𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


بسم الله الر حمن الر حيم
Жаннат учун ҳаракат қил!...
Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊
Дунёнинг манҳажи тўрттадир:
- Орзу;
- Алам;
- Сабр;
- Ажр Жаннат;
Каналда сторис учун ссылка: https://t.me/boost/Vardatul_jannah

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Психолог ким?

Психолог замонавий овчи.
Йўлини йўқотган, аламзада, эридан куйган, хаёт йўлларида йиқилиб, қайта оёққа тура олмаётган, бўшашиб исломни аслини топа олмаётганларга, бўш қармоқ ташлаб, эътиқоди заифларни ўлжа қилаётган ОВЧИ!

Ҳа, ҳа ишонаверинг сиз уларнинг
лаққа балиғи ёки ёғли эшигисиз.
Сизга атаб ҳатто қармоққа чувалчанг ҳам илгани йўқ.
Бўш, қуриқ қармоққа илиниб, алданиб юрибсиз.

Муслимага алдовлар керак эмас, токи унинг ислом деган ҳақиқати бор экан.
Муслимага психолог умуман керак эмас, токи унинг бош қўйганда далда оладиган саждаси, зикр қилганда ором топадиган Роббиси, ўқиганида қалбини эритиб, дардларини унуттирадиган қуръони, ҳар эслаганида ибратланадиган, таъсирланадиган ислом тарихи, доим очиқ турадиган тавба эшиги, қачон сўрайман деса дуоси бор экан.

Қуръон ўқишни билмасангиз саҳиҳ қиссалар ўқинг. Сийратни ўқинг. Абул Қосим Жунайд айтганларидек
“Қиссалар Аллоҳнинг қўшинларидандир, у қиссалар билан Аллоҳ Ўз дўстларининг қалбини мустаҳкамлайди.”

Аллоҳнинг Ўз, ҳос дўстларидан бўлишни хоҳласангиз бўшашманг, синов келганда қанақадир психологга эмас, Роббингизга сиғининг, чиқиш йўлларини фақат исломдан қидиринг!
Шунда Аллоҳ қалбингизни арзимаган синовда ҳам тўкилиб қолмайдиган қилиб мустаҳкамлайди.
Имтихонларда собит туриб бериш илми билан ризқлантиради.

Муслималар психологга пул сарфлаб, семинарма семинар кезиш ўрнига Аллоҳдан қўрқадиган дўстлар орттиринг. Ўзингиз ҳам шундайлардан бўлишга интилинг.
Ахир исломда мўминнинг мўминга тасалли, далда бермоғи, яхши маслаҳатлар бериб унга тўғри йўлни кўрсатмоғи ҳам катта ажр, пул эмас.
(Пулни садақа ёки эҳсон қилиб руҳи, қалби таскин топсин.)

Энг асосийси уларнинг фани ислом устига қурилмаган.
Албатта эътиқодингизга катта зарар беради.
Чунки эътиқод қалбни йўналтирадиган навигатор ёки иймонни ўз ичида яшатадиган уйдир.
Агар унинг биргина ғишти жойидан силжиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин иймон парчаланиб кетади…

Улар сизга психология фани қуръон билан ҳамоханг десалар ишонманг!
Чунки қуръон яхшиликни фақат ҳолис Аллоҳ учун қилишга буюради, пул эвазига эмас.

Далда, юпанч қидириб, аравани қуриқ олиб қочадиган олиб қочарларга, қармоғи бўш пул овчиларига иймонингизни топшириб қўйманг!

Далда, юпанч фақат исломдадир. Бошқаси чўпчак, бошқаси ғафлат..!

Зеро Қуръони каримда марҳамат қилинганидек: “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур .” (Раъд сураси 28-ояти).

Эй, Аллоҳнинг синовидан фожиа ясаб оладиган, эй, ҳаммага хаётидан шикоят қилиб, зорланадиган, эй, мусибат вақтида тўғри келганга эргашиб, нафсига ёқса авестодан ҳам юпанч излаб кетаверадиган банда, яраларинга малҳам ўлароқ Аллоҳ етмайдими, сенга вакийл ўлароқ Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми?
Сен қандайдир психологларга алданма дея, Аллоҳ, ислом динини комил қилиб қўймадими?
Оятда айтилганидек огоҳ бўлмайсанми?

Психология фани катта бир тузоқ.
Исломдан бехабарлар, эътиқодда ортта қолганлар, эътиқоди заифлар тушадиган миссионерларнинг тузоғига ўхшаш чуқур тузоқ!

Осиё Абдулазим қизи

@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рўза баъзи инсонларни касалликлардан даволаб, гуноҳлардан тия олмайди, балки фақатгина очликдан ҳаммага захрини сочадиган дилозорга айлантиради ҳолос.

Ҳудди муҳаббат ҳам барчани шифолай олмай, баъзиларни нонкўр ва ҳудбинга айлантирганидек…

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


🌙Бугун рамазоннинг биринчи ўн кунлиги паёнига етти.
Нималар йўқоттигу, нималар топтик Аллоҳгагина аён.

Агар бир бадавлат инсон сизни зиёфатга чақирса қанча тайёргарлик кўрасиз.
Энг сара кийимларингизни киясиз, қурбингиз етмаса ҳам энг олди нозу-неъматлардан кўтариб оласиз, юзингизда эса фақат табассум ўйнайди.

Ана энди қиёматнинг Эгаси, дунё ва охиратнинг Ягона Подшоси, бутун ҳазиналарнинг Молиги, жаннатнинг Соҳиби, энг энг энг бадавлат Зот бўлган Аллоҳ сизга жаннатида, олтин товоқларда, дунё неъматларига ўхшамаган, тенги йўқ неъматлар, гапириб гўштини таърифлайдиган қушлар, ақлингизга сиғмайдиган мевалар ила зиёфат ваъда қилмоқда.

Роббингизни зиёфатига қандай тайёрланмоқдасиз?
Сиз фақат ана ўша зиёфатдан таъма қилган ҳолда, Роббнинг жаннатидан умид қилиб рўза тутинг, кечалари ибодатда қоим , ҳар кун икки ракат нафл намози ўқишга ҳарис бўлинг, дуо қилишдан, Аллоҳни зикридан, қуръондан зерикманг.

Бу ўттиз кун Роббга ўзингизни севдириб олиш учун энг қўл келадиган фурсатдир.
Зеро Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда

“Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади ва ниҳоят Мен уни яхши кўриб қоламан.
Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан.
Мендан сўраса, унга албатта беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни албатта паноҳимга оламан.” дейди.
Имом Бухорий ривоятлари.

Аллоҳ ожизона қилаётган ибодатларимизни марҳамати ила, Ўзининг даргоҳида юксак даражотларга қўйиб, бу улуғ кечаларда Ўз раҳмати ила дўзаҳдан озод бўлган бандалари қаторига бизни ҳам ўчмас қилиб ёзсин!
Биз ҳам Роббимни муҳаббати билан ризқлантирилган, Роббим Севиб қолган бандалардан бўлайлик!
Амийн!

Рамазоннинг ўнинчи куни бутун рўзадорларга муборак бўлсин!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллоҳ ҳеч кимни рамазон рўзасини тутиб, аммо намоз ўқимайдиган даражада бенасиб ва бадбахт қилмасин!

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда, иззати ва жамолига қасам ичган ҳолда “Бандам мен томон юриб келса, Мен унга югуриб бораман”, деб марҳамат қилган.

Аллоҳ томон юрмоқ тавба ва намоздан бошланади.
Аллоҳ сиз томон югурмоғига талабгормисиз?
Рўзангизга намозни эргаштиринг.

Аллоҳ сизни эслашини хоҳлайсизми?
Аллоҳни кўп эсланг!

Аллоҳ сизни яхши кўриб қолмоғи орзуйингизми?
Фарзларга нафлларни эргаштиринг!

Аллоҳдан яхшиликлар умид қиляпсизми?
Яхшиликларингизга иҳлосни эргаштиринг!

Аллоҳни ҳурсанд қилмоқчимисиз?
Тавбангизга пушаймонликни эргаштиринг!

Аллоҳдан афв кутяпсизми?
Ўзингиз ҳам афв қилувчилардан бўлинг ва амалларингизга табассумни эргаштиринг!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иброҳим алайҳиссалом, олов у киши учун саломатликка айланмоғидан хабарлари йўқ эди.
Ва лекин Аллоҳ у кишини ташлаб қўймаслигига иймонлари комил эди.

Юсуф алайҳиссалом қудуқнинг туби ила бошланган янги хаётнинг охири, бир катта давлатнинг султони бўлишлик билан якун топмоғидан хабарлари йўқ эди.
Ва лекин Роббилари у кишини ўз ҳолларига тошлаб қўймаслигига иймонлари комил эди.

Мусо алайҳиссалом бепаён денгиз иккига бўлиниб, ўртасидан у киши учун йўл очилмоғини ўйлаб ҳам кўрмаган эдилар.
Лекин Аллоҳ у кишини ўз ҳолларига ташлаб қўймалигига иймонлари комил эди.

Росулуллоҳ алайҳиссалом душмандан беркиниб ғорда ўтирганларида, Аллоҳ у кишига кабутар ва ўргимчак сабаб омонлик беришини билмас эдилар.
Аммо Аллоҳ уларни ёрдамсиз ташлаб қўймаслигига иймонлари комил эди.

Сиз ҳам ақлга сиғмас даражадаги қийинчиликларни, синовларни бошдан кечираётган бўлсангиз ҳам, адоғи йўқдек туюлаётган ғам-андух қалбингизни босиб қўйган бўлса ҳам, мусибатлар пеш-пеш келиб, тоқатингиз тугай-тугай деб қолган бўлса ҳам Аллоҳнинг сизни нажотсиз ташлаб қўймаслигига шак-шубхасиз ишонинг ва ҳотиржам бўлинг.
Ана шу асл ғолибликдир!

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Сиз аёлга “Бир йилда бир эъзозланадиган” буюмдек қарайверинг, Аллоҳ таоло ўтмишда аёлни бутун бошли қишлоқ ҳикматланиб, саодатга етаклайдиган ҳидоятчи қилиб қўйган.

Сиз аёлни истаганингизча хўрлайверинг,
исломда аёл-
Қирқ йил жуфтини қидирган Ҳавводир,
Исломда аёл-Жаннат нозу неъматлари билан
бу дунёда ризқлантирилган Марямдир,
Исломда аёл-Роббисига садоқати ва таваккули учун Аллоҳ томонидан зам-зам билан мукофотланган Ҳожардир,
Исломда аёл Тириклигидаёқ жаннатга саййидаликка сайланган Осиёдир,

Исломда аёл Жуфтига сўзсиз эргашадиган итоаткор Ҳадижадир,

Исломда аёл-жажжилигидан падарини душманлардан ҳимоя қилган шижоатли
ва жасур Фотимадир,
Исломда аёл-бутун дунё аёлларининг илмидан ҳам афзалроқ илмга эга Аийшадир.
Исломда аёл-Ўлса ҳам шарафи ва шони билан ўладиган,ўлимни мардонавор “Аллоҳу Акбар” дея кутиб оладиган Сумайядир.


Муслималарни бир кунлик тўқима байрамларингиз билан жаннатдан узоқлаштириб,
эътиқодларини булғаманг. Чунки улар бир кунлик ҳою-ҳавасни дея иймонларини сотиб, динларига ҳиёнат қилмайдилар.
Улар ўткинчи қувончни деб,
боқий жаннатларига путур етказмайдилар.

Икки байрамдан бошқа байрамни тан олмайдиган,
ғарбга тақлид қилмайдиган, муслима эканлигидан ўксинмайдиган, ҳижоби ва исломи билан фахрланадиган, эътиқодини қалбида ғурур билан кўтариб юрадиган бу замоннинг Фотималари, Зайнаблари, Осиёлари, Марямлари, Сумайялари ҳали ҳам бор.

Дин соҳибаларини иккита гул ва аҳмоқона табриклар билан ақлини ўғирлолмайсиз,
ахир улар Аллоҳнинг раҳматига, назарига, жаннатига,
жамолига талабгор муваҳҳидалардир.

Динида собит турадиган, бугун байрам нишонламаган шарафли муваҳҳидаларга абадий байрам
бўлмиш жаннатингни тортиқ қил Роббим!
Амийн
•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ﷺ Каъбага юзланиб дедилар:
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва сен муқаддас маконсан,
поксан, сенинг ифоринг ширин, сенинг ҳурматинг, шарафинг,
азаматинг буюк,
Аллоҳ сени қўриқлаб қўйган.
Лекин мўминнинг буюклиги сендан-да буюк ва улуғроқ.
Мўминнинг мўмин ҳақида ёмон гумони,
қони, жони, моли ҳаромдир.”
Табароний ривояти.

Каъбадан ҳам ҳурмати,
шарафи буюк ва азиз бўлган яқинларингизни қалбини вайрон қилманг. Айниқса рамазонда бунга ҳарис бўлинг.
Ҳеч бир инсонни юраги сиз сабаб уюшмасин, парчаланмасин.

Эй Каъба тавофига ошуфталар,
муҳаббатда беназир бўлинг.
Балки сизда Каъбани ҳар кун тавоф қилиш имкони йўқдир,
аммо яқинларингизни ҳар куни бахтдан табассум қилдириш, қалбларини кўтариш имкони мавжуд.
Бу ажрни қўлдан бой берманг..!


•Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Росулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» ни айтишни кўпайтиринглар.
Чунки у зарарнинг тўқсон тўқ­қиз­та эшигини даф қилади. Уларнинг энг пасти ғамдир.
Жобир розияллоҳу анҳудан. Ақийлий ривояти.
@Vardatul_jannah🥀


#эслатма🌙
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари.
@Vardatul_jannah🥀


Рамазон ойида очликка, чанқоққа, таровиҳдаги чарчоққа сабр қилмоқ, мусибатларга сабр қилмоқдан афзалроқдир.
Зеро, бу ҳақида Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

«Тоатга сабр қилмоқ,
бало-мусибатга сабр қилишдан кўра олий мақомдадир.
Чунки тоатга сабр ихтиёрий сабр, мусибатга сабр қилиш эса мажбурий сабрдир».
@Vardatul_jannah🥀


Oz qoldi, atigi sanoqli soatlar. Agar Robbim jonimizni omonda saqlab Ramazonu sharifga yetishsak, unga yetisha olmay, tavbasi qabul bo’lmay, gunohlaridan poklanolmay, Ramazonning sexridan sexrlana olmay,

Ro’zaning shifosidan rizqlanolmay balki umrida Ro’za tutolmay vafot etgan milionlab insonlarning ichida eng Baxtlisi biz bo’lamiz, biiznillah.

Agar Ro’za tutishga niyat qilmagan bo’lsangiz, shoshiling Jannatga chiptalar nafsini jilovlaganlar uchun tekinga beriladigan fursat boshlanmoqda.


Agar Ramazonni intizor kutayotgan bo’lsangizu, namozingiz yoki hijobingizda zavol bo’lsa foydalanib qoling va bu ikki rahmatni birdan qo’lga kiriting!

Benamozlarni namozga, Hijobsizlarni esa hijobga chorlaymiz.
Axir ro’zangiz cho’loq yoki nogiron, nuqsonli holatda Allohga yetib bora olmasligi mumkin.

Keling bus-butunlikda ro’zador bo’laylik!
-Tanamiz
-Tilimiz
-Qalbimiz
-Aqlimiz
-Ko’zlarimiz
-Oyoqlarimiz
-Qo’llarimiz

Ham ro’zadorlardan bo’lsin va ma’siyatlarimiz ozg’inlikdan o’lib qolgan holda, chaqaloqdek pok holda Ramazondan chiqaylik!

Ushbu najot oyi barcha mazlumlarga va shu qatorda bizlarga ham nusrat oyi bo’lsin.
Do’zaxdan qutulib, jannatiylar safiga qo’shilgan holatda oyni yakunlashni Robbim nasib aylasin!


Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Butun islom ahliga “Ramazon muborak bo’lsin!”🎊📿🎉

Nafaqat xayrli, balki, ramazonli, saxarlikli tun !
Hurmat ila Osiyo Abdulazim qizi
@Vardatul_jannah🌙


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мужда!

Дунёнинг айрим минтақаларида Рамазон ҳилоли кўрингани тўғрисида ишончли хабарлар келди. Шунга кўра, эртага (01.03.2025) шанба куни муборак Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Аллоҳ барчамизга ушбу ойнинг хайр-баракасидан баҳраманд бўлишни, бу ойдан гуноҳлардан фориғ бўлиб, бой руҳий озуқа ва иймоний қувват билан чиқишни насиб этсин!
Амийн я Робб!
@Vardatul_jannah🥀


🧷Ҳеч кимдан ҳеч қачон эътибор ва муҳаббат тиланма.
Чунки тиланчига қийматли ва қадрли нарсалар асло берилмайди…
Хайрли кеч !
@Vardatul_jannah🥀


Шайх Аллома Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди:

«Ким рамазон ойига етса ва Аллоҳ унга шу ойдан фойдаланишга имкон берса, дарҳақиқат Аллоҳ унга жуда улкан ва тенгсиз неъмат берибди».

(«Мажолису рамазон», 11).

Роббим, улкан ва тенгсиз неъматга офиятда етгазсин!
اللهم بلغنا شهر الصيام والقيام!💡🤲
@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон ойи яқинлашгани сабабли қалбда қувонч, севинч, ҳаяжон кучаймоғи иймон нишонасидир…
@Vardatul_jannah🥀


Мусибатларга, қийинчиликларга жоннинг тоқати етмаслиги мумкин, аммо уни суяб тургувчи иймон бор, алҳамдулиллаҳ…

Шайтон ҳаммасидан воз кечиб, таслим бўлмоғ ҳақида шивирлаётганда, бот бот қулоғим остида янграйдиган ва мени ҳадаф томон ундайдиган оят:
“ Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир!”
“Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир!”

Ва биламан-ки, Роббимнинг тарозиси қийинчиликнинг залворини оғир, мукофотни залворини эса енгил тортадиган тарозидир…
(Яъни оз қийинчиликнинг мукофоти Роббнинг фазли сабаб кўп бўлади)

Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёда бир ҳақиқат бор:
“Самимий инсонларнинг атрофида, инсон саноқли бўлади.
Чунки бу дунёда самимиятни қадрлайдиган инсонлар жуда камдир.
Чунки, сохталик фазилат саналадиган бу даврда, самимиятга нуқсондек қарайдилар.
Самимиятнинг мазасига тушинмаганлар учун, сохталикка қўл урманг. Ахир самимийлик Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг мақталинган фазилатларидандир


Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀


Бугун ўқиган энг гўзал жумлалардан бири:
Hayatımda sizi ilgilendiren tek şey HADDİNİZDİR, hadsizler !”
“Менинг хаётимдаги сизни қизиқтирган ягона нарса ҲАДДИНГИЗ, ҳадсизлар!”
😎
@Vardatul_jannah🥀


Бировларни айбини кўрувчи кўз, Ҳақни кўришдан маҳрум.
Чунки, унинг назари доимо бошқаларга қаратилгандир.

Жалолиддин Румий
@Vardatul_jannah🥀


Баъзиларга фақат бир савол ила юзлангим келади:
“Қандай маърифатларга, гўзал васфларга эгасиз, қўлингиздан
мақтанчоқликдан бошқа яна нималар келади?”🙄
@Vardatul_jannah🥀

20 last posts shown.