🌐
Бугун Бутунжаҳон радио куни! 🔵Бутунжаҳон радио куни муассасасини бунёд этиш ғояси
Испания радио академияси президенти Хорхе Альваресдан чиққан. 2008 йил январда у ЮНЕСКО Бош директори Коитиро Масуурадан қўллаб-қувватлашини сўради.
🔵2011 йил 19 октябрда ЮНЕСКО Бош анжумани резолюциясида
13 феврални Жаҳон радио куни деб эълон қилади. 🔵1946 йилнинг айни шу санасида
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан БМТ радиосига асос солинади. 🔵Шунга кўра, 2012 йилдан буён Испания радио академияси ушбу кунни ҳар йили нишонлашни йўлга қўйиш ва шу тариқа ушбу алоқа воситасининг нуфузини ошириш мақсадида
Бутунжаҳон радио куни Халқаро қўмитани яратишга кўмаклашди.🔵2013 йил 14 январда БМТ Бош Ассамблеяси Бутунжаҳон радио куни деб эълон қилинишини расман қабул қилади.
🔵Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяларининг 67-сессиясида
13 февраль Бутунжаҳон радио куни деб эълон қилинади. 🔵Айни бу ташаббус ҳам Испания Қироллигидан чиқади ва Испаниянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан маъқулланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт