Узоқлаб кетдик.
Рўзғор дея елайверамиз,
Шу баҳона айтиб сўзларни.
Кунни тунга берайверамиз,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Учрашайлик ишни унутиб,
Майли Бахор, Қишни унутиб.
Кўришайлик бир юрак ютиб,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Келинг кутай иссиқ чой билан,
Дилда бисёр ширин сўзларим.
Мехмон қилай ошу мой билан,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Айтинг ширин сўзга не етсин,
Дилдан ғаму аламлар кетсин.
Отабек зор жонини тутсин,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Умр дарё оқмай қолмайди.
Ёққан дилкаш ёқмай қолмайди.
Менинг кўнглим дийдор хохлайди,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Шодман агар келсангиз йўқлаб,
Кетардингиз дилимни чоғлаб.
Келинг дерман ишончим оқлаб,
Узоқлашиб кетдик дўстларим.
Узоқлашиб кетдик дўстларим...
✍Отабек Юсуф
Яна кўпроқ кўриш учун каналга
обуна бўлинг 👇🏻
https://t.me/+GSy6o7LRw3A0Nzdi