Трампнинг тариф уруши олтинни янги максимумларга кўтармоқда
Канада ва Мексика товарларига киритилган бож олтин котировкаларини янги максимумга кўтарган. Жума тунда олтиннинг унцияси 2 820 долларгача қийматда сотилган. Ҳозирда битимлар 2 790 доллар атрофида ўтмоқда.
Трамп жамоаси тарифларни ошириш билан боғлиқ дағдағаларини АҚШнинг яна бир энг яқин иттифоқчиси Европа иттифоқига қарата ҳам йўналтирмоқда. Агар бу баёнотлар амалий ҳаракатларга кўчса, олтиннинг қимматлашиши яна давом этади.