлаб қўйса, уни унутиб юборади".

("Ғизаул албаб", 1/44




@VorisMedia

20 last posts shown.