Вафо Мўмин


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Шунчаки шахсий қарашларим...
Мурожаат учун: @VafoMumin_murojaatbot
Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана бу йигитни бир қадам босишдан нима тийиб турибди, деб ўйлайсиз?

Албатта, қонун устуворлиги. У бир қадамдан кейин бошига нима кунлар тушиши мумкинлигини жуда яхши билади. Чунки, у қонунни бузган каттакон амалдорлар ҳам жавобгарликка тортилганини кўрган, ҳаттоки, президентларнинг ҳам...

Жамиятда қонун устуворлиги фақатгина энг тепадагиларнинг итоаткорлиги билан таъминланади. Тепада кимдир ёзилганидан бошқача ҳаракат қиляптими, пастдан ўша қонуннингг ижросини ҳеч қачон талаб қила олмайсиз!

Бу худди алкаш отанинг фарзандларига ичмаслик ҳақида қилган насиҳатига ўхшайди...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

10.2k 0 102 71 256

Ҳам танқид, ҳам кайфият

— Телеграмда турли каналлар, блоглар бор. Охирги пайтларда менинг эътиборимни тортаётган блог бу — @demokratuzb бўлмоқда.

Ҳам танқид, ҳам кайфият. @demokratuzbканалига албатта қўшилинг, шу канал ҳам миянгизни очмаса, демак умрингиз бефойда ўтмоқда.

Ҳавола: @demokratuzb


"Муштум"дан эгаларига аталган карикатура)

Сиз кимни кўряпсиз!?

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

11.9k 0 22 81 270

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳусан аканинг фикрларига қўшиламан. Агар Ўзбекистонда келажагини кўрмаса, кетиш керак. Ажабмас, ўшалар бирор куни ривожланиб қайтиб келиб, ҳозирги ҳолатидан кўпроқ ишлар қилишга қодир бўлар.

Умуман ватан миқёсида эмас, оддий ишда ўз келажагини кўрмаса, ўзи хоҳлаган томонга кетиш керак. Ҳеч қачон одам кайф қилмаган ишида муваффақиятга эриша олмайди.

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

13.9k 0 198 55 279

Австралияда Янги Жанубий Уэльс штати транспорт вазири Жо Ҳейлен хизмат автомобилидан шахсий мақсадларда фойдалангани учун жамоатчилик танқидига учраб, истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Гондурасда шунақа хизмат уловларини биламан, амалдорларнинг оиласига шахсийга айланиб улгурган. Лекин, амалдорлари жазоланиш ўрнига мудом мансаби ошиб бораверади...

Яхшиям, Гондурасда яшамаймиз...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

13.3k 0 39 57 501

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кулганимга ишонманг,
Қалбда дардим бир талай.
Кулиб-кулинб енгаман,
Дардларимни ҳар қалай...

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

12.1k 0 42 18 239

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Билим олишнинг ёш чегараси йўқ. Бизни маълум ёшга етиб ўсишдан тўхташимизга энг катта сабаб, билим олишни тўхтатишдир!

Билим олишни тўхтатиш натижасида эса, ҳаётимизда иш, оила ва дам олишдаги баланс йўқолади, хаёлимизда ўйлаган мақсадларимиз хаёлда қолиб кетаверади, вақтимизни бошқара олмай баракасиз ўтказиб юбориш, пулимизни бошқара олмай сарфни кўпайиб кетиши ва ҳоказо. Умуман олганда, ҳаётимизни бир тизимда олиб кета олмаслик муаммоси кузатилади. Ҳозир ҳам бу муаммо жуда ҳам кўпчиликда мавжуд. 

Кўпчилигимиз яхши таниган Ҳусан Мамасаидов, шу муаммоларга 23 йилдан бери ҳар хил ечимларни синаб кўриб, энг яхшиларини “My Life Planner” номли дастурларига еғибдилар. Шу дастур ичидаги баъзи манбааларни бепулга онлайн жонли дарс орқали етказиб бермоқчи эканлар.

Сиз ҳам ҳаётингиздаги энг муҳим босқичларда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Ҳусан Мамасаидовнинг 14-15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган “Ҳаёт баланси” номли онлайн жонли дарсларига қўшилиб олинг. Дарс ёпиқ телеграм каналда бўлиб ўтади.

Каналага қўшилиб олиш:
https://t.me/+Gf11cgxbdsI0MWZi
https://t.me/+Gf11cgxbdsI0MWZi
https://t.me/+Gf11cgxbdsI0MWZi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳамид аканинг гапида жон бор. Ҳақиқатда бизда бир муаммони ечиш учун алоҳида шу йўналишдаги тузилмани очишади. Ваҳоланки, шу ишни бажарадиган вазирлик бўлади. Натижада идоралар бир-бирининг ишини такрорлайверади.

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

15.5k 0 130 36 422

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳақорат қилмасликлари учун ҳақоратга муносиб иш қилмаслик керак!


@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

18.5k 1 171 95 644

Кундузги уйқу мия фаолиятини яхшилар экан.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

Шунинг учун ҳам, Япония ишхоналарида иш давомида ухлаб олиш амалиёти мавжуд. Бу "инумери" дейилади. Бироқ, афсуски бизда чарчаб ухлаб қолганингизни кўриб қолишса, ҳар мажлисда ярим соатлик мавзуга айланасиз.

Бизда ҳам шу амалиётни иш юритувда жорий этиш керак. Раҳбарлар ходимларига чарчаганда ухлаб олишга имкон бериш керак. Ҳеч қачон чарчаган миядан самарали натижа кутиб бўлмайди.

P.S.: Секингина ишхона гуруҳига юбориб қўядиган жойи бўлди, лекин...)

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

15.9k 0 144 30 168

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кечирасиз, жаноб Қодиров!

Қонун устувор бўлади, давлат кучли бўлади. Адолат қарор топади, давлат қудратли бўлади. Амир Темур салтанати кучли солиқлар устига эмас, мустаҳкам адолат устига қурилган.

Давлат қудратли бўлишини хоҳлаяпсизми? Марҳамат! Адолат учун курашинг! Кимларнингдир ўғил-қизию, келин-куёвлари учун ҳам қонунлар бирдек ишласин. Ҳеч ким солиқ тўламаса ҳам давлат қанчалар кучайиб кетишини кўрасиз!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

15.9k 0 143 166 722

Касблар
(пародия)

Касблар бир куни жам бўлди,
Тракторчидан прокурорга қадар.
Энг биринчи қоровул келди,
Энг сўнггида шифокор дарбадар.

Ўқитувчини таклиф қилмадилар ҳам,
Уни касб деб билмадилар ҳам.
Мақтандилар роса ўзаро,
Келиб чиқди охир можаро.

Ҳоким вилоятнинг бошиман, дерди,
Прокурор зўрдек кўксини керди.
Милиция сирлиман, деди,
Божхона ундан қолишмас эди.

Молия, солиқ, банкир бари куч,
Мақтандилар не сўз бўлса дуч.
Хуллас калом, энг кичик бўлиб,
Қоровулдан ҳам тенг кичик бўлиб,

Ҳаммол шарманда шармисор бўлди,
Барча касблар устидан кулди.
Шу пайт ногоҳ ўқитувчи келиб қолди,
Ҳаммол уни ёнига олди.

Шу йўл билан олимга айланди,
Ва аёвсиз жангга шайланди.
Ҳамма ўқитувчини ёнига тортди,
Унинг қадри, қиммати ортди.

Шундай қилиб, ўқитувчи талаш бўлди,
Барча касбга асос бош бўлди.
Шояд манзур сизга бу қисса,
Ушбу эрур қиссадан ҳисса:

Камситманг ҳеч бир касбни ҳам,
Тошу кесак, баланд, пастни ҳам.
Етти емас, минг ўйлаб сўнг денг,
Ўқитувчи бўлмаса, ҳамма нолга тенг.

© Вафо Мўмин

P.S.:
Таассуфки, бугун ўқитувчининг қадри пастлиги сабаб идораларда кўплаб "нол"лар ишлаяпти!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

38.8k 6 661 49 434

Менимча, ҳаммада шунақа бўлган. Жамоангиз футболда сизни ўйинга туширмаса, ютқазиб қўйганига хурсанд бўлгансиз. Бугун ўзбекистонликлар ҳам Ситининг ютқазиб қўйганидан хурсанд)

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

14.7k 0 31 19 370

Камбағалликни қисқартиришнинг самарали усули экан)

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

19.6k 0 170 41 312

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЙПХ ходимлари билан доим хушмуомала бўлишга ҳаракат қиламан. Чунки ўзим ҳам ходим сифатида фуқаролар билан ишлаш қанчалик оғирлигини биламан. Одам ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчайди.

Мана бунақа ҳолатларни ниҳоятда қоралайман. Афсуски, жамиятимизда баъзи одамларда бу тизимга нисбатан нафрат шаклланган. Тан олишимиз керакки, шулар ҳам имкон қадар йўлларни тартибга солишга ҳаракат қилишяпти. Тўғри, орасида ўз касбини билмайдиган, тамагирлари ҳам йўқ эмас. Бироқ, бу ҳаммаси ҳам шунақа дегани эмас.

Тавсиям шуки, ходимлар билан имкон қадам компромиссга боришга ҳаракат қилинг. Энг асосийси, қоидаларга риоя қилинг!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

13.9k 0 20 58 154

Forward from: Девонайи Ҳақгўй
Ташқи ишлар вазирлигининг уқувсиз матбуот хизмати.

Куни-кеча ТИВ матбуот хизмати ўзбекларни "ит" деб ҳақорат қилган шахс Россия фуқароси эмас, Украина фуқароси эканлигини маълум қилди.

Хўш, нима бўлибди!? Ҳеч ким сўконғичнинг фуқаролигини сўрамади, унга қонуний чора кўришни сўради. Бироқ, ТИВ гўёки "мана, бу ишда оғаларимизнинг айби йўқ", деб адвокатлик қилиш билан чегаралангандек. Худдики, сўконғич шахс россиялик бўлмаса бўлди.

Сўкноғич Ураина фуқароси экан, унга чора кўриш учун ТИВ нима қилди!? Ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Асосийси, улар "оға"ларини оқлаб беришди. Энди ўзбекларни нима деб сўкишса ҳам иши йўқ.

Энг кулгили томони, расмий баёнотда "бузғунчи кучлар" ибораси қўлланилгани. Демакки, буни қўллашга асос бор. Агар асос бўлса, нимага ўша "бузғунчи кучлар" аниқ кимлиги баён қилинмаган!? Агар асос бўлмаса, нимага бунақа мавҳум жумлалар ишлатиляпти. Мана шунинг ўзи ҳам матбуот хизматининг нақадар нўноқлигини кўрсатади.

Бундан ташқари вазирлик сўконғичнинг видеоси чиққанига 2 ҳафта ўтганидан кейин энди муносабат билдиряпти. Худдики "оға"ларининг розилигини кутган каби. Матбуот хизмати тезкор бўлиши керак эмасми!?

Ҳа, айтгангча! Нима учун ТИВнинг Телеграмдаги расмий саҳифаси (@uzbekmid) фақат рус тилида юритилади!? Ахир бу очиқдан-очиқ давлат тили қонунларини таҳқирлаш-ку! Худди, вазирлик "оға"ларига ҳисобот берадиган алоҳида саҳифа очгандек.

Ўйлайманки, юқори турувчи идоралар ТИВнинг бу ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради! Матбуот хизматининг эса малакасини ошириш керак. Ҳар ҳолда, эгаллаб турган жойига муносиблигига катта шубҳам бор!

@adolat_kuychisi

10.5k 0 35 43 423

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дам олмасдан ишлайдиган ходимларга айтмоқчи бўлганим шу:

Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...
• Касал бўлдингми? Даволан!
• Чарчадингми? Дам ол!
Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
• Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
• Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
• Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, ишонавер, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
• Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
• Ватан бу — оила, ёр-биродарлар...
Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
• Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Сен билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
• Кўзингни оч! Асл ватанни англа. Асл ватанпарварликни тушун!
• Асосийси, ўзингни асра!
• Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан, лекин у пайтда кеч бўлади. Шунинг учун бу сўзларнинг қадрини ҳозир англа!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

28.9k 1 903 68 385

Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Ушбу фикримизга қўшимча ўлароқ.

Бир судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кетибди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:

Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга: "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғрилашимиз керак", деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир.


Жиноятчиликнинг олдини олишни ҳар бир шахснинг гўдаклигидан бошлаш керак. Таълимга катта эътибор қаратишимиз керак. Энг зўр ҳуқуқбузарликлар профилактикаси асли шу!

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

19.7k 1 75 33 339

Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқариши мумкин

"Миллий тикланиш" ДП маҳкумларни тарбиялаш ва ахлоқ тузатиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Лойиҳага кўра, ўзини ўзи тарбиялаш ва тузалишга ҳаракат қилган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлар учун имтиёз
▪️ 1 та китоб ўқиб, имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин.
▪️ Йилига энг кўпи 10 та китоб ўқиш мумкин.

Яхши ташаббус. Аксарият жиноятлар илмсизлик оқибатида содир этилади. Китоб ўқиган одамнинг жиноят қилиш эҳтимоли паст бўлади. Жазоларнинг асосий мақсади эса тарбиялаш. Шундоқ экан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз.

Бироқ, баъзи жиноят турларига буни татбиқ этмаслик керак. Масалан, ғайриинсоний ва терроризмга оид жиноятларга.

@VafoMumin - холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

14.6k 2 32 49 235
20 last posts shown.