Сиз аёлга “Бир йилда бир эъзозланадиган” буюмдек қарайверинг, Аллоҳ таоло ўтмишда аёлни бутун бошли қишлоқ ҳикматланиб, саодатга етаклайдиган ҳидоятчи қилиб қўйган.
Сиз аёлни истаганингизча хўрлайверинг, исломда аёл-
Қирқ йил жуфтини қидирган Ҳавводир,
Исломда аёл-Жаннат нозу неъматлари билан бу дунёда ризқлантирилган Марямдир,
Исломда аёл-Роббисига садоқати ва таваккули учун Аллоҳ томонидан зам-зам билан мукофотланган Ҳожардир,
Исломда аёл Тириклигидаёқ жаннатга саййидаликка сайланган Осиёдир,
Исломда аёл Жуфтига сўзсиз эргашадиган итоаткор Ҳадижадир,
Исломда аёл-жажжилигидан падарини душманлардан ҳимоя қилган шижоатли ва жасур Фотимадир,
Исломда аёл-бутун дунё аёлларининг илмидан ҳам афзалроқ илмга эга Аийшадир.
Исломда аёл-Ўлса ҳам шарафи ва шони билан ўладиган,ўлимни мардонавор “Аллоҳу Акбар” дея кутиб оладиган Сумайядир.
Муслималарни бир кунлик тўқима байрамларингиз билан жаннатдан узоқлаштириб, эътиқодларини булғаманг. Чунки улар бир кунлик ҳою-ҳавасни дея иймонларини сотиб, динларига ҳиёнат қилмайдилар.
Улар ўткинчи қувончни деб, боқий жаннатларига путур етказмайдилар.
Икки байрамдан бошқа байрамни тан олмайдиган, ғарбга тақлид қилмайдиган, муслима эканлигидан ўксинмайдиган, ҳижоби ва исломи билан фахрланадиган, эътиқодини қалбида ғурур билан кўтариб юрадиган бу замоннинг Фотималари, Зайнаблари, Осиёлари, Марямлари, Сумайялари ҳали ҳам бор.
Дин соҳибаларини иккита гул ва аҳмоқона табриклар билан ақлини ўғирлолмайсиз, ахир улар Аллоҳнинг раҳматига, назарига, жаннатига,
жамолига талабгор муваҳҳидалардир.
Динида собит турадиган, бугун байрам нишонламаган шарафли муваҳҳидаларга абадий байрам бўлмиш жаннатингни тортиқ қил Роббим!
Амийн
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀